Хурсандбек Тўлибоев. Куйган кўнгил ноласи (монолог-қисса)

Висол йўли ёпиқ экан, имкон қадар унга яқинлашмоқ ҳам гўзал бир ишдир. Жалолиддин Румий. Худо инсонни бир умр бахт излаш азоби билан жазолаган. Асқад Мухтор. Сени дея сенсиз яшадим. Улуғбек Ҳамдам. * * * Тонг эди. Қуёш тоғ орқасидан кўтарилиб давоми…

Анвар Обиджон. Уста гулматнинг жумбоғи (ҳажвия)

Шоирликдан илкис кўнглим совиб, баайни назм мушук, ман ит бўлибдурман. Мундоғ кескинлик кўрсатурға тўрт сабаб топдим.Сабаб рақам бир: белимдан қувват, турқимдан истара чекинғоч, ҳатто носқовоғимга алоҳинда қош учириб юрғон аҳли нозанин дафъатан юзсизликка ўтиб, пуч савлатимни бир имога олмайдургон бўлди. давоми…

Нурулло Остон. Ҳайрат белгиси (ҳажвия)

Бир одил подшо раиятнинг аҳволидан хабардор бўлиш учун кўпинча фуқаролик кийимида эл ичида айланиб юраркан. Бир куни у қишлоқ оралаб кетаётиб, хиргойи эшитилаётган хонадоннинг дарвозасини тақиллатипти. Хонадон соҳиби дарвозани очиб танимаса-да, меҳмонни тавозеъ билан ичкарига таклиф қипти. Подшо қараса, дастурхонда давоми…

Хуршид Даврон. Бибихоним қиссаси ёхуд тугамаган достон

Ҳамма юксак чў ққигаЧиқмоқни истар,Лекин ҳеч ким водийга тушибБоққиси келмайди0Ъ з юрагига.Дзюн ТАКАМИ Мен ёниб турган чироққа қўлимни тутиб:“Қўлимни қанча тутиб турсам, шу вақт ичида ллни кўришгаимкон беринг”, – деб 0Ъ тиндим.Аммо улар чироқни 0Ъ чириб: “Сен ллни кў рмайсан”, давоми…

Хуршид Даврон. Осмонда қуёш йўқ эди (ҳикоя)

Ҳижрий 853 йил рамазон ойининг саккизинчи куни – мелодий 1449 йил 25 октабр куни Самарқанддан чиққан кичик карвон жанубдаги тоғлар томон йўл олди. Карвоннинг ўртасида қотма гавдалик, кўркам ва оё юзли, юз-кўзидан вазмин табиатлиги сезилган, соч-соқоли оқарган бир киши оғир давоми…

Зулфия Қуролбой қизи. Ёлғизлик қурбони (ҳикоя)

Улфат аканинг ўлимидан кейин Тамара хола ёлғизланиб қолди…Гарчи бефарзанд бўлсалар-да, қирқ йиллик турмушлари давомида эри билан ёмон яшашмаганди. Фарзанд бўлмаганидан кейин эр-хотин бир-бирига суяниб қоларкан-да. Бундай эр-хотинларнинг қай бири аввалроқ оламдан ўтса, бева қолганининг машъум айрилиққа кўникиши осон кечмас экан.

Саид Аҳмад. Сароб (ҳикоя)

«Ота қарғиши мисоли ўқ — у охиратда эмас, шу дунёнинг ўзида нишонга тегади». (Бухоролик 100 йил яшаган темирчи Усто Амин бобонинг ўгитларидан) Бугун лагеримизга янги маҳбусларни олиб келишди. Кўринишидан уларни янги деб бўлмасди. Эгниларидаги кийимларига, слка ва тиззаларидаги рақамларга қараганда, давоми…

Маънавиятимиз ва маданиятимизнинг дунёга сочилган дурдоналари

Тарихдан маълумки, Туркистон инглизлар, олмонлар, Хитой ва бошқа империалистик мамлакатлар учун ўлжа манбаи бўлиб келган. Ўрта Осиёга яширин йўл билан турли мақсадларни кўзлаб келиб-кетган илмий, ҳарбий экспедициялар, сайёҳлар, тижорат вакилларини энг аввало Осиёнинг қимматбаҳо, бетакрор бойликлари қизиқтирарди. 1931—1933 йилларда «Ост-Инд» давоми…

Абу Наср Форобий – Шарқнинг иккинчи муаллими

Фан ва маданият оламида ўз ўрни ва мавқеига эга бўлган улуғ мутафаккир, забардаст олим, буюк алломалардан бири, шубҳасиз, Абу Наср Муҳаммад ибн Муҳаммад ибн Узлуғ Тархон Форобийдир (873—950). Дунё фани ва маданияти, уйғониш даврининг кўзга кўринган вакилларидан бири бўлган Форобий давоми…

Настарин (1986)

Настарин 1986 йилда Тошкент шаҳрида туғилган. Мирзо Улуғбек номидаги Ўзбекистон Миллий университетининг ўзбек филологияси факультетини тамомлаган. * * * Тилимни сукунат еди беаёв, Дилимни қиймалаб тунларга бердим. Шунча илҳақ дўст-у, шунча илҳақ ёв… Сизни кўнгил аро келади девдим… Сочилиб кетяпти давоми…