Асқад Мухтор. Тафт (ҳикоя)

Қобулда боғи Бобур деган қадамжо бор. Унинг баланд тўрида шоирнинг қабри сақланган. Оёқ томондаги қари тутни ўша вақтларда ўтқазилган, деб тушунтиришади. Қадамжони иккинчи бор зиёрат қилганим-да ёнимда менга боғлаб қўйилган соқчидан бўлак одам йўқ эди. Унинг оти Маъриф, камбағалгина аскар давоми…

Асқад Мухтор. Омон қолган одам (ҳикоя)

1956 йили эди. Етимхонада бирга ўсган тенгдошларимни учратиб қолдим. йигирма йилча кўришмаган бўлсак-да, мен у ҳақда анча-мунча гапни эшитиб билар эдим. Ўзим умримда кўп қийинчилик, мушкул вазиятларни бошимдан кечирганман. Лекин менинг кўрган кунимни бунинг кўргиликлари олдида жаннат деса бўларди.У тарихчи давоми…

Асқад Мухтор. Макруҳ (ҳикоя)

Султон-сўтак тайёрагоҳу поезд бекатлари теварагида кира қилади. Машинасини, «Жигули» деса гўё иккита бўлиб қоладигандек, афсус оҳангида «Жигул» деб атайди. Янгийўлми — чинозлик йўловчи чиқиб қолса, мўмайдек пул ундиради-да, ярим кечада ширакайф бўлиб уйига қайтади.Тез-тез зарда қилиб онасиникига кетиб қоладиган беззурриёт давоми…

Асқад Мухтор. Атир (ҳикоя)

У идоранинг эшигига барвақт келиб қолган экан. Ҳали қоровул ҳам тол соясидаги чорпояга чопонини ташлаб, хуррак отиб ётибди. «Ҳой, Мадраим, нима қилиб юрибсан саҳармардонда?» дейдиган одам йўқ. Сувчиники шу-да, ҳамма ухлаганда ишлайди, ҳамма ишлаганда ухлайди. Қуёш найзага келганда шийпоннинг заҳроқ давоми…

Асқад Мухтор. Тақдир кимнинг қўлида (ҳикоя)

Қулаҳматнинг ҳушёрхонадан чиқадиган куни эди. Зулукдайгина мўйлов қўйган ёш лейтенант уни хонасига чақирдию, бундай вақтда қиладиган «ўтит-наснҳат»ини бошлаёлмай, тимискиланиб қолди. Столидаги қоғозларни йиғиштирди, тунги навбатчилар булғаб кетган кулдонни қаёққа тўкишни билмай, ноилож қайтиб жойига қўйди. Бу ҳамон ғашига тегарди шекилли, давоми…

Асқад Мухтор. Қора домла (ҳикоя)

Қишлоғимиз Шоввасойнинг ясси соҳили бўйлаб чўзили-иб кетган. Шундай чўзилганки, нариги тикка қирғоққа чиқиб қарасангиз, шакли худди каттакон яшил чумолига ўхшайди: бели ингичка, боши узилай деб турибди. Шунинг учун қишлоғимизнинг оти ҳам иккита: «боши» яъни Шоввасойнинг юқори оқимидаги кичик қисми Болокапа, давоми…

Саид Аҳмад. Қоракўз Мажнун (ҳикоя)

Қуръони каримдан:«Сизлардан қайси бирингиз ўз динидан қайтса ва шу кофирлигича ўлса, бас, ана ўшаларнинг (қилган савобли) амаллари хабата (бекор) бўлур, улар дўзах аҳлидурлар ва у ерда мангу қолурлар».(Бақара сураси, 217-оят.) Ҳадиси шарифдан:«Жаннатга кирадиган ўн нафар ҳайвондан бири бу «Асҳоби Каҳфтинг давоми…

Саид Аҳмад. Сароб (ҳикоя)

«Ота қарғиши мисоли ўқ — у охиратда эмас, шу дунёнинг ўзида нишонга тегади». (Бухоролик 100 йил яшаган темирчи Усто Амин бобонинг ўгитларидан) Бугун лагеримизга янги маҳбусларни олиб келишди. Кўринишидан уларни янги деб бўлмасди. Эгниларидаги кийимларига, слка ва тиззаларидаги рақамларга қараганда, давоми…

Саид Аҳмад. Борса келмас дарвозаси (ҳикоя)

“Шаҳидлар хотираси” майдонидаги ғамгин ўйлар Бу ватан қандай ватандир, ҳар гўшасида турмалар,Қўнгани бир ер тополмай осмонда йиглар турналар.(«Халқ душмани»нинг кизи йиғлаб айтган қўшиқдан)«Шаҳидлар хотираси» ёдгорлик мажмуи бугун-эрта тантанали вазиятда очилади. Ҳар бир терилган ғиштга, ҳар бир чекилган нақшга зиёратчиларнинг кўз давоми…

Саид Аҳмад. Тақдир, тақдир, мунча шафқатсизсан? (ҳикоя)

(«Кўз ёши томган ҳикоялар» туркумидан) Сталин ўлган, Берия отилган, маҳбусларга муносабат бир кадар юмшаган пайтлар. Август ойида лагеримизга республика ички ишлар вазирининг ўринбосари генерал Жақсилиқ Степанов келиб, маҳбуслар билан суҳбатлашди. Қамоқ ичидаги қамоқ, яъни кечаси маҳбуслар устидан кулфлаб қўйилган бараклар давоми…