Ҳерманн Ҳессе. Нюрнбергга саёҳат (сафарнома)

Ушбу сафар хотираларининг муаллифи ўз хатти-ҳаракати сабаблари ўзларига яққол кўриниб турадиган одамлар тоифасига мансублик бахтига муяссар эмас; бундай сабабларга, хоҳ ўзида бўлсин, хоҳ бошқа бировларда бўлсин, ишониш бахтидан ҳам бегона. Сабаблар, менимча, ҳамиша ноаниқ бўлади. Сабабият ҳаётда мавжуд эмас, у давоми…

Жек Лондон. Оқ сукунат (ҳикоя)

— Кармен яна икки кун судралишгаям ярамайди.Мейсон муз парчасини туфлаб ташларкан, шўрлик жониворга беписанд қараб қўйди. Кейин итнинг панжалари орасида қотиб қолган муз бўлакларини тиши билан тозалай бошлади.— Жимжимадор лақабли қанча итларга дуч келганман, одатда улар ҳеч нарсага ярамайдилар, — давоми…

Жек Лондон. Ҳаётга муҳаббат (ҳикоя)

Улар оқсоқланиб, сойга томон тушиб боришарди. Ҳамроҳлардан бири, олдинда кетаётгани, тошлоқ ерда қоқилиб, гандираклаб кетди. Иккаласи ҳам чарчаб ҳолдан тойган, юзларидан чидам ва итоаткорлик ифодалари кўриниб туради — бу узоқ вақт қийинчилик чекиш натижаси. Орқаларидаги қайиш билан тортиб боғланган оғир давоми…

Мэри Робертс Райнхарт. Лаб бўёғи (ҳикоя)

Мен терговдан сўнг уйга пиёда, кўринишидан анча чўкиб қолган ойим эса машинада қайтдик.Холаваччам Элинор Ҳаммонд ҳаётини бахтли ўтказганди. У ҳар тонг бугун қандайдир энг бахтли воқеа рўй беради деб уйғонар, тўшакда керишиб ётганча, кийиниш хонасидаги толиққан бечора Фредга мурожаат қиларди:– давоми…

Сомерсет Моэм. Чумоли билан чигиртка (ҳикоя)

Сиз чумоли билан чигиртка ҳақидаги ҳикояни эшитганмисиз? Мен болалигимда мактабда шуни ўрганишга мажбур бўлганман. Бу оддийгина ҳикоя бўлиб, ёш ўқувчиларга ибрат бўлиши керак эди. Ҳикоя меҳнатсеварлик ғоясини тарғиб қиларди. Унга кўра кимки меҳнаткаш бўлса, муваффақиятга эришиши мумкин-у, кимки меҳнат қилмаса, давоми…

Сомерсет Моэм. Ёмон кунда йўлдошинг (ҳикоя)

Ўттиз йилдан бери яқинларимни ўрганаман. Мен уларни яхши биламан, деб айтолмайман. Ўйлашимча, биз учратган, танишган одамларга кўпинча юзига қараб баҳо берамиз. Жағининг тузлиши, оғзининг бичими, кўз қарашларидан хулоса чиқарамиз. Одамлар ўзларининг инсон тўғрисидаги илк таассуротлари ҳар доим тўғри чиқишини айтишган давоми…

Сомерсет Моэм. Тиланчи (ҳикоя)

Мен Вера Крузга Юкатонга борадиган кемага илиниш учун Мехикодан келган эдим. Лекин бир кун аввал докерларнинг иш ташлаши бўлиб, кема портга чиқа олмаслигини эшитдим. Хуллас, Вера Крузда қолиб кетдим. “Далиженсиз” меҳмонхонасидан деразалари майдонга қараган бўлма олиб, тонгни шаҳарни кезиш билан давоми…

Сомерсет Моэм. Руҳоний (ҳикоя)

…Алберт Эдвард Формен руҳонийлик либосини, худди черковнинг улуғвор рамзидек, ўзгача фахр-ғурур билан киярди, уларни ўзи ювиб, ўзи дазмолларди. Авлиё Пётр черковида ўн олти йил хизмат қилиб, бир қанча ридоларни кийиб тўздирганига қарамай, эскирганларининг бирортасини ҳам ташлаб юбормаганди. Уларнинг ҳаммаси жигарранг давоми…