Ўлмас Умарбеков. Куз ҳавоси (ҳикоя)

Саври хола хиёбондан битта-битта юриб борарди, шошмасди. Шошиб нима қилади? Уйда болалари йиғлаяптими ё биронта иши чала қоляптими? Ҳамма иши жойида, болалар йўқ. Болаларни Худо унга кўп кўрган. Нима қилади шошиб? Иннайкейин, ҳали кун эрта. Офтоб энди икки терак бўйи давоми…

Ўлмас Умарбеков. Чарос (ҳикоя)

Эрта тонг эди. Эндигина кўтарилган офтобнинг илиқ нурлари деразаларга тушиб, уйларни ёрита бошлаган эди. Ишга вақтлироқ бориш, тўғрироғи, олтин куз ҳавосидан тўйиб нафас олиш иштиёқида уйдан чиқдим. Бир оз этни жунжитадиган шабада эсарди. Кечаси ёмғир ёғиб ўтибди шекилли, асфальт йўлка давоми…

Ўлмас Умарбеков. Олтин япроқлар (ҳикоя)

Дам олиш кунларидан бири эди. Кўчага чиқдим. Кеч куз бўлса ҳам ҳаво очиқ, қуёш чарақлаб турарди. Ҳамма ёқда япроқлар: ок, сариқ, яшил япроқлар… Гўё кўчага чиқишингизни кимдир билгану йўлингизга гилам тўшаб қўйган.Ҳар йили кузда, хазонрез пайтида менга шундай туюлади. Шунинг давоми…

Ўлмас Умарбеков. Абдулла қовунчи (ҳикоя)

Севгининг кўзи кўр дейишади. Тўғри экан. Кўр бўлмаса, менга Абдулла қовунчи ёқиб қолармиди? Баъзида хўрлигим келганидан йиғлайман. Баъзида, бор-е, худо олсин ўшани, бошқа йигит қуриб қолдими дейману, клубга чиқаман, қизлар билан ўйин-кулги қилиб, ўзимни овутаман. Аммо уйга қайтиб чироқни ўчираману, давоми…

Ўлмас Умарбеков. Кўк дафтарнинг сири (ҳикоя)

Бу дафтарни мен тўқимачиларнинг маданият саройи олдидаги хиёбондан топиб олдим. Болаларнинг қишқи таътили бошланган пайт эди. Шаҳарнинг барча майдонларидаги каби тўқимачилар хиёбонида ҳам катта арча ўрнатилиб, хилма-хил ўйинчоқлар билан безатилган. Эртадан-кечгача атрофидан болалар аримайди. Ҳатто, кечқурун ишдан қайтаётганимда ҳам одам давоми…

Ўлмас Умарбеков. Ҳайкал (ҳикоя)

Қрим йўлларида бўлганмисиз? Қатор тизма тоғлар орасидан ўтган паст-баланд бу йўллар кишининг баҳри дилини очади. Йўлнинг икки бетидаги қорамтир, оқ, қизил дарахтларнинг танга-танга барглари илиқ қуёш нуридан марвариддек товланади. Олисда эса, уфққа туташган зангори денгиз…Ўтган йили шу томонга йўлим тушиб давоми…

Ўлмас Умарбеков. Меҳр (ҳикоя)

Ҳар куни саҳарда, ҳали қуёш чиқмасдан сайр қилиш одатим бор. Кўчага чиқаман, анҳор лабида айланаман, кейин боққа ўтаман.Эрта тонгда боғнинг ҳусни ўзгача бўлади. Ҳаво муздек, бунинг устига тиниқ. Қушлар шохдан-шохга ўтиб сайрайди, гоҳ олисда, боғнинг орқа томонида, гоҳ шундай тепангизда давоми…

Ўлмас Умарбеков. Бобоёнғоқ (ҳикоя)

Ғуломқодир ота айвоннинг бурчагидаги устунга суяниб ўтирарди. Уч кундан бери у шундай, оқшом бўлдими, тамом, ўзи биринчи ғиштини қўйган болохонали уйнинг олдидаги очиқ айвонга ўтириб олиб хаёл суради. Илгарилари бундай эмас эди, қоронғи тушдими, бўлди, эшикни орқасидан занжирлаб чойхонага чиқиб давоми…

Ўлмас Умарбеков. Ҳусн (ҳикоя)

— Мана, сиз районда янги одамсиз. Ҳали қишлоғимиздагиларнинг ҳаммаси билан танишиб чиққанингиз йўқ. Аммо лекин, Маъпиратимни таниб олган бўлсангиз керак. Уни, мен сизга айтсам, танимаган одам йўқ, областда. Область қаёқда? Бутун, Ўзбекистонда деяверинг. Газеталардан номи тушмайди. Радиода ҳам икки гапнинг давоми…

Ўлмас Умарбеков. Йўлда (ҳикоя)

Тошкент — Наманган поезди йўлга чиққанда, қош қорая бошлаган эди. Боягина кўзга ташланиб турган паст-баланд иморатлар, дарахтлар аста-секин қоронғилик ичига ғарқ бўла бошлади. Шаҳардан чиқилганда эса, ҳеч нарса кўринмай кетди. Фақат олисларда туп-тўп бўлиб чироқлар милтиллар ва вагон деразаси ортида давоми…