Хуршид Нуруллаев. Ҳаммаси асабдан (ҳажвия)

Бошимда аҳён-аҳёнда оғриқ сезардим. Буни ҳамкасбларимга айтгандим улар турлича маслаҳат беришди.– Энг асосийси, дардга эътибор бермаслик керак. Касалликни ўзингга олдингми баттар бўласан,–деди олдимда ўтирадиган ошнам. -Ўйлаки, бошинг оғримаяпти. Ичингда икки-уч қайтар бошим оғримаяпти, бошим оғримаяпти. Тамом, оғриқ ўз-ўзидан йўқолади.— Бу давоми…

Ҳалимжон Тоҳиров. Болали йўловчи (ҳажвия)

Шаҳарлараро қатновчи автобус бир бекат юрар-юрмас ўртароқдаги ўриндиқда ўтирган шоп мўйловли йўловчининг қўлидаги икки ёшлар чамасидаги бола аста-секин йиғисини бошлади. Катта йўлга чиққан автобус тезлигини оширди. Боланинг йиғиси ҳам тобора авж олди. Унинг овози шу қадар ўткир эдики, автобус моторининг давоми…

Антон Чехов. Чиқди (ҳикоя)

Тушги овқатни еб бўлишди. Қоринлар тўйиб, димоғлар чоғ; эснаб, ширин уйқу босиб, кўзлар биё-биё. Эр сигара чекди, керишди ва кушеткага ўзини ташлади. Хотин унинг бош томонида ўтириб, мушукка ўхшаб хириллади… Эр-хотин бахтиёр эди. – Гапирсанг-чи, – деди эр эснаб. – давоми…

Галактион Табидзе. Ўйноқи гуллар

Галактион Табидзе. Ўйноқи гуллар: Шеърлар, достонлар. [Редкол С. О. Азимов ва бошқ.; Муҳаммад Али тарж.] — Тошкент, Адабиёт ва санъат нашриёти, 1982. — (Дўстлик кутубхонаси. СССР халқлари шеърияти). Грузин совет адабиётининг асосчиларидан бири Галактион Табидзе (1892—1959) грузин шеъриятининг инқилоби саҳифасини давоми…

Мушфиқий (1538-1588)

Абдураҳмон Мушфиқий (ابدوررحمآني موشفيقي) XVI асрнинг иккинчи ярмида яшаб, ижод этган шоир. У 1538 йилда Бухоро шаҳрида туғилган. Ота-онасидан барвақт ажралган шоир дарбадарликда кун ўтказиб, ҳаётнинг барча азобу уқубатларини бошдан кечирган. Бухоролик бир ҳунарманд хизматида бўлиб, ўша инсоннинг марҳамати билан давоми…

Нажмиддин Комилов. Адабиёт ва уч буюк зот

Эътиборга лойиқ бўлган бадиий етук асарларга жавобия айтиш ёки татаббуъ битиш мумтоз адабиётимизда анъанага айланган ҳодиса эди. Бу ўзига хос ижодий мусобақа бир қанча тенг қимматли ранг-баранг асарларнинг пайдо бўлишига сабаб бўлди. Алишер Навоий ва Жомий орасида ҳам ана шундай давоми…

Кенжабек Долимов. Бобур қандай касалликдан вафот этган?

“Бобурнома”ни ҳар гал ўқиганимда ҳам жисмонан, ҳам ақлан бақувват инсон бўлган Бобурнинг жуда ёш — 47 ёшда ҳаётдан кўз юмгани мени таажжубга солади. Кўп жангу жадаллар  жароҳатларига бардош берган Бобур ўз ватанида амалга оширолмаган тадбирларни Ҳинд элида амалга ошириб, у давоми…

«Қиёфа»лар жанги

ХХ аср бошигача бундай соҳа унча ҳам ривожланмаган бўлса-да, аммо бугунги кунга келиб айрим сиёсатчилар имижмейкерларсиз бир қадам ҳам юра олмайдилар. Бироқ амалиёт шуни кўрсатмоқдаки, сиёсатчи фақат имижмейкерлар билан ҳамкорлик қилиши, бу ишга боши билан шўнғиб кетиши яхши оқибатга олиб давоми…

Мирза Ҳасан Қорабоғий (1841-1904)

Мирза Ҳасан Қорабоғий (Mirzə Həsən Yüzbaşov-Qarabaği) XIX асрнинг иккинчи ярмида Озарбайжоннинг Қорабоғ вилоятига қарашли Шуша шаҳрида яшаб, ижод этган. Бу дилбар шоир Фузулий ва Навоийни бирдек ўзига устоз деб билган. Унинг ижодий меросида Навоий ва Бобур шеъриятининг оҳангларини илғаш у давоми…

Антон Чехов. Қайнана — адвокат (ҳикоя)

Бу иш бир кун эрталаб Мишель Пузирёвнинг Лиза Мамунинага уйланганига роса бир ой бўлгач рўй берди. Мишель эрталабки қаҳвани ичиб, ишига кетмоқчи бўлиб, шляпасини қидириб кўз югуртираётган чоғда, унинг кабинетига қайнанаси кириб келди. — Сизнинг беш минутгина вақтингизни оламан, Мишель, давоми…