Абдул Ҳамид. Ноўрин ваъда (ҳажвия)

Миш-миш тарқалди. Ҳусанбой баъзи ҳамкасблари билан гаплашмай қўйганмиш. Энг қизиғи, ўша “баъзи”лар унинг улфатларимиш. Қизиғи, Ҳусанбой улар билан уришмаган, сўкишмаган, бор-йўғи чойхонада бирга ўтирган-у…Бу гаплар, одатдагидек, тўппа-тўғри Суннат Азларовичнинг қулоғига етиб келди. У жамоа иноқлиги учун қаттиқ жон куйдиргувчи одам давоми…

Абдуғани Абдувалиев. Ғаройиб ҳайкал (ҳажвия)

У онасининг қорниданоқ тагли-тугли бўлиб туғилди. Уни «пуф-пуф»лаб боқишди, тетапоя бўлиб қад ростлагач, худди ҳайкалчадек боғчага олиб бориб ўрнатишди. — Пойдевори борми? — деди боғча мудираси Ҳайкалчанинг уёқ-буёғини сийпалаб. — О, бўлганда қандоқ! Фалончиевнинг болалари бўлади-я! — дейишди саволга жавобан. давоми…

Саид Анвар. Ота эккан дарахт (ҳикоя)

Қ. Э.га.Қурбон акани яхши билмайман. Кўпчилик дўстларим ҳам деярли шу фикрда. Билганим, кўришганда «Дарсингни қилдингми?» деб сўрайди. Бу унинг «бола-чақанг тинчми, ишларинг яхшими, кечаги ишларинг битдими», дегани. Хайрлашаётиб ҳам, бўпти яхши бор, соғу саломат бўл, демайди. «Дарсингни қил!» дейди. Яна давоми…

Муҳаммад Шодий. Ажаб дунё (ҳикоя)

— Жалолиддин!— Кираверинг, — деди уй эгаси, — дарвоза очиқ. Эшикни журъатсизлик билан очиб, қўлида ҳасса, кириб келар экан: — Хайрият, шу ерда экансан, — деди Назар бобо, пешвоз чиқаётган уй эгасини кўриб. — Э, муаллим, ўзингизмисиз? — Жалолиддиннинг чеҳраси давоми…

Мухторали Носиров. «Ф.И.Ш.» нима? (ҳажвия)

Яқинда иш билан каттагина муассасага киргандим, тўлдириш учун қўлимга қоғоз (“бланка”) тутқазишди. “Хайрият, ўзбекча экан!” деб хурсанд бўлиб кўз ташлади-му ҳафсалам пир бўлди. Бошланишидаёқ катта-катта ҳарфлар билан “Ф.И.Ш”. деб ёзиб қўйишибди.“Фиш” нима? — сўрадим “бланка” берган ходимдан.“Фиш” эмас, “Ф.И.Ш.”, — давоми…

Озод Шарафиддинов. Миллатни уйғотган адиб

Агар мендан шунча йил яшаб умрингдан топган қувончинг ва мамнуниятинг нима бўлди деб сўрасалар, мен ҳеч иккиланмасдан Ойбек ва Ғафур Ғулом, Абдулла Қаҳҳор ва Шайхзода каби буюк сўз санъаткорлари билан замондош бўлганим, уларнинг суҳбатларидан баҳраманд бўлганим, бетакрор асарларИдаги гўзаллик ва давоми…

Адҳам Дамин. Бизда ҳам ғурур бор (ҳажвия)

Кечаси уйга ширакайф кириб келганимда уйқусираган кўзларини ишқалаб, «Намунча» дея хушламай эшик очган хотинимни кўргач, вақт алламаҳал бўлиб қолганини пайқагандек бўлдим. «Овқатни иситайми?» дегани қулоғимга дағал эшитилди. «Емайман!» дедим кескин. Қорин оч бўлса-да, бизда ҳам ғурур бор.Хотиним хўмрайганича ётоққа кириб давоми…

Фарҳод Мусажонов. Ибрат (ҳикоя)

Кун айни қиёмига етган, ҳаво ёнмоқда.Бозордан қайтаётган эр-хотин ўз кўчаларига етганларида дам олиш учун қўшни ҳовлилардан бири олдидаги ёғоч курсига чўкдилар.— Боситхон барака топсин, эшигининг тагини гулзор қилиб қўйди, бизнинг каби толиққанлар ўтириб нафас ростлайди, — деди эр. Аёл бош давоми…

Муродбой Низанов. Телефон жинниси (ҳажвия)

Катталар билан ҳазиллашмоқ яхшиликка олиб келмас экан. Сабаби, уларнинг табиати нозик бўлади. Эҳтиётсизлик билан айтилган бир оғиз гап учун бир умр жабр тортишга тўғри келиши мумкин. Масалан…Нашриётда эрталабдан шовқин-сурон кўтарилди.— Ёзувчи Дўстжон Муҳамедовни жин урибди, телефон аппаратларини синдириб ташлади. — давоми…

Рустамбек Шамсутдинов. Бутово маҳбуслари нега қатл қилинди? (2004)

20-30-йилларда Ўзбекистондан «қулоқлар» сифатида кўплаб қишлоқ аҳолиси ноҳақ Украина, Шимолий Кавказ, Қозоғистон ва Сибирга сургун қилинганлар. Улар ҳам қатағон қурбонларидир. Президентимизнинг бу таклифи халқимизнинг айни дилидаги муддао бўлди.20-30-йиллардаги сиёсий қатағон кўлами бу қадар катта ва даҳшатли бўлганлигини собиқ иттифоқ ҳудудларидаги давоми…