Неъмат Арслон. Туманли минтақа (ҳикоя)

I Қуёш тўла тутилганга ўхшар, унга ойнинг сояси эмас, ойдан ҳам улкан бошқа бир сайёранинг кўланкаси тушиб тургандай нотабиий бир манзара зуҳур этган, бутун борлиқ қўнғиртоб рангларга қоришиб ётганлиги сабабли ҳамма нарса ваҳимали ва айни тобда сирли кўринар, Тушнинг ёлғиз давоми…

Ўроз Ҳайдар. Руҳият фарроши (2012)

Мен илк машқларимни эслолмайман. Аммо “Гулхан”, “Ғунча” сингари журналлар таҳририятидан кўнгилни кўтарувчи мактублар олганим эсимда. Ўша пайтлари қўлига қалам тутган кимса борки, улардан “тарбияловчи” нимарсалар талаб қилинган. Бизнинг қишлоғимизда бир машҳур молбоқар бўларди. Мен илк марта ана шу киши ҳақида давоми…

Аҳмад Аъзам. Ойимнинг гарашалари (матн)

Бир мунг келади, қадимлардан тўғри чиқиб, кўкрагимни қийиб ўтганича эртанги кунимга тортилиб туради бу ингичка сим дор. Болалик кунларим шу дорга тизилган. Ойим, тиззаларида тикиш, нигоҳлари игна тешигидан ўтиб, узоқ-узоқларга – қизликлари ўтган узоқ тоғдаги Гараша деган қишлоққа кетиб қолган. давоми…

Малика Бойхон. Текин дори (ҳажвия)

Вой, нималар деяпсиз, овсинжон. Ўлар бўлсам ўлиб бўлдим-ку. Э-э-э, сизда нима ташвиш, уйингиз бошқа, жойингиз бошқа. Келинг, мундоқ ўтиринг, ҳаммасини ўз кўзингиз билан кўрасиз. Яхши кўринсин, деб диванни шу ерга жойлаштирганман. Ана, ана келдилар бизнинг қариб қуюлмаган қайнотамиз. Нақ Мажнун давоми…

Константин Паустовский. Акварел бўёқлари (ҳикоя)

Бергнинг ёнида “ватан” сўзини айтишганларида, бу сўзнинг моҳиятини ҳис қилиб, тушунмаганлигидан шунчаки кулиб қўяр эди. Ватан – ота-боболар яшаб ўтган муқаддас тупроқ, инсоннинг туғилган жойи, дейишади. Аслида-ку инсон дунёнинг қайси жойида туғилишининг фарқи йўқдек, масалан унинг бир ўртоғи Америка ва давоми…

Ахтамқули (1964)

Ахтамқули (Ахтамқул Карим) 1964 йил 20 март куни Сурхондарё вилояти Сариосиё тумани Шотирут қишлоғида туғилган. Ўзбекистон Миллий Университети қошидаги қошидаги Олий адабиёт курсини тугатган. Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси аъзоси. “Бодомгинам”, “Қарочиқда асраганимсан”, “Баҳоримдан кечиккан гул”, “Қирқ ғазал” шеърий тўпламлари, “Ибратли ҳаёт”, давоми…

Абдусаттор Ҳотамов. Офтобли кунлар (ҳикоя)

Теплоход портга кечга яқин келиши керак эди. Содиқ чарчагани учун шаҳар айланишни хуш кўрмади. Чамадонини олди-да, ҳали вақт бўлишига қарамай портга етиб келди. Бирпас дарёни томоша қилгиси келди. Портнинг катта зали одам билан гавжум, келиб-кетаётган кемаларнинг сўнгги йўқдек эди. Бир давоми…

Абдусаттор Ҳотамов. Қуш уяси (ҳикоя)

Анвар ётоқхонага қадам босиб, кийимини алмаштираркан, кўнгли ғашланди. Юрагига қоронғилик бостириб кириб, жонсиздек ўзини диванга ташлади. Атрофга маъносиз боқди. Каравотнинг оёғида хотинининг селон халати тахлоғлиқ. Тўртта ёстиқ иккитадан қилиниб, каравот бошига қўйилибди. Зулайҳо ёстиқларнинг бир учини пучуқ қилиб турғизиб, устига давоми…

Назар Эшонқул. Сибизға воласи (миф-ҳикоя)

Қамишлар шовурига қулоқ тут! Гўё ўз қилмишларини қуёшдан яширмоқчидай қалқонлари билан юзларини офтобдан тўсганча найзаларини қуёш нурида ялтиллатиб, шаҳарнинг тош кўчаларини худди ноғора чалишаётгандай бир маромда ҳарбийчасига тўқиллатганча эринчоқлик билан келаётган учта соқчи ва оқсоқ дарбон аллазамонлардан бери сарой учун давоми…

Рауф Субҳон (1958)

Рауф Субҳон 1958 йил 13 мартда Самарқанд вилоятининг Иштихон туманида туғилган. ТошДУнинг тарих факултетини тамомлаган (1985). Шоирнинг «Афсонанинг давоми» (1989), «Тадриж» (1993), «Алпомиш» (насрий баён, 2004), «Саломатлик алифбоси» (2007) каби китоблари нашр этилган. «Омон қайтган тулпорлар» (1995) номли достони ҳам давоми…