Шукур Холмирзаев. Ўзбек характери (ҳикоя)

Мен бир воқеани айтиб берай. Иккинчи курсда пахтага бордик. Ўша Бўка районига. Четдаги бир колхозига. Мана шу ўзимизнинг Сурхон воҳасига ўхшаб кетадиган жойлар экан: ҳар қадамда қиёқлар ўсган. Боғ-боғ ёш қамишнинг таги билан ўтқазиб қўйгандай. Ери жиққа ажриқзор. Мол ўтлайдиган, давоми…

Шукур Холмирзаев. Қадимда бўлган экан… (ҳикоя)

Ўсар кўприкчадан шипиллаб ўтиб айвон четидан чойдишни олди, ариқ лабига чўнқайиб, қоп-қора чармдек бўлиб кетган кафтига — ҳовучига сув қуяётганди, ариқнинг у томонида — супада урчуқ йигириб ўтирган рангпар хотини:— Момонгизга салом бермадингиз-а? — деди.Ўсар ялт этиб унга қаради.— Момом давоми…

Шукур Холмирзаев. Ҳукумат (ҳикоя)

Уруш йиллари Кенгдалада раислик қилганимда бир қозоқ кампир бўларди. Бечора ёлғиз эди, бизнинг уй ишларини қиларди. Ўшанда ўтовда турардик. Сигир бор, иккита-учта совлуқ бор, шуларни соғарди. Кир-чирни юварди. Ана шу боёқиш «раис» деган сўзни билмасди-да, нуқул: «Ҳукумат опой…» йўқ, «Ўқумат давоми…

Шукур Холмирзаев. Йиғи (ҳикоя)

Оғзингга қон келсаям, душман олдида тупурма.Ҳикмат. Ўғлим ЖАМШИДга Мен раҳмсиз эмасман. Афғондаги босмачиларгаям муносабатим аниқ эди. Аммо, ўша ерда хизмат қилаётганимда бир воқеа содир бўлдики, ҳали-ҳамон унинг мағзини чақолмас эдим.Биз крепостда турардик. Тошдан ясалган қўрғонда. Деворидан одамнинг боши кўринади. Девор давоми…

Шукур Холмирзаев. Хоразм, жонгинам (ҳикоя)

Шоир укам Қадамбойга Мен бир саёқ одамман, ака. Бугун бу ерда бўлсам, эрта Фарғонадаман. Индин сизнинг юртингизгаям кетавераман. Мижозлар кўп! Мана, дафтарчамда, ҳей, ўнлаб тўйлар бор. Барининг куни аниқ. Рубоб омон бўлса, овозни олмаса, энг муҳими — ўзбек халқи бор давоми…

Шукур Холмирзаев. Баҳор (ҳикоя)

Азимовнинг қизи сени велосипедда кўрипти. Йиқилибсан. Онасига айтипти…Онамнинг бу гапи менинг тинчимни йўқотди: демак, Бибигул мени кўрипти, йўқ.. менга эътибор қилипти. Йиқилганимга ачинипти. Ҳатто онасига ҳам айтипти!— Эна, мен даштга кетаман! — дедим.— Ҳозирми? Шу кундами! — ҳайрон бўлди онам. давоми…

Шукур Холмирзаев. Ҳаёт абадий (ҳикоя)

Совхознинг бош агрономи Нодир Рўзиқулов мажлисдан қаттиқ танқид еб чиқди. Уйга келиб, ўзи ёқтирмайдиган қайнанасининг «ҳемириси йўқ экспедитори ҳам янги участка қуриб оляпти, ер бўлса сизни қўлингизда» деган гапини эшитиб: «Менинг бўлган турганим шу. Чидамасангиз қизингизни олиб кетаверинг!» — деди. давоми…

Шукур Холмирзаев. Аҳад Мирзо йиғлади (ҳикоя)

Атеистлар жамиятига раис этиб тайинланган Мирзо бугун оқшом тошлоқ кўчадан уйи томон юраркан, йўл ёқасидаги ёлғиз қабрга биринчи марта эътибор қилди ва унга тикилиб қолди.Шунда орқасидан бульдозерини ҳайдаб, ўзидан синф кейин ўнинчини битирган механизатор Ғолиб келиб қолди.— Ҳа, Аҳад ака? давоми…

Шукур Холмирзаев. Ёсуман (ҳикоя)

Рассом Қўзибойнинг назарида, оламдаги инсонларнинг ҳаммаси ҳам яхши, пок ва самимийдир, лекин… уларнинг орасида қандайдир одамбашара ёсуманлар борки, шулар бузғунчилик қилади: кишилар орасига нифоқ солади, алоқаларини узади, ғийбатчилик қиладилар ва ўзлари бу қилиқларидан хурсанд бўлиб юрадилар. Қўзибой содда эди; ёши давоми…

Шукур Холмирзаев. Кечаги кун кеча (ҳикоя)

Собирова опа ўн саккиз ёшида мансабдор бўлди. Ўшанда у ёзувни зўрға ўқий оларди. Кейинчалик Тошкентда партия кадрлари тайёрлаш курсида олти ой таҳсил кўриб келди. Бор-йўқ олган билими шу бўлди.Унинг дастхати ниҳоятда хунук ва серхато бўлар, уни ҳеч ким тузатмас эди. давоми…