Азим Суюн. Япония жаннат эмас, аммо… (1991)

Бундан икки-уч йил бурун кунчиқар мамлакати ҳисобланмиш олис Японияда «Японча-ўзбекча луғат» нашр этилганлигини эшитиб ҳайратлангандим. Яқинда эса ўзбек тилида гапира оладиган ва ёза оладиган япон олими — Токио дорилфунуни адабиёт куллиёти доценти, шарқшунослик кутубхонасининг илмий ходими Хисао Кумацу билан танишиб давоми…

Суйима Ғаниева. Эътиқод ва ирфоний қарашлар (2006)

Заҳириддин Муҳаммад Бобур воқеликни ниҳоятда нозик идрок этувчи, ҳис-ҳаяжон билан яшовчи, инсон руҳиятининг барча ҳолатларини илғаб олувчи, хотираси ўткир, мулоҳазалари чуқур, меҳри қайноқ, қаҳри қавий, таважжуҳ доираси бениҳоя кенг, виждонияти, орияти ғоят мустаҳкам сиймо бўлган. Бобурнинг Осиёдаги бошқа ҳукмдорлардан ижобий давоми…

Сайфиддин ҳожи Жалилов. Соҳибқирон ўтган йўллар (2006)

Улуғ бобомиз Амир Темур бутун умрини халқимиз, Ватанимиз озодлиги учун бағишлади. Юртимизнинг ҳар бир қарич ери унинг учун муқаддас эди. Буни Cоҳибқироннинг мамлакатни босқинчилардан озод қилиш йўлида олиб борган халоскорлик курашлари мисолида ҳам кўришимиз мумкин.Гарчи Амир Темур буюк давлатга асос давоми…

Қутлибека Раҳимбоева (1952)

Қутлибека Раҳимбоева 1952 йил 9 февралда Туркманистон Республикасига қарашли Тошҳовуз шаҳрида туғилган. Ўзбекистонда хизмат кўрсатган маданият ходими (1994). Фарғона педагогика институтининг филология факультетини тамомлаган (1974). Дастлабки шеърий тўплами — «Юрагимда кўрганларим» (1981). Шундан сўнг шоиранинг «Узун кундузлар» (1984), «Уйғониш фасли» давоми…

Наим Каримов. Дўрмон ҳангомалари (комедия)

Иштирок этувчилар Ғафур Ғулом – 59-60 ёшларда.Собир Абдулла – 57-58 ёшларда.Ҳабибий – 72-73 ёшларда.Юнус Ражабий – 65-66 ёшларда. Ғайратий – 59-60 ёшларда.Маҳмудхон – Ғафур Ғуломнинг болалик дўсти, аптекачи, 59-60 ёшларда.Номаълум йигит – 20-22 ёшларда.Саодатхон – Собир Абдулланинг рафиқаси, қирчиллама ёшда.Мустафо давоми…

Боқижон Тўхлиев. «Мен – шоирман»

Иқтидорли халқнинг шоирлари, адиблари, ижодкорлари кўп бўлади. Ўзбек — иқтидорли халқ. Унинг доно, зукко ва фозил фарзандлари кўп бўлган. Фақат Х—ХI асрларда Хуросон ва Мовароуннаҳрда яшаб ўтган қалам эгаларининг аниқ саноғини ҳеч ким билмайди. Уларнинг араб тилида ижод қилган 124 давоми…

Абдулҳаким Шаръий Жўзжоний. Нақшбандия тариқати назариётчиси

Султон Ҳусайн Бойқаро ва Мир Алишер Навоий саъй-ҳаракати билан темурийлар пойтахти — Ҳирот шаҳри Шарқ дунёсида фан ва маданият маркази, Шарқ Ренессансининг буюк рамзига айланди. Улум ва фунун, айниқса, тасаввуф ва ирфоннинг машҳур вакилларини у ерда учратиш мумкин эди. Абдураҳмон давоми…

«Ёшлик» журналининг 1986 йил сонлари тўлиқ тўплами

Ёшлик — 1986, № 1 Ёшлик — 1986, № 2 Ёшлик — 1986, № 3 Ёшлик — 1986, № 4 Ёшлик — 1986, № 5 Ёшлик — 1986, № 6 Ёшлик — 1986, № 7 Ёшлик — 1986, № 8 давоми…

Қамчибек Кенжа. Яна Ҳинд сорига (2002)

Темурийлар, бобурийлар сулолаларига оид китобларни излаб, Лакнов университетига бордик. Қатнов тиғизлигидан, тез юриб бўлмасди. Бунинг устига икки ёни очиқ машинанинг мотори тракторники эканми, тариллаб қулоқларни қоматга келтирди. Университет қошидаги Робиндранат Токур (Тагор) номли кутубхонага кирдик. Бизни директорнинг муовини бепарвогина кутиб давоми…

Зокиржон Машрабов, Қамчибек Кенжа. «Навоий анжумани» (2004)

Илмий сафаримизнинг ўнинчиси биз учун алоҳида аҳамият касб этади. Президентимиз Ислом Каримовнинг таклиф ва кўрсатмалари асосида ҳукуматимиз махсус қарор қабул қилган эди. “Буюк аждодларимизнинг Ўзбекистон Республикаси ҳудудидан ташқарида дафн этилган жойларини аниқлаш ва ободонлаштиришга доир чора-тадбирлар тўғрисида”ги мазкур тарихий ҳужжатнинг давоми…