Ziyouz портали рақамларда – 2014 йил ҳисоботи

Openstat маълумотларига кўра, 2014 йилда www.ziyouz.com порталига ташриф буюрганлар сони 2 336 786 нафарни ташкил этди (кунига ўртача 6402 киши). Ташриф буюрганларнинг 1 545 900 нафари Ўзбекистондан бўлса, Россия (318 598), АҚШ (198 518), Қозоғистон (42 388), Қирғизистон (41 435), давоми…

Абусаид Абулхайр (967-1049)

Абусаид Фазлуллоҳ ибн Абулхайр Муҳаммад ибн Аҳмад Майҳаний (ابوسعید ابوالخیر) Хуросондаги Ховарон вилоятининг Майҳана қишлоғида туғилган. Султон ул-орифин — Орифлар султони деган шарафли унвонга сазовор бўлган бу улуғ инсон Абусаид Абулхайр, Шайх Абусаид Майҳаний номлари билан мусулмон оламида шуҳрат қозонган. давоми…

Фаридиддин Аттор (1145-1221)

Жаҳон сўз санъатининг забардаст намояндаларидан бири, йирик мутасаввиф шоир Фаридиддин Абуҳомид Муҳаммад ибн Абубакр Иброҳим Нишопурий (فريد الدين العطار) Нишопур атрофидаги Кадкани қишлоғида туғилган. Отаси Абубакр ибн Иброҳим аттор ва табиб эди. Бу касб ўғлига ҳам мерос бўлиб ўтган. Шоирнинг давоми…

Ҳаким Саноий (1080-1150)

Абдулмажид Маждуд бинни Одам Саноий (حکیم سنایی) XII асрда яшаган буюк шоир ва алломадир. У Хуросоннинг Ғазни шаҳрида туғилган ва шу ерда вафот этган. «Агар муслимият Саноийнинг улуғлигини кўра билсайди, жамики мўминларнинг бошидан қалпоғи тушарди», – деган эди Жалолиддин Румий. давоми…

Нажмиддин Комилов. Арузий шеър талаффузи

Мураккаб адабий ва илмий-ирфоний асарларни шарҳлаш бизда қадимий анъана. Ибн Сино, Ибн Арабий, Жалолиддин Румий, Хўжа Ҳофиз, Мирзо Бедил асарлари турли даврларда шарҳланиб тушунтирилган. Баъзан алоҳида асарлар, баъзан бутун-бутун девонлар ёхуд алоҳида олинган асарлар (масалан, Саъдий Шерозийнинг “Гулистон” асари) маъно-мазмуни, давоми…

Абдуcаттор Жуманазар. Хаcталик ва малҳам (2011)

Қадимги шарқ қўлёзмаларида “жилд” ва “сайланган”, “танланган” (яъни мунтахаб ёки интихоб) кўринишида атамалар учрайди. Бироқ улар бугунгиларидан фарқ қилади. Жилд ибораси кўп ҳолларда йирик асарларнинг бир неча таркибий қисмлардан ташкил топганини ифодалаш учун “жилди аввал”, “жилди дуввум”… шаклида ишлатилган. Айни давоми…

Жамол Камол: “Тил – халқнинг номуси, тарих – унинг қомуси” (1989)

Дунёдаги энг машъум қуллик — тафаккур қуллиги, энг аянчли қашшоқлик — фикр қашшоқлиги, деган экан бир донишманд. Зеро, халқнинг қудрати ёлғиз унинг сони билан эмас, сифати билан ҳам ўлчанади. Халқнинг сифати эса унинг маданий савияси, фикрлай олиш иқтидорига боғлиқ. Қайта давоми…

Исмоил Бекжон. Ошиқ Ҳусомий (2011)

Ҳусомий Хивақий-Қоракўлий (1442-1505) Ўрта Осиё халқлари маънавий-маданий, жумладан, адабий ҳаёти ривожига муносиб ҳисса қўшган сиймолардан. Бу борада шоирга замондош ва кейинги давр муаллифлари махсус сўз юритишган. Ҳусомий ижодига берилган таърифу тавсифлар жуда юксак. Ҳазрат Алишер Навоий “Мажолис ун-нафоис”нинг учинчи мажлисида давоми…

Иброҳим Ғафуров. Замон ва таржима

Терминлар ҳар қандай илм, ҳар қандай ҳодисанинг, алоқа-коммуникацияларнинг ўзагидир. Тилшунослар ва таржимонлар яхши биладиларки, ҳар қандай терминлар ортида ҳаёт ва ҳаёт ортида терминлар қад ростлаб туради. Уларнинг миллий тил майдонига кириб келиши, ифодалайдиган маънолар доираси, тил ичида қанчалар ўзлашиши таржимонлар давоми…

Бойбўта Дўстқораев. Буюк мутафаккир

Буюк мутафаккирлар бир қарашда кўпчилик эътибор ҳам бермайдиган кичик, заррадек нарсаларга ҳам синчиклаб диққат қиладилар ва уларнинг ҳайратангиз жиҳатини кашф этадилар. Шу боис уларнинг ижодларидаги “майда” бўлиб туюлган нарсаларга бошқалар ҳам синчиклаб диққат қаратганлари маъқул. Буюк бобомиз Алишер Навоийнинг ғазалиётидаги, давоми…