Сакит Илкин (1959)

Сакит Илкин (Sakit İlkin) – Шаҳбозов Сакит Маммадали ўғли 1959 йилда Озарбайжоннинг Ёрдамли районида, Нисоқалъа қишлоғида туғилган. Озарбайжон педагогика университетини тамомлаган. Озарбайжон ёзувчилари, журналистлари уюшмалари аъзоси. Олти шеърий китоб муаллифи. ЮРАК ОРОМИН ТОПСИН! Бир кун мени сенга ўлди десалар, Унутмагил давоми…

Константин Паустовский. Машанинг боғи (ҳикоя)

Йиллар ўтиши билан келадиган ҳар бир қиш Тихон Петровичга аввалгисидан узунроқдек туюларди. Тақвим бўйича ҳаммаси тўппа-тўғри, баҳор ўз вақтида, ўз мавридида келарди. Лекин бу фасл қанчалик узоқ кутилса, кутиш шунчалик қийинлашарди. — Бу қарилик аломати, — дерди Тихон Петрович ўз-ўзига. давоми…

Рольф Эдберг. Сув томчилари — вақт томчилари

Нега шундай, сув биз учун энг зарур нарса, сувсиз ҳаёт бўлмайди, лекин шу билан бирга сув деярли қадрланмайди, ваҳоланки, ҳеч қандай фойда келтирмайдиган олмосларнинг қадр-қиймати жуда баланд. Адам СМИТ Иқлим шароити Скандинавиянинг тоғли ҳудудлариникидан ҳам оғир бўлган Шарқий Африканинг инсон давоми…

Марк Твен. Миссис Мак-Вильямс ва Яшин (ҳикоя)

…Гап шундаки, сэр, — гапини давом этди мистер Мак-Вильямс. Чунки суҳбат бу билан бошланмаган эди, — яшиндан қўрқиш — одамзод мубтало бўлган энг қайғули ночорликлардан бири. Бундан аёллар кўпроқ азоб чекадилар, бироқ бундай ҳол вақти-вақти билан кучук болаларида, баъзида эса давоми…

Собир Жаббор (1955)

Собир Жаббор – 1955 йилда туғилган. Тошкент давлат университетининг (ҳозирги ЎзМУ) журналистика факультетини битирган. Унинг “Яшаш имкони” шеърий тўплами нашр этилган. Тароват Булут оҳанг севалаб ўтди Боғлар узра, далалар узра. Тоғлар узра қаҳқаҳа кетди, Қуёш қизиқ латифа сўзлар. Покизалик – давоми…

Маъмура Зоҳидова (1973)

Маъмура Зоҳидова – 1973 йилда туғилган. Наманган давлат университетининг ўзбек тили ва адабиёти факультетини тамомлаган. Республика матбуотида кўплаб илмий-оммабоп мақолалари, “Айтилмай қолган гаплар”, “Ҳикоялар”, “Нажот куйи” каби шеърий ва насрий тўпламлари нашр этилган. Шамол билан суҳбат Шамоллар, йўл бўлсин сизга, давоми…

Ўзбекистон халқ шоири Шукрулло вафот этди

Истеъдодли шоир, драматург ва носир Шукрулло (Шукрулло Юсупов) 99 ёшида вафот этди. Ўзбекистон халқ шоири (1981), Ўзбекистонда хизмат кўрсатган маданият ходими (1977) Шукрулло (Юсупов)  1921 йил 2 сентябрда Тошкент шаҳрининг Шайхонтоҳур даҳасида туғилган. Педагогика билим юрти (1935—38) ва Низомий номидаги давоми…

Жуброн Халил Жуброн. Қайрилган қанотлар (қисса)

Ушбу китобни қуёшга киприк қоқмай қарайдиган, бармоқлари тап тортмай оловни ушлайдиган, кўрлар шовқини ва қичқириғи орасидан мангу руҳ қўшиғини эшитадиган Мэри Элизабет Хаскелга бағишлайман. МУҚАДДИМА Муҳаббат ўзининг сеҳрли нурлари билан кўзларимни очиб, оташ нигоҳи-ла қалбимга илк бор ўт қалаганда ўн давоми…