Муҳаббат Шарафиддинова. Маркиза (эссе)

Дадам Озод Шарафиддинов ваукам Фарҳод Шарафиддинов хотираларига бағишлайман Борлиқ, теварак-атроф ажойиботларга, ибратли воқеаларга бой. Фақат уни англаш, идрок қила билиш лозим. Шунинг учун мўжизани ўзингдан қидир, дейишса керак. Айниқса ҳаёт ташвишларидан озгина чалғисам мен учун азиз инсонлар — дадам Озод давоми…

Саломат Ғойибназарова. Бўрилар таъқиби (ҳикоя)

Ўша йили қиш жуда совуқ келди. Тоғда овқат топа олмаган бўри ва тулкилар қишлоқларга тушиб товуқ, қўй-қўзиларга ҳужум қилаётганлиги ҳақида узунқулоқ гаплар тарқалган бир пайтлар эди. Бувим мени еру-кўкка ишонмас, қаерга борса бирга олиб кетардилар.Бир куни бувим Булунғур туманидаги қариндошларникига давоми…

Саъдина Бобомуродова. Турнагулга келаман (ҳикоя)

Қора тош…Ниҳоят, етти кечаю етти кундуз ёққан ёмғир бугун тўхтади. Савр шамоли қора булут-чодирларини шошиб йиғиштира бошлади. Самонинг биринчи-яшил қатлами узра офтоб чарақлади. Дов-дарахтлар, майса-гиёҳлар кўзларида, лабларида шудринг-ёш билан уни ярлақади.Эски ён дафтарчаларимни варақлаб турсам, бир дона қуриган, ҳиди йўқ давоми…

Раҳматилла Юнусов. Чавандоз (ҳикоя)

-Ё пирим, ўзинг мадад бер!Давлат шундай деб улоққа энгашди. ?ўли улоққа тегай-тегай деганда от жойидан қимирлаб кетди, отни кимдир туртиб юборди, кимлигини билолмади, бундай ур-сурда полвонлардан ҳар нарса кутиш мумкин. У от жиловини қайтариб келдида, яна улоққа энгашди. Отига яна давоми…

Икром Асад. Сабр дарахти (ҳикоя)

Чоп этиш учун Э-маилга юборишҚўлқопнинг таклифи билан тоғ сайрига чиқдик. Узоқ юргач, гапирувчи тош ва дарахтга дуч келдик. Ўн икки рангда товланаётган дарахтга яқинлашганимиз сари йўлда тошлар сони кўпайиб борарди.—Йўл бўлсин, болажон?—деди ақиқ тош ичкарига киришга рухсат бермай.—Ҳув, анави дарахт давоми…

Шавкат Ёдгоров. Кўчиш (ҳикоя)

— Буларни нима қилсам экан, олиб кетайми…У капрон арқон билан тахлам-тахлам қилиб боғлаб ташланган китобларга қараб ўйланиб қолди. Эскириб адо бўлаёзган курсига омонат чўкар экан, китоблардан бирини «той» ичидан суғуриб олди: «Жамиятшунослик хрестоматияси». Яқин орада қўл тафтини кўрмаган китоб муқовасидаги давоми…

Шавкат Ёдгоров. Унутиш (ҳикоя)

Суннат муаллим кенжа қизини узатаяпти. Ким нима деса десин, тўй қилишни камбағалга чиқарган. Бой одам тўйида бир йилда, камбағал беш-ўн йилда топганини тўкиб-сочади. Шунгами, камбағалнинг тўйи тўйдай бўлади.Айри зардоли остидаги чорпояга жойланган чолларнинг ҳангомасини ўртачароқ шафтолидай келадиган ўрикларнинг ерга парсиллаб давоми…

Шаҳло Ҳошимова. Жийда гулининг ҳиди (ҳикоя)

Тонгда маҳбуслар ерни қоплаган қорни кўриб, бир-бирларига маъноли нигоҳ ташладилар. Нигоҳларида алам бор эди: яна қиш келибди.Саҳрода жойлашган қамоқхонага келган қанча-қанча жиноятчи-маҳбуслар тушунтириш мушкул бўлган қийноқларга дучор этилган, бу кутилмаган тасодиф қурбонлари тақдирнинг тақозоси билан қалбидаги яхшилик гуллари юлиб ташланган давоми…

Омонулло Абдусаломов. Пушаймон (ҳикоя)

Дарсга қўнғироқ чалинди. 6 “Г” синф ўқувчилари мактаб устахонасига киришди. Меҳнат таълими ўқитувчиси Умрзоқ ака Саидов болаларга топшириқ бериб қаёққадир чиқиб кетди. Шундан сўнг Ботир эшик орасидан мўралаб: “Хайрият, домла кетяпти”, — дея ич-ичидан суюнди.Болалар ишга берилиб кетишди. Бири тахта давоми…

Сабоҳат Раҳмон. Акс (ҳикоя)

Одам бир умр ҳеч чидаб бўлмайдиган зилдайоғир тушунчалар билан яшайди.Ф.Достоевский Билмадим, сен қачон мендан шунчалар нафратлана олишга улгурдинг экан. Бу туйғу (агар уни шундай деб аташ жоиз бўлса) қайдан туғилди-ю, менинг нимамдан нафратланасан? Асли мендан нафратланиб бўлармикан? Жаҳлинг чиқмай қўяқолсин. давоми…