Ўринбой Усмон. Бир бор экан… бир йўқ экан (ҳикоя)

БИР БОР ЭКАН… БИР ЙЎҚ ЭКАНёкиДАРАХТГА ДЎНГАН ОДАМҲикоя Нега бир тупгина дарахт тикишган экан? Би-и-ир тупгина!.. Учта, тўртта, йўқ, ўн-та, ўн бешта тикишмайдими? Қалин ўрмонга айлантириб ташлашмайдими… Эҳ-ҳ… Ана, яна биттаси келяпти. Ишқилиб, уни кўриб қолмаса эди. Кўзи тушдими, инда-май давоми…

Ўринбой Усмон. Катта дада (ҳикоя)

«Йўқ, бўлиши мумкин эмас!» Ана шу тўрттагина сўз, лекин миясининг тўрт томонини эгаллаб олган, минг бошқа нарсани ўйлашга уринмасин, ўзини чалғитиш учун ҳеч бир кераксиз юмушларга қўл урмасин, хотинига қўшилиб жини суймайдиган теле-сериалларни кўриб, ҳалигина эшитган, мусаффо осмонни тилиб ўтган давоми…

Ўринбой Усмон. Қорачиқ тубидаги мунг (ҳикоя)

Агар яна бир зум, бор-йўғи бир зумгина суратга қараб турса, кўксини чангаллаб йиқилишига унинг кўзи етди. Кулги деганиям шунчалик ўткир, шафқатсиз бўладими! Кўзлардан отилаётган ханжар Эркиннинг ўнг-сўлида ялтирар, ханжардан узилган сиртмоқ томоғига ёпишар, бўйнини аёвсиз қитиқлаб, бироз чекингандай бўларди-ю, «а» давоми…

Ўринбой Усмон. Санжоб (ҳикоя)

(«Лаҳзанинг ларзалари» туркумидан) Илиққина, юмшоққина эди сийпалаётган нарса. Йигитчанинг қитиғи келиб, нарироқ сурилди. Илиққина, юмшоқкина вужуд шу заҳотиёқ у томон сурилди ва яна қитиқлай-қитиқ-лай сийпалай кетди. Сийпалади-сийпалади-да, уни қучоқлаб олди. Бирданига аъзои баданини ўнлаб, юзлаб бармоқлар, илиққина, юмшоққина, лекин этингни давоми…

Ўринбой Усмон. Сазойи (ҳикоя)

Бир текис чопиб бораётган от кескин тўхтади. Кўзларини юмганча хаёлга берилган кўйи келаётган Арслон олдинга хавотирланиб қаради. Қуйида Сирдарё тинчгина оқарди, оқшом ғира-ширасида суви гоҳ оқариб, гоҳ қорайиб кўринарди. Арслон отдан тушиб нам-хуш ўтлар устига чўзилди. Майсалардан таралаётган димоқни қитиқловчи давоми…

Абдулҳамид Исмоил. Сангин меҳмон (ҳикоя)

Суҳроб Суръаталиевни дўстлари ҳазиллашиб Зураб Серетели деб аташарди. Суҳроб чиндан ҳам ҳайкалтарош эса-да, аммо Зураб Серетели каби иту-битга таниш эмас, балки Москва санъат давраларида ўзига хос “зодагонлар даҳоси” шарафига эга эди. Унинг Москвага келганига ҳам бирор 40-45 йил бўлиб қолган, давоми…

Абдулҳамид Исмоил. Ҳачча-бу (ҳикоя)

Хачча-бу (ёшлигида Хадича) икки илигидаги бодларнинг оғриғига чидолмасданми, ё бу оғриқ кетидаги алламбало тушлариданми уйғониб кетдию, шу бўйича уйқуси бузулиб, каллаи саҳардан кўрпасини белига ўраганича бомдод ўрнига Сўфи Оллоёрдан билганларини хиргойи қилиб ўтирарди. Ёмон нафсинг сани ўтдек тутошти,Гуноҳинг бора-бора тоғдин давоми…

Абдулҳамид Исмоил. Гитара (ҳикоя)

Раҳмон – эсини танибдики – рубоб эмас, танбур эмас, бўлмаганида дутор тугул, нуқул гитара ўйнашни ҳавас қиларди. Сезган бўлсангиз керак – чалиш деганим йўқ, ўйнашни дедим. Рост-да, Раҳмоннинг наздида чалиш – бу ўзимизнинг тинғир-тинғир – тор бўлсин, чанг бўлсин, наю давоми…

Абдулҳамид Исмоил. Аб Орт (ҳикоя)

АБ ОРТёСЕВГИЮ БАЙРАМ Мен аям билан дадамнинг ёлғизу арзанда қизиман. Энам айтмиш: на иноғам, на эгачим бор. Ёлғизлигим ҳам майллария, раҳматли дадаму аям отимни на Ёдгору, на Умида, ҳатто на Севара, балки Севги деб қўйишган.Ана ўша сўққабошлигим боис айтмоқчи бўлган давоми…

Лобархон Рустамова. Дўст (ҳикоя)

— Акмалвой, ҳой, Акмалвой. Дўстим, бормисан?Ҳали жавоб қилиб улгурмай, дарвозахонадан ҳатлаб улгурган Машрабжонни кўриб, Каримахоннинг энсаси қотди. Ичида: “Тавба, кутиб турса бўлмасмикан?”— дея ранжиди.— Келин, яхшимисизлар? Соғ-саломат юрибсизларми? Болалар қалай? Қачондан бери кўз тутаман, дўстим эшигимдан кириб келар деб. Йўқ, давоми…