Иброҳим Чориев. Дадамнинг иши (ҳажвия)

Комилжон ҳар доимгидек бугун ҳам ишидан барвақт қайтди. Эшикни очиб, уни хуш табассум билан қарши олган хотини Ҳалимахон меҳрибончилик билан ҳол сўради:– Яхши келдингизми дадаси? Чарчамадингизми?– Раҳмат. Ўзларинг тинч ўтирибсизларми?– Шукр.Ҳалимахон эри қўлидан пакетни олиб, ошхона томон юрди, Комилжон эса давоми…

Муҳаммад Очил. Серкаев сим қоқди (ҳажвия)

Султон Серкаев нафақага чиқди-ю, зерикиб қолди! Кунни кўнгилдагидек ўтказишда ҳартугул ишхонасидан айланиб ўргилса арзиркан. Кичикроқ идоранинг бўлса-да, каттакон бошлиғи саналарди. Керилибгина беминнат темир отда хизматга йўл оларди. Иззат-икром ва навозишлар остона ҳатлар-ҳатламай бошланарди: “Саломатмисиз, Султон Серкаевич!”, “Соғинтириб қўйдингиз-ку, ака!”, “Кеча давоми…

Файзулла Салаев. Қамиш қайиқчалар (ҳикоя)

Айвон хариларида уялаган қалдирғочларнинг «вижир-вижир»и уйғотиб юборди. Атроф ним қоронғи. Яна бироз мизғиш ниятида кўрпага буркандим. Эшик очилиб, полда ойимнинг шиппаги шипиллади. Кўрпа кўтарилди.− Ёзнинг иссиқ кунида бунчалик ўранмасанг. Тур, болам, акангнинг мазаси қочиб қолди. Дармон опангга бориб келмасанг бўлмайди. давоми…

Асрор Аллаёров. Қизил тош (ҳикоя)

Ширинлик олиб келишга кетаётган ота, қизил тош ва бахтли одамлар. Ўн олти ёшли қизнинг қўлида гир айланаётган думалоқ тош унга узоқ вақтдан буён тикилиб турган кўзлар ана шу азалий маънони қайта-қайта идрок этишига имкон туғдирарди. Нуриянинг маҳзун ва тантанавор кулгуси давоми…

Асрор Аллаёров. Имкон (ҳикоя)

Бир неча дақиқа жимжитлик ҳукмронлик қилган шаҳидлар хиёбонининг катта йўл ёқасидаги пиёдалар йўлакчасида тўсатдан қаттиқ ғичирлаган овознинг пайдо бўлишию, бу ерга энг яқин ўриндиқда ўтирган аёл кишининг сапчиб ўрнидан туриши ва алам билан қичқириб юборишини бундан саноқли сониялар олдин ким давоми…

Эркин Норсафар. Зулмат ва аланга (ҳикоя)

Қиш фасли. Тонг. Кўк юзини булут қамраган, атрофни тутган енгил туман ойнадек йилтираб, намхуш ҳавонинг ачиққан совуқ заҳри қордан дарак бериб, димоқни шиша синиғи янглиғ аёвсиз тилимлайди. Яланғоч борлиқнинг аянч манзарасидан том устида ҳурпайган каптарлар, совуқдан таёқдек қотган торларидаги кирлари давоми…

Шаҳло Ҳошимова. Кутиш (ҳикоя)

Ўттиз йиллик қадрдони билан учрашиш мақсадида Комил Н. шаҳрига бир кун олдин учиб келди. Аэропортдан такси тутиб дўсти таъкидлаган меҳмонхона номини айтганида, такси тезгина олиб келиб қўйди.Меҳмонхона кўп қаватли бўлиб, шаҳарнинг қоқ марказида жойлашган экан. Комил юқори қаватнинг хоналаридан бирига давоми…

Озод Мустафо. Беш суҳбат (мансуралар)

СУРАТ ВА СИЙРАТ Сурат сийратдан сўради: – Ҳар қанча уринмайин, сени кўрмоқ ва билмоқдан ғофилман. Ўнгу сўлимга боқдим. Йўқсан. Қаэрдасан ўзинг? Сийрат деди: – Сен дунёга юз тутгансан. Шу сабаб мени на англайсан, на тушунасан. Бас! Ундан юзингни бур! Аммо давоми…

Дилбар Раззоқова. Армон (ҳикоя)

…“Шарқ” тезюрар поездига чиққан йўловчининг жони роҳатда бўлади. Тоза, озода, шинам купеларда барча қулайликлар муҳайё. Сафарга чиққанлар ўзаро суҳбатлашиб, манзилига қандай етиб борганини ҳам сезмай қолишади.Ёнимдаги ҳамроҳим – ўрта ёшли, кўзлари маъюс аёл аввалига бир сўз демай вагоннинг ойнасидан олисларга давоми…

Рўзибой Қулмат. Хат (ҳикоя)

Олим ишдан кеч қайтди. Даҳлиз тўридаги хонтахта атрофида болалари – ўғли билан қизи бурчакдаги телевизорга тикилиб ўтиришарди. Олим хонтахта ёнига ўтирди, этигини ечди.– Болам, этикни нарёққа олиб бориб қўй, – деди Олим ўғли Шоҳруҳга.Шоҳруҳ синглисини туртиб:– Сенга айтяпти, – деди.– давоми…