Иброҳим Ғафуров. Ҳаёт – муаллим

Гапни узоқроқдан бошласаммикин дейман. 1945-1946 йилларнинг кўклами, кунлар илиб, кўк­симиз узоқ қишдан сўнг яйраб қолган. Тошкентнинг шимол томонларида чакалакзор, дўланазорлар оралаб ажиб боғлар бағрида қамиш томли, яккасинч, гувала уйли Тешик қопқа маҳалласи жойлашган. Поччам ва отам урушдан қайтишди. Поччам темир давоми…

Ойдин Ҳожиева. Йўлимдаги чироқлар

Болаликнинг хотиралари нурли чироқдай доим инсон йўлларини ёритиб туради. Ким билади, балки бекинмачоқ ўйнаб юрган кезларинг, дугоналар билан “тўптош”, “бештош” ўйнаган пайтларингдаги беғуборликлар шеърнинг дарагига ўхшар. Қишлоқ тўйларида Сарвар хола, Робия холаларнинг юракни сел қиладиган термаларидан кўнгилга шеъриятнинг шуъласи тушгандир. давоми…

Баҳодир Карим. “Бошимни зўр ишга бериб қўйибмен”

Одамни турмушдаги турли ҳолатлар, қувончли ҳодисалар, кўргиликлар шоир қилади, ёзувчига айлантиради. Ҳақиқий санъат асарлари дард, гўзал ҳис-туйғулар маҳсули. Адабиётшунослар ҳам дардли ва туйғун одамлар, бадиий ижод аҳлининг ҳамдардлари… Муайян бир соҳага, дейлик, адабиётга қизиқиш ҳар кимда турлича кечади. Кимдир устозига давоми…

Наим Каримов. Абдулла Қодирийнинг Қозон сафари

Халқлар ва адабиётлар ўртасида дўстлик алоқаларининг ўрнатилиши ва камол топишида ёзув маданияти, хусусан араб ёзуви яқин-яқингача ғоят катта роль ўйнаб келган. Бу ёзувнинг асосан ундош товушларни ифодаловчи ҳарфларга асосланганлиги шу ёзувда битилган китобларнинг Ўрта Осиё, Кавказ ва Волга бўйларида яшаган давоми…

Қадам Саид Мурод. Бугун эртак керакми?

Эсимда ўша дамлар – Ўзи учар гиламлар, Тоҳир-Зуҳра, Ёрилтош, Ойни уялтирган қош… Ҳамид Олимжон Бундай кескин савол кўпчиликка эриш туюлиши мумкин, албатта. Лекин шундай саволни кўндаланг қўйиш пайти келган аллақачон. Мутахассис олимлар, яъни фольклоршунослар ушбу саволга: “Эртак – ҳамиша керак!” давоми…

Эркин Усмонов. Китоб кўтарган одам

Атоқли шоир Ҳамид Олимжоннинг барчамизга ёд бўлиб кетган шундай сатрлари бор: Болалик кунларимда, Уйқусиз тунларимда, Кўп эртак эшитгандим, Сўйлаб берарди бувим. Эсимда ўша дамлар, Ўзи учар гиламлар, Тоҳир — Зуҳра, Ёрилтош Ойни уялтирган қош. Сезяпсизми, болаликда ошно бўлган эртакларини эслаяпти давоми…

Маҳкам Маҳмудов. Форобий ва Арасту “Поэтика”си

Устози аввал Арастудан сўнг Устози Соний деб танилган Абу Наср Муҳаммад Форобийнинг адабий-эстетик қарашлари унинг “Ихсо-ул-улум” (“Илмларнинг хосиятлари”), “Хитоба” (“Риторика”), “Мусиқада оҳангдошлик”, “Шеър санъати”, “Шоирлар санъати қонунлари ҳақида”, “Фозил одамлар шаҳри аҳолисининг фикрлари”, “Афлотун фалсафаси”, “Арасту фалсафаси” каби асарларида баён давоми…

Абдулла Орипов: “Сен мисли камалак – юксак ва сўлмас…” (2011)

Сарлавҳага чиқарилган сатр Абдулла Ориповнинг “Руҳим” шеъридан бўлиб, шоир, аввало, кўп синовларда тобланган руҳига “Сен мисли камалак – юксак ва сўлмас” дея таъриф беради. Яъни: Сен мисли камалак – юксак ва сўлмас, Камалакни эса парчалаб бўлмас… Бу сатрлар ҳаётида кўп давоми…

Шерали Турдиев. Ҳаётбахш алоқалар (ўзбек ва турк адабий алоқаларининг ривожланиш тарихидан)

1905 – 1925 йиллар Ўзбек халқининг Шарқ халқлари, шу жумладан, турк халқи билан адабий алоқалари узоқ замонларга бориб тақалади. У ўз ривожи давомида турли тарихий давр шароитлари таъсирида турлича йўналиш ва хусусият касб этиб борган. Бу алоқалар, айниқса, 1905-1925 йилларда давоми…

Аҳмад Аъзам. Марлен деган одам (ҳикоя)

Одам бу дунёда ёлғиз эмас. Кейин, у фақат ёмонлик ичида, ёмонлик кўриб яшамайди, унинг умр йўли яхшилик­лар силсиласидан иборат. Нуқул ёмонлик ҳақида ўйлайдиган одам ўзига ёмонлик қилиб яшайди. Мен бир оддий одамга учраб қолганимни қирқ йилдан бери ўйлайман. Қирқ йилдирки, давоми…