Қўчқор Норқобил. Кўзларингни кўргани келдим (ҳикоя)
Ёз охирлаб, август оёқ узатди. Куз шамоллари эса бошлади. Тонг ҳавоси салқин тортди…Камина меҳнат таътилига чиқдим. Аввалдан ўйлаб қўйган режани амалга оширишга фурсат етди. Хоразмга кетаман!…Вокзал менда ҳамиша айрича тавсурот уйғотади. Гавжум залнинг тирбанд ўриндиқларидаги йўловчиларни кутиш дақиқаларига туташган кўринмас давоми…