Тоҳир Малик. Пойдевор (1989)

1. Сизнингча социал-сиёсий ислоҳотлар шароитида миллий муносабатларни ривожлантиришнинг истиқболлари қандай? 2. Кўпмиллатли давлатимизда миллий тилларнинг ўрни ва аҳамияти сизнингча қандай бўлиши керак? 3. Миллий маданиятларнинг бойиш йўллари ҳақида сизнинг тасаввурингиз? 1. Ҳар биримиз фарзандларимизнинг иқболини ўйлаб, босган қадамини кузатамиз, кимлар давоми…

Зоминда “Ёшлар ва экотуризм” форуми бўлиб ўтди

Жиззах вилояти Зомин туманида Ўзбекистон Республикаси Ўрмон хўжалиги давлат қўмитаси ва Ёшлар ишлари агентлиги ҳамкорлигида “Ёшлар ва экотуризм” форуми бўлиб ўтди. Форумда республикамизда фаолият олиб бораётган ўрмон ва ов хўжаликларида меҳнат қилатган ёшлар, экофаоллар ва журналистлар иштирок этди. Форумнинг очилиш давоми…

Маъмура Зоҳидова. Сарҳадсиз садоқат (қисса)

Мен чўлоқ бўлиб қолдим. Тўғриси, иштаҳам ҳам бўлмаяпти. Ташланган нонларга ета олмаяпман. Ана, эрталабкиси, кўлмакда бўкиб ётибди. Аввалги ҳолим бўлса, шуни олиб офтобда қуритардим. Кейин тоза жойга кўмардим. Қорним очганда ердим. Нон-ку майли, уйга ҳеч ким келмаган кунлар сувдан қийналаман. давоми…

Толстойни таъсирлантирган китоблар

Яхши ёзувчилар яхши ўқувчи ҳам бўлади. Улар нимани қачон ўқишни билади. Буюк ёзувчи Лев Толстой ҳам худди шундай хислат эгаси бўлган. Лондонда чиқадиган “Pall Mall Budget” журналида 1891 йили британиялик олим Жон Лаббокнинг “100 буюк китоб” сарлавҳали мақоласи босилади. Бундан давоми…

Гулчеҳра Асронова. Сўнгги қўнғироқ (ҳикоя)

Бизнинг 8-“А”дан биринчи бўлиб севги савдоси Аҳмад малланинг бошига тушганига орадан шунча йил ўтиб ҳам ишонгим келмайди. Сарғиш юзини мошдай-мошдай сепкил қоп¬лаган шумшук партадошимнинг туппа-тузук нозик кўнгли борлиги етти ухлаб тушимга кирмаганди. Лекин танаффус пайти ҳаммамиз тўпланиб турган даврада ошиқ давоми…

Марҳабат Бойғут. Ҳокимнинг аёли (ҳикоя)

Қизиқ. Икки минг ўн биринчи йилнинг ноябрида ер куррасида етти миллиардинчи инсон туғилди. Рўйхатга олинди. “Кўксандиқ” худди шундай хабарлади. Еттинчи ноябрда. Етти миллиард деди. Кейин “кўксандиқ”дан “Қўнғир” гуруҳининг қўшиғи берилди. Узун, хушқомат қиз: “Дунё…дунё… дунё-эй. Дунёга ким эга-эй?..” дея хониш давоми…

Миразиз Аъзам. Миртемир

Миназини бузмай ларзакор ва жарангдор полапон қушдай оҳиста Ясси бўйлаб чўнг алп сингари зайтунзор аро девкор ва ёвқур Шеър ёбонларида ёвшан чечакларини терган ёзуқли қайсар Сулув шеъриятнинг туғин кўтариб Жиндай ғазалхон, танти шоир Миртемир келаётир!.. Ғафур Ғулом Мен энг олдин давоми…

Олим Жумабоев. Уй (қисса)

I Овул сукутда эди. Пахсачилар ишини қўйган кезлари эди. …Ўша воқеадан бир кун илгари бизникига Ўлжабой акис (болалар шундай атардик) келганди. Қўлида бир парча қоғоз, ручка бор эди. Айвонга ўтиргач, пичирлаганнамо гап очди: – Тўрт-беш сўмингни бераман. Биласан, саводим чатоқ. давоми…

Қуддус Аъзамов. Таржима ва адабий жараён (1989)

Маълумки, Ўзбекистонда ўзбек тилидан рус тилига таржима адабий жараён, катта ҳодиса сифатида 20—30-йилларда шаклланди. Бу серзаҳмат хайрли санъатнинг дарғалари ўша суронли, репрессия кезларида ҳам мумкин қадар ўзликларини сақлаб турдилар, бадиий таржиманинг халқлар дўстлигини барпо қилувчи «элчилик» анъаналарига содиқ қолиб, ибратга, давоми…

Турсунмурод Эрматов. Жонқора (ҳикоя)

Йўл ёқасидаги пастқам томда ёйилган узумларни саралаётган аёл икки қўлини ёнга тираган кўйи, увишиб қолган оёғини узатди. Бироқ қўлларини ердан узган ҳамон, мувозанатини сақлолмай, гавдаси бир томонга оғиб кетди. У жон ҳолатда кафтларини томга босди. Қаддини ростлади, хавотирланиб, атрофга олазарак давоми…