Тоҳир Малик. Пулдан олсинлар, марҳабо! (ҳажвия)

(Сариқ чақага арзимайдиган ҳангома) Биз яшаётган сайёрада элнинг оғзига элак тутиб бўлмайди. Пулдан гап очилгудай бўлса, маҳмадоналардан бири Швецария банки яхши дейди, бошқа бирови Лондонники дейдими-ей… Ким Йўққулободга бориб келибди, бу сафсаталарни балчиққа улоқтириб ташлаши аниқ. Швецария банкасини мақтайдиганни суриштириб давоми…

Тоҳир Малик. Ота ўғил (ҳажвия)

(ишониш шарт бўлмаган  лофга қўшни ҳангома) Ота ўғил, деганда биз яхши болаларни назарда тутамиз. Аммо Йўққулободдаги бир мактабда «ота ўғил» дейилса, муаллимлар қочгани жой тополмай қолишади. Гап шунда-ки, Жўрқул болалигида шу мактабда ўқиган, ўғли Ғўрқул ҳам шу ерда ўқийди. Синф давоми…

Тоҳир Малик. Ушланг, ўғрини! (ҳажвия)

(юз грамм  ачиган лоф қўшилгани сезилмаса керак) Йўққулободда эмас, ўзимиз яшаётган сайёрада Французларнинг бир фильми бўларди. Ундаги қаҳрамоннинг уйи Франция-Италия чегарасида жойлашган бўлиб, чегара уйнинг қоқ ўртасидан ўтаркан. Яъни, уйнинг бир-икки хонаси Францияда, ошхона билан ҳожатхонаси эса Италияда экан. Бояқиш давоми…

Тоҳир Малик. Саломат бўлсинлар, доктор! (ҳажвия)

(Бу ўлимтук миш-миш жон таслим қилмай туриб танишиб олайлук) Йўққулободнинг қадим тарихида боши оғриган одам шифо умидида табибга борса, табиби билан ҳисоб-китоб қилганидан кейин юрак оғриғини ҳам орттириб чиқаркан. Бу бир миш-миш дейсизми? Унда яна бир миш-мишни эшитинг. Йўққулободнинг шимоли-шарқида давоми…

Тоҳир Малик. Зижхаздан Кенгқошга саёҳат (ҳажвия)

(Бировга айтиб берган эдим, «ўлай агар,  ишонмадим», деди. Майли, ишонмаса ишонмасин, аммо ўлмасин.) Йўққулободда ким кўп, омад қуёши кулиб турганлар кўп. Войқул ҳам шуларнинг бири. Омади кулмаса, юк машинаси сотиб олардими? Йўққулободда омади бор одамнинг хўрози ҳам тухум қилади, дейишгандай, давоми…

Тоҳир Малик. Кимга мазза? (ҳажвия)

ЙЎҚҚУЛОБОД  ҲАНГОМАЛАРИ “Йўққулобод” деганлари қайда экан, деб бош қотирманг. Бундай кичкинагина мамлакатнинг қаерда жойлашганини ўзимиз ҳам яхши билмаймиз. Эҳтимол, бизнинг қитъамиздадир, балки ўзга сайёрададир? Шу кейингиси тўғрироқ бўлса керак. Чунки ўн саккиз минг олам орасида бизникига ўхшаган яна битта сайёра давоми…

Тоҳир Малик. Икснинг хатарли кашфиёти (ҳажвия)

(Мулла Муталлибнинг ғойиб бўлишига доир муқаддимали, аммо хотимаси узилган хаёлий ҳангома) Муқаддима Қишлоқда ҳеч кимга сўз бермай юрадиган мулла Муталлиб бир кечада ғойиб бўлиб қолди. Аслида муллаликка ҳеч бир дахлсиз Муталлиб саводи йўқдан кўра бор бўлишига қарамай, тўртта одам йиғилиб давоми…

Тоҳир Малик. 112-қабр (ҳажвия)

(уч ҳангомадан иборат даҳшатсиз баён) Омма, кўп ғашимга тегдинг-да, сен бола. Нечун қитмирлик қилаётганингни билиб турибман. Сен мени кўролмайсан. Дўхтирлар сени аперайса қилиб, қорнингни очганида “бу боланинг ичи қорами ё йўқми?” деб сўрасам бўларкан. Шоқос итбознинг ити болалаган куни мен давоми…

Тоҳир Малик. Ўзимизнинг футбол (ҳажвия)

Ҳаҳ! Сен бола “устоз эканман”, деб ўзингдан кетавурма. Ўзимам у-бу нарсани эплайтурғон бўлуб қолдум, аковси жонидан! Ашула бозоридан рипортаж айтгонимдин сўнг футболнинг идорасидан бир амалдор келуб, “бизларни ҳам бир махтаб ёзсангиз-чи”, деб ялинди. “Нимангни махтайман, бачаларинг футбол ўйнашни билмаса, тўпни давоми…

Тоҳир Малик. Икки Афанди (ҳажвия)

Ҳой, бола, сен кеча чойхонамизга кимларни бошлаб келдинг? “Бунлар ёзғувчи ошналарим, ҳатто ҳажв ҳам ёзурлар дедингми?  Мен ҳажвчи деганда Жулқунбой тоғамни танир эрдим. Уларинг ғалат-ку? Пойма-пой гапларидан, ҳингир-ҳингир кулишларидан оёғимнинг қитиқи келди-да, омма локигин, санинг ҳурматингни қилуб индамадим. Учта газнит давоми…