Саккиз йилга чўзилган маҳкама

Ливия олий қонунчилик кенгаши беш нафар болгар ҳамшираси ва фаластинлик шифокор билан боғлиқ маҳкама жараёнига нуқта қўйди. Ливиялик 400 дан зиёд болаларни ОИТС вируси билан заҳарлашда айбланган хориж фуқароларга қарши суд жараёни 8 йилдан ошиқроқ давом этди. Бу муддат ичида давоми…

Генри Киссенжер: «Ядро қуроли гегемонлик воситаси эмас!»

Генри Киссенжер – дунёга таниқли сиёсатдонлардан бири. АҚШ президентлари Ричард Никсон ва Жералд Форд даврида Давлат котиби лавозимида хизмат қилган арбоб ҳукумат хизматидан 27 йил муқаддам кетган. Лекин ҳозирга қадар Г. Киссенжернинг фикрлари мамлакатнинг расмий доираларида ҳам эътиборга олинади. Собиқ давоми…

Фаластин: Кечувда отлар алмаштирилмайди…

Фаластиндаги икки етакчи сиёсий ҳаракат – ФАТҲ ва ХАМАС ўртасидаги биродарлик алоқалари ғанимларча муносабатга айланганига анча бўлди. Макка шаҳрида ўтган музокаралардан кейин гўё икки ўртада сулҳга эришилди: Маҳмуд Аббос ва Исмоил Хония тарафдорларидан ташкил топган коалицион ҳукумат тузилди. Бироқ миллий давоми…

Гордон Браун: «Британияга ўзгаришлар зарур!»

Қиролликнинг янги бош вазири Гордон Браун ана шундай шиор билан жиддий ислоҳотларга киришди Буюк Британия бош вазири Тони Блер муддатдан олдин истеъфога чиқиб, унинг вазифасини Гордон Браун бажара бошлагандан кейин ҳам лейбористлар ҳукмронлигидан чарчаган мухолифат мамлакатда бирор жиддий ўзгариш бўлишига давоми…

Зиёли қиёфасидаги сиёсатдон

Бир томондан, мухторият азалий рақиби Исроил билан ўз тарихий ҳудудлари учун курашмоқда. Иккинчи томондан, мамлакатнинг ичида мухторият раиси Маҳмуд Аббос етакчилигидаги ФАТХ ва Исмоил Хония раҳбарлигидаги ХАМАС ҳаракатлари ўртасидаги ҳокимият учун кураш қуролли тўқнашув даражасига етган. Фуқаролар уруши остонасига келиб давоми…

Германиянинг Хайлигендамм шаҳрида «Катта саккизлик» давлатлари раҳбарларининг навбатдаги саммити якунланди

G8 (Great 8 – Катта саккизлик) Япония, Канада, АҚШ, Россия, Буюк Британия, Франция, Германия, Италия каби сайёрамизнинг энг тараққий этган давлатларидан ташкил топган. Уларни ҳазил аралаш «аслзода мамлакатлар» ҳам деб аташади. Аслида «Катта саккизлик» расмий мақомга эга бўлган ташкилот эмас: давоми…

Деҳли ҳукумати бебош сигир ва саёқ маймунларга қарши «муқаддас уруш» эълон қилди

Деҳли – Ҳиндистоннинг энг ривожланган, гўзал ва катта шаҳри. Пойтахт эмасми, мамлакатнинг ҳукумат идоралари ҳам, нуфузли бошқарув ташкилотлари ҳам шу ерда жойлашган. Ижтимоий тенгсизлик жуда кучлилиги, транспорт қатнови ўта тиғизлигини айтмаганда, Деҳли пойтахт деса дегулик ажойиб шаҳар. Лекин ҳар тўкисда давоми…

Жаҳон банки президенти Пол Вулфовиц мансабини суиистеъмол қилгани учун истеъфога чиқадиган бўлди

Дунёга таниқли бўлган арбоблар, сиёсатдонлар, раҳбарларга ҳам қийин: юрган ҳар қадами жамоатчилик назарида. Тиниб-тинчимас ва шов-шувга ўч Ғарб журналистларинику айтмаса ҳам бўлади: машҳур зотлар оёқдан тойиб, бирор хатога йўл қўярмикин деган илинжда уларни нигоҳ узмай кузатишади. Агар озгина эътиборсизликка йўл давоми…

Ливан урушининг асосий айбдори деб эълон қилинган Исроил бош вазири Эхуд Олмерт осонликча таслин бўлмоқчи эмас

Исроил ҳукумати сиёсий парокандалик ҳолатида. Ливан урушидаги барча талафотлар учун жавобгарлик бош вазир Эхуд Олмерт зиммасига юкланганидан кейин ҳукумат бошлиғини энг яқин сафдошлари ҳам тарк этишяпти. «Кадима» партиясидаги маслакдошлар эса Эхуд Олмертга иззатни борида истеъфога чиқишни маслаҳат беришяпти. Шу кунларгача давоми…