Куя таъмни билишга қобилми?

Дуч келган нарсани тешиб ташлайдиган бу митти зарарли капалакни билмайдиган одам дунёда топилмаса керак. Куяни йўқ қилиш мақсадида одамлар нималарни ўйлаб топишмаяпти: ҳар хил заҳарли моддаларни ва тахир ўтларни нарсалар ичига қўйишяпти, аммо буларнинг ҳаммаси бир пул бўлмоқда! У эса давоми…

Капалаклар ҳидни сеза оладими?

Сизни капалаклар ва куяларнинг кўра олиши, сезиши ва ҳидни билиши ҳайрон қолдириши мумкин. Капалак оғзида жойлашган аъзолари билан таъмни билади, бу мутлақо табиий. Ҳидни эса капалаклар мўйловлари орқали сезади. Капалакларнинг панжалари учида ўрнашган «бурни» билан ҳидлайдиган турлари ҳам бор. Кўпгина давоми…

Капалак қурти қандай қилиб капалакка айланади?

Сиз бирор марта капалаклар ҳеч қачон овқат емайди, дегувчи одамлар билан гаплашиб кўрганмисиз? Бу ҳақ гап капалакларнинг айрим турларига тегишли, сабаби унинг капалакка айланиш жараёни билан боғлиқ. Капалаклар умри давомида 100 тадан бир неча мингтагача тухум қўяди. У ўз тухумларини давоми…

Суворий ҳашаротлар нимаси билан фойдали?

Бу савол кимларгадир кулгили туюлиши мумкин, аммо кулишга шошилманг. Фақатгина от чоптирадиганларни суворий дейишмайди. Айни ўринда гап бошқа суворийлар ҳақида бормоқда. Қачонлардир боғингизда мана шундай манзарани кўрган бўлсангиз керак: капалак қурти шохда ўрмалаб юрибди, тўсатдан унинг устига шишадай тиниқ қанотлари давоми…

Сувўлчагичлар нега чўкиб кетмайди?

Кўпчилигимиз дарё ҳамда кўллар сатҳида бу ҳашаротларнинг сирпанчиқ муз устида конькичилардек учаётгани ва чўкиб кетмаётганини кўрганмиз. Уларнинг сув устида бемалол югуришига нима ёрдам беради? Сувўлчагич деб аталадиган бу ҳашаротларга эътибор билан қаралса, уларнинг узун оёқлари учида обдан ёғ суртилган тукли давоми…

«Қирқоёқ» ўз номини қаердан олган?

Боғда бирон бир тошни кўтарганингда, унинг тагидан кулчадек бўлиб тизилган ва кўплаб панжалари билан тирақайлаб қочаётган капалак қуртини кўриб қоласан. Қирқоёқларнинг 21 та кулчасининг ҳар бирида иккитадан панжа мавжуд. Демак, уларнинг сони 42 та. Қирқоёқнинг боғларга фойдаси катта. У зарарли давоми…

Мингоёқнинг оёғи мингтами?

Нур тушиши ҳамоно ўзини панага оладиган чувалчангсимон мавжудотларни кўриш учун қачонлардир ясситош ёки чириган ёғочни ағдариб кўрганмисиз? Ана шулар мингоёқ бўлади. Табиийки, уларнинг оёғи ҳақиқатан ҳам мингта ё мингта эмаслигини билишга имкониятингиз етмаган. Аслини айтсак, айримларининг оёғи юздан ошиқ, баъзилариники давоми…

Мингоёқ нима?

Мингоёқлар деб 800 га яқин турни ўз ичига олган бўғимли мавжудотларнинг катта гуруҳини айтишади. Улар дунё бўйлаб тарқалган. Мингоёқ зоҳиран узун чувалчангга ўхшайди. Танаси, одатда, 100 бўғимдан ташкил топади. Аммо бундан кўп бўғимлилари ҳам учрайди. Бўғимларнинг ҳар икки томонида бир давоми…

Қулоқтешардан чўчиш керакми?

Катта ёшдаги одамларда негадир мутлақо зарарсиз бу ҳашаротга нисбатан совуқ муносабат шаклланган. Ҳатто унга қулоқтешар деган ғалати ном ҳам беришган. Бу ҳашарот пир-пир айланиб ва чапдастлик қилиб, ухлаётган одамнинг қулоғига, кейин миясига кириб кетармиш. Қулоқтешарга нисбатан бундай муносабатнинг шаклланишига, бизнингча, давоми…

Бешиктерватар нима?

Бешиктерватар ҳашаротлар оламининг энг ажойибларидан биридир. Одамлар уни баъзан «соҳибкаромат» ёки «қотили хачир» деб аташади. Кейинги номи хурофий аҳамиятга эга, гўё унинг сўлаги хачирни заҳарлар эмиш. Бешиктерватар ингичка танали узун ҳашарот; у ҳаракатсиз турган пайтда катта олд оёқлари ибодат қилаётгандек давоми…