Станислав Стратиев. Шахсий фикрим қани?

Эрталаб Петров бир қултум қаҳвасини ичди-ю, хотинининг пешонасидан ўпиб, ишга отланмоқчи бўлиб, остонага етганда ҳаяллаб, чўнтакларини ковлаштира бошлади. — Нимангни излаяпсан? — деди хотини. — Фикрим… менинг фикрим… топилмаяпти, — деди Петров кийимларини пайпаслаб, киссаларини ковлашда давом этаркан. — Қаёққа давоми…

Мақсуд Қориев. Бир ойда ўласиз (ҳажвия)

Аҳмад полвон ўтирса тура олмас, турса ўтира олмасди. Эҳ-ҳе, уни кўрсангиз ҳайрон қоласиз, кўчада келяпти-ю, худди тоғ юраётгандай ваҳимали. Ўзи ҳам юз элликдан ортиқ. Аслида маҳалладаги энг семиз одам шу. Гавдасига яраша бирор жойда кураш тушса ҳам майли эди, қайда давоми…

Абдулаҳад Ўрмонов. Лафзи қайтмаган йигит (ҳажвия)

Валижон велосипеддан тушиб, энди бозор томонга бурилган эди, кимдир елкасига қўлини қўйди. Ортига ўгирилганди, қоп-қора мўйловчаси ўзига ярашган, башанг кийинган йигит кулимсираб, икки қўлини чўзди:— Э, акахон, бормисиз? Салом берсак, алик олмайсиз?— Узр. Эшитмабман, — деди Валижон йигитга ҳайрон боқиб. давоми…

Муҳаммаджон Имомназаров. Жаҳон тан олган шоир

Ҳинд форсийзабон шеъриятининг чароғон юлдузи Амир Хусрав Деҳлавий бўлиб, бўлғуси шоирнинг отаси Сайфуддин Маҳмуд ХIII аср бошларида Ўрта Осиёга ёпирилган Чингизхон қўшинларининг балосидан ўз элатини сақлаб қолиш мақсадида ватани Шаҳрисабзни тарк этиб, Ҳиндистон сари юзланган эди. Маълумки, ХII аср бошларида давоми…

Тоҳир Малик. Ибрат мактаби

Қалам аҳлининг пирларидан саналмиш Абдулла Қодирийнинг маҳорати ҳақида гап айтишга камина томонидан уриниш бўлиб эди, энди янгироқ фикр баён қилиш масъулиятини зиммамизга юклаб, қўлга қалам олмоққа журъат этдик. Абдулла Қодирийнинг адабий тил борасидаги маҳоратларини дурлар хазинасига қиёслашимиз мумкин. Адибнинг ҳикоялари, давоми…

Мақсуд Қориев. Акам қиссаси

Ёзувчи Мақсуд Қориевнинг акаси ҳақида ёзган эсдаликларини ўқиб чиқдим. Ҳаётий ва ўқишли қисса бўлибди. Энг муҳими, бу ерда ортиқча, ёлғондаками тўқима гаплар йўқ. Ўша оғир, фожиали уруш йилларидаги одамлар қисмати соддагина қилиб чизиб берилган. Сиз эсдаликларни ўқий бошлайсизу, воқеалар кетидан давоми…

Наим Каримов. Кино санъатимиз кашшофи

ХХ аср бошларида ўзбек халқининг маънавий-маданий ва ижтимоий ҳаётида рўй берган қутлуғ воқеалар тўғрисида сўз борганда, янги усулдаги мактаб, замонавий бадиий адабиёт, матбуот ва театр санъатининг пайдо бўлгани тўғрисида ифтихор туйғулари билан сўз юритамизу, аммо фото ва кино санъатларини нима давоми…

Шукур Холмирзаев: «Шолоховнинг ашаддий мухлиси эдим» (2003)

— Шукур ака, олдиндан узр сўрамоқчиман: мен ижодингиз билан батафсил таниш эмасман. “Шарқ”да танланган асарларингиз нашр қилинаётган экан, худо хоҳласа ўша жилдларни астойдил ўқиш ниятим бор. Мени ҳайратга солган нарса “Бойчечак ҳидланг, амаки!” эссеингиз бўлди. Бу ҳақда уч-тўрт йиллар муқаддам давоми…

Муҳаммад Очил. Қари билганни… (ҳажвия)

Чори чўпоннинг оғзи қулоғида. Ахир нега хурсанд бўлмасин? Бу йилги баҳорнинг нашъу навоси ўзгача бўлаяпти-да! Кўм-кўк қирларга қараб кўзинг тўймайди. Ишқилиб қурғоқчиликдан асрасин, йил яхши келса… Ана ҳавода ёқимли ҳидлар, осмонда тўрғайлар, сайхонликда турналар, анови сўқмоқ йўлда эса…Машина сигналидан чўпон давоми…

Муҳаммад Очил. Тўйдирди (ҳажвия)

Мейлинор битирув имтихонларини деярли ҳаммасини қийналиб топширди-ю, фақат шу тарих фанига қолганда…— Эҳтиёт бўл! — деди дугоналаридан бири уни огоҳлантириб — Бу бурунбой домла ўта ухажёр! Айниқса, сенга ўхшаган чиройли қизларни кўрса…Дугонасининг айтгани келди. Бурунбой домла тихирлик қилиб туриб олди.— давоми…