Фарид Усмон. Сигарета (ҳикоя)

Йигитнинг қадди қомати келишган. Елкалари текис. Бўйинлари тўла. Юзлари оқишдан келган. Бош яланг. Оппоқ чеҳрасига ярашиб турган қиртишланмаган соқоллари юзига муносиб, кўрган одамнинг ғашини келтирмайди. Эгнида оппоқ футболка. Жуда ҳам оппоқ. Унинг оппоқлигини кийиб олган қора шалвари яна ҳам бўрттириб давоми…

Фарид Усмон. Сабаби – тирикчилик (ҳикоя)

Тўдада саф тортиб юриш жонига теккан чумоли ўзини оқсоқлаганга солди-да, секингина четга чиқди. Ўнгга бурилди, шоҳ-шаббалар ости билан сарғайиб тўкилган баргларни четлаб дўмликка чиқди. Бу ердан ҳов узоқлар ҳам кафтдек кўзга ташланади. Унга одам уймаланиб юрган жой қизиқарли туюлди. Ҳа давоми…

Фарид Усмон. Иблиснинг қайтиши (ҳикоя)

Ўша воқеага ҳам мана юз йилдан ўтибди. Айтишга осон. Коинот учун бир дақиқадай кечган бўлсада, инсоният кўп-азоб уқубатларни бошидан ўтказган давр…Иблис бундан юз йил аввал Максим Горькийнинг “Ҳаётнинг хўжайинлари” номли ҳикоясида келган эди. Унда “юр мен билан” деб одамга мурожаат давоми…

Аҳмаджон Мелибоев. Эркин Сиддиқ нима дейди?

Латифагўй, беназир инсон Эркин Сиддиқов ҳангомаларини кўпчилик адабиёт ихлосмандлари яхши билишади. Уларни тўплаб “Хотин йўғида” сарлавҳали бир китоб қилдим. Тезда тарқалиб кетди. Ўқиб кўрсам, кўп ҳангомалар қолиб кетибди. Эркин ака билан нашриётда бирга ишлаган ҳамкасблари мен эшитмаган яна қанча ичакчўзди давоми…

Тоҳир Малик. МишТАГ хизматингизда (ҳажвия)

МишТАГ хизматингизда Ҳозир нима кўп, шахсий корхоналар кўп. Каминага ўхшаган ношуд бандалар бунақа ишларни эплолмайди. Лекин бошқадан қолсак, қулоғимизни кесамиз, деган одатимиз бор. Ўйлаб-ўйлаб биз ҳам шахсий корхона очмоққа бел боғладик. Қайси бир мамлакатда одамлар ғалвирда сув ташир эканлар. Биз давоми…

Тоҳир Малик. Кимлардир тўқиган латифалар

КИМЛАРДИР ТЎҚИГАН ЛАТИФАЛАР Озода хотин Оёғи терлайдиган эрга озода хотин учраса, дардини кимга айтсин?Озода хотин бу оқшом эри билан театру томошасига бормоқликни ихтиёр этди ва деди:-Оёғингизни уч марта ювиб, яхшилаб қуритиб, кейин янги пайпоқни кийиб олинг!Эр буйруқни адо этди. Театруга давоми…

Тоҳир Малик. Тилгинамдан айланай (ҳажвия)

ТИЛГИНАМДАН АЙЛАНАЙ Инсон боласининг вужудидаги кўпгина аъзолар ақлнинг ҳукмига бўйсунади. Айтайлик, қўл, оёқ… ҳатто кўз. Ақл «Рўпарангдаги жононга қарама», деб буйруқ берса, кўз бечора бу амрга бўйсуна қолади. Қулоқни айблаб бўлмайди, чунки у кўз каби ёпилиш фазилатидан маҳрум. Яхши гапни давоми…

Тоҳир Малик. Маладес чоллар (ҳажвия)

МАЛАДЕС  ЧОЛЛАР (Саксонбой  туғилишидан бир йил аввал бўлиб ўтган бу  ҳангома Лоф дарёсидан сув ичгани сабабли ишонмаслик ҳуқуқига эгасиз) “… Худога нима ёмонлик қилган эканман, ҳайронман. Юзтагина ичаман. Ичаману ётаман. Бировга зарарим тегмаса. Ичишимнинг нимаси гуноҳ, ҳайронман? Ароқни мен ўйлаб давоми…

Тоҳир Малик. Олтин балиқ (ҳажвия)

(Балиқчининг тўридан тушиб қолган ҳангома) Булутсиз осмонда бир чақин чақди-ю Йўққулободда ақл бовар қилмас ишлар бошланиб кетди. Ҳайратомуз воқеалар аввалига ўрмонда бошланди: тулкининг ишқи филга тушди. Фил эса тошбақани севиб қолди. Қарға “бегонага уйланмайман, хотин қариндошдан бўлсин”, деб булбулга кўнгил давоми…

Тоҳир Малик. Бозор дарслиги (ҳажвия)

(Паттачининг сандиғидаги ҳангома) Санқул қишлоғида тинчгина юрувди. Қайси шайтон юрагига ғулғула солди-ю шаҳарда ишлашга ошиқиб қолди. Хотини «мол дўхтирига шаҳарда нима бор?» деб дийдиё қилса, «шаҳарда мол йўқ деб ўйлайсанми, менга аталган бирон иш бордир», деганича жўнаворди.  Шаҳардан қўним топган давоми…