Олимжон Холдор. “Новвотнинг дури…” (эссе)

… Миртемир домланинг эллик ёшлиги Ёзувчилар уюшмасининг Ҳамид Олимжон номидаги адабиётчилар уйида ўтказиладиган бўлди. Андижондан мен ҳам бордим. Домла билан юбилей йиғилишига бир оз кечроқ келдик. Зал тўла одам. Ўша йиллари ҳамма мажлисларда тўрда ўтирувчилар яна тўрда. Юбилярнинг ўзлари эса давоми…

Тоҳир Малик. Кенгаш (ҳажвия)

(Кенгашли тўй тарқагандан кейин содир бўлган ҳангома) Ҳазрат Алишер Навоий «Эсиз тақдир экан, қайдин билибмиз, азизим, дунёга бевақт келибмиз», деган эканлар. Ҳазрат бу дунёда «бадиий кенгаш», «таҳрир ҳайъати» деган нарсалар борлигини билганларида эҳтимол бундай демасдилар. Тасаввур қилиб кўринг: «Фарҳод ва давоми…

Усмон Азим. Севги (ҳикоя)

Бошимга тушди ғам тиғи, бало тоши, ажал захми,Кўр, эй, ҳижрони золимким, нелар бошимга келтурдинг.Алишер Навоий Абдураҳмон Чаганада вояга етган. «Туғилиб, вояга етган» деб ёзмаётганимизнинг сабаби шундаки, унинг қаерда туғилганини ҳеч ким, ҳатто ўзи ҳам билмайди. Вояга етган жойи эса аниқ давоми…

Нортўхта Қилич. Ошиқдара тутқунлари (ҳикоя)

Уйқуси бузилди. Кўзларини очмади, лекин негадир бемаҳалда уйғонганига таажжубланди… Шу аснода аллақандай англаб бўлмас товушлар қулоғига чалина бошлади, кимлардир уввос солиб йиғлаётгандекми-эй, кимлардир қаҳқаҳа уриб кулаётгандегу, тағин кимлардир тинмай балабону сурнай чалаётгандекми-эй!..Кўзларини очмай, баттар таажжубланди.… қизиқ, туш кўраяпманми-ё? Уйғоқ ҳолда-я!.. давоми…

Отаули. “Занжирбанд шер” (ҳикоя)

Турон ва Эрон қўшинлари ўртасида афсонавий Мароқанд остонасида бўлиб ўтган шиддатли жанг-жадаллар, ниҳоят, туронликларнинг ғалабаси билан якунланди. Эронликлар жанг майдонини ташлаб қочдилар. Нечоғли енгилмас, қудрати чексиз бўлмасин, туронликларда қочганни қувиш, ерда сулайиб ётганни уриш одати йўқ! Қочган қочди, уруш балоси давоми…

Саид Аҳмад. Сароб (ҳикоя)

«Ота қарғиши мисоли ўқ — у охиратда эмас, шу дунёнинг ўзида нишонга тегади». (Бухоролик 100 йил яшаган темирчи Усто Амин бобонинг ўгитларидан) Бугун лагеримизга янги маҳбусларни олиб келишди. Кўринишидан уларни янги деб бўлмасди. Эгниларидаги кийимларига, слка ва тиззаларидаги рақамларга қараганда, давоми…

Саид Аҳмад. Офтоб ойим (ҳикоя)

Ватанни севмоқни, юрт отасига садоқатни японлардан ўрганиш керак.Мақсуд ШАЙХЗОДА сўзи. Кечадан бери лагеримиздаги японлар ғимирлаб қолишди. Еттинчи барак олдида тўпланишиб, қандайдир жиддий бир гапни қизишиб муҳокама қилишарди. Эроси Дюн деган япон йигити рассомлик устахонамни супуриб-сидириб юрарди. Дюннинг юрак ўйноғи касали давоми…

Саид Аҳмад. Лаб ҳақида достон (ҳажвия)

Эркакларнинг ўпишиши жуда хунук нарса-да, укагинам.Ғафур Ғулом I Дунёда нима кўп, лаб кўп. Ер юзида қанча одам бўлса шунча бир жуфтдан лаби бор. (Бир одамда тўртта лаб бўлишига ишонмайман).Шундай лаблар борки, кўрганда эсинг оғиб қолади.Ёқут лаб, ғунча лаб, шакар лаб, давоми…

Тоғай Мурод чизган суратлар (Қозоқбой Йўлдошев билан суҳбат) (2008)

Тоғай Муроднинг бетакрор қисса ва романлари минг-минглаб китобхонлар юрагидан жой олди, қалбини ларзага солди. Уларни йиғлаб-йиғлаб ўқидик, кулиб-кулиб ўқидик. Чуқур инсоний дард бор эди бу асарларда, кулгу аралаш изтироблар бор эди… Мутолаа давомида ўқувчи ўзида қандайдир руҳий тозаришни ҳис этади, давоми…