Польша: манфаатлар тўқнашаётган мамлакат

АҚШ томонидан Полша ва Чехия давлатлари ҳудудида ракета ҳужумидан мудофаа тизими қурилиши тўғрисида хабарлар тарқалган илк пайтларданоқ ушбу ташаббус қизғин мунозараларга сабаб бўлди. Россия ушбу ҳаракат ортида минтақа хавфсизлиги учун катта бир хатарни кўрди. Расмий Вашингтон эса бу бор-йўғи ракета давоми…

Европадаги махфий қўпорувчи гуруҳлар кимга, нима учун керак бўлди?

Швейтсариялик таниқли профессор Даниел Гансер «НАТОнинг махфий қўшинлари: Ғарбий Европада терроризм» (НАТЎс сеcрет Армиес: Террорисм ин Wэстерн Эуропе) деб номланган китобини нашрдан чиқарди. Тарихчи олимнинг тадқиқотларига кўра, ўтган 50 йил вақт давомида АҚШ махсус хизматлар воситасида Ғарбий Европа давлатларида бир давоми…

Тоҳир Йўлдошев. Мардликми, ё мардсизлик… (ҳикоя)

Озод эсанкираб қолаёзди. Қайнотасининг бунчалик тубан кетиши, ҳатто кўзининг пахтаси чиққудек олайиб, қўлини бигиз қилганча ўшқиргани унинг иззат-нафсини жунбушга келтириб, аёвсиз санчиқларга белаб ташлади. Наҳот бир оиланинг тақдирини шунчалик саёз, шунчалик енгил ҳал этаётган бўлса? Наҳот икки норасида тирик етим давоми…

Давлат деб тан олинмаган… давлатлар

ёки геосиёсий манфаатлар йўлида курашаётган Россия ҳамда икки томонлама стандартлардан воз кечолмаётган Ғарб рақобати хусусида Халқаро сиёсатда қизиқ бир ҳолат мавжуд: маълум ҳудудларга эгалик учун ўзаро курашаётган мамлакатлар талашилаётган жой арзимас бўлсада, катта йўқотиш ва харажатлар эвазига рақибга ён бермаслик давоми…

Руҳоний либосидаги… жосус

Руҳоний либосидаги… жосус — Варшава диний етакчиси Станислав Велгус истеъфога чиқарилди Варшава шаҳри католик черкови митрополити Станислав Велгус билан боғлиқ можаро жаҳон матбуоти диққат марказидаги воқеалардан бири бўлди. Сабаби, бу биргина Полша мамлакатига эмас, балки бутун дунёдаги католик черкови обрўсига давоми…

Европанинг энг яхши иш берувчи компаниялари (2006)

Европа институтининг экспертлари ЕИнинг 15 та давлатидаги 1000 дан ортиқ корпорациялар фаолиятини ўрганиб чиқиб, ишлаш учун энг қулай бўлган компаниялар рейтингини эълон қилди. Рўйхатнинг юқори поғоналаридан ўрин олган компаниялар ўз ходимларига нафақат ишлаш учун, яна яшаш учун ҳам энг яхши давоми…

АҚШдаги энг сердаромад касблар (2006)

Американинг CareerBuilding.com интернет портали АҚШнинг энг кўп ҳақ тўланадиган касблари рўйхатини эълон қилди. Рейтингнинг юқори 8 та ўрнини шифокорлар эгаллашган. Уларнинг ойлик иш ҳақлари топ-менежерлар, юристлар, фуқаро авиацияси учувчилари ва маркетологларникидан анча кўпдир. АҚШ меҳнат статистикаси бюросининг маълумотларига қараганда, Америкада давоми…

Дунёдаги энг қиммат меҳмонхоналар (2006)

Дунёдаги энг қиммат нархдаги меҳмонхона — Palace Hotel бўлиб, у Бирлашган Араб Амирликларида жойлашган. Мазкур отел суткаси 15 минг долларлик 302 та жойлар ва ҳар бирининг бир кунлик баҳоси 25 минг долларга тенг дабдабали апартаментлардан иборатдир. Бу апартаментларнинг баъзилари 10 та давоми…

Михаил Саакашвили: Америка сувини ичган грузин

Грузиянинг замонавий тарихида Михаил Саакашвили номи алоҳида саҳифада қайд этилиши шубҳасиз. Бунинг боиси, бутун собиқ Иттифоқ мамлакатларига ёйилган инқилоб тўлқинини бошлаб берган сиёсатчи мўъжазгина Грузин давлатини дунёга машҳур қилиб юборди. «Грузия давлатига янгиланиш ва ислоҳотлар керак» шиори билан майдонга чиққан давоми…

Ҳарбий зобитликдан бош вазирликка

Исроил бош вазири Эхуд Олмерт 2006 йилда кўплаб шов-шувли ҳодисалар марказида бўлди. Исроил ҳукумати бошлиғи буйруғи билан жорий йилнинг 12 июлида Ливанга қарши катта ҳарбий амалиёт бошланди. Табиийки, урушга ижозат берган арбоб сифатида у кескин танқидларга дучор бўлди. Орадан кўп давоми…