Маматмусо Мамадазимов. Тараққиётнинг охири фалокатми? (1990)

Инсониятнинг уйи ҳисобланмиш сайёрамиз — Ерда охирги бир неча ўн йилликлар ичида фан ва техника мисли кўрилмаган тараққиётга эришиб, улкан ютуқларни қўлга киритди. Мазкур тараққиётда микроэлектроника муҳим ўрин тутиб, бошқариш жараёни ва технологиясини кескин ўзгартириб юборди. Бу эса, ўз навбатида давоми…

Сувон Мелиев. Тилла балиқча фожиаси (1989)

Ҳар сафар Абдулла Ориповнинг «Тилла балиқча» шеърини ўқиганда, айниқса, истеъдодли танқидчи Яшар Қосимовнинг «Тилла балиқча толеи» («Шарқ юлдузи», 1986, 12-сон) мақоласи билан танишганда, В. И. Лениннинг «Ҳодиса қонундан бойроқдир», деган гапи беихтиёр ёдга келади. Шоир шундай теран бир ҳодисани бадиий давоми…

Фарид Усмон. Жони битта одам (ҳикоя)

Бу уста барча замондошларимиз каби орзу-ҳавасларга қалби лиммо-лим тўла инсон. Шунинг учун ҳам ким билан сўрашса тиржайиб туриб кўришади. Катта, бодроқ кўзларини қитмирона ўйнатиб туриб, кўзини сиздан тезроқ олиб қочади. Ё ерга қарайди, ё бепарво атрофга боқади. Ўзини хотиржам кўрсатади. давоми…

Ҳабибулла Зайниддинов. Ҳофиз Кўҳакий Тошкандий (1989)

Султон Муҳаммад Ҳофиз Кўҳакий Тошкандий (туғилган йили номаълум, 1572 йили вафот этган) ўз замонасининг кўзга кўринган йирик олимидир. У машҳур Али Қушчи (тўлиқ исми-шарифи Аловиддин Али ибн Муҳаммад Самарқандий)нинг невараси паркентлик мавлоно Камолиддиннинг ўғли бўлиб, кўпроқ тошкентлик Ҳофиз Кўйкий деб давоми…

Эркин Усмон. Ғор (ҳикоя)

Ҳаммаси собиқ курсдоши Дўнанбой бола-чақаси билан худди осмондан тушгандек лоп этиб пайдо бўлган кундан бошланди. Бир вақтлар у мактаб ўқувчиларининг баҳорги таътилида болаларига: «Тошкентга олиб бораман!» деб қўйган экан. Икки-уч йил ишдан ортмай, ваъдани ана шунақа катта қилиб юрган экан, давоми…

Бинафша Тошдили (1954)

Бинафша Тошдили Ибодова (Bənövşə Daşdılı) 1954 йил 29 апрелда Озарбайжоннинг Лочин районида туғилган. Озарбайжон ёзувчилар бирлиги аъзоси. “Қизил қалам” медиа мукофоти совриндори. Шоиранинг “Юрт ҳасрати”, “Бинафшаси сўлган Лочин”, “Сендан узоқда”, “Сен ёнимда бўлмаганингда”, “Унвонсиз сафарга чиққим келади”, “Унутдим десам ишонма” давоми…

Қозоқбой Йўлдош. Кўнгилга яқин шеърият

Фикрлаш тарзи ва ифода йўсинидаги халқчиллик билан адабиётимизда ўз ўрнига эга бўлган шоир Азим Суюннинг шеърлари – халқ айтимлари каби содда, теран ва юқумли. Битикларида оғзаки поэзиянинг кучли таъсири сезилиб турганига қарамай, ўз ижодий қиёфасига эга ижодкор бировни такрорламайди. Азим давоми…

Маданият ва санъат йўналишидаги йирик лойиҳа. Истанбулда Отатурк маданият маркази қайта очилди

29 октябрь – Туркия Республикасининг 98 йиллиги муносабати билан Истанбулдаги Отатурк маданият маркази санъат ихлосмандлари учун ўз эшикларини қайта очди. Маҳаллий аҳоли орасида “Ataturk Kültür Merkezi” (қисқача АКМ) номи билан танилган маданият маскани янгидан қуриб фойдаланишга топширилди. Истанбулнинг машҳур Тақсим майдонида давоми…

Акула одамларни ейдими?

Акулаларнинг 150 га яқин тури мавжуд, уларнинг айримлари анчагина йиртқич бўлгани билан кўпчилиги беғараз экани ҳайрон қоларли. Акулалар балиқлардан тубдан ажралиб туради. Масалан, балиқларнинг ойқулоғи устида ҳаракатланувчи қопламаси бор, акулаларнинг терисида тирқишлар мавжуд. Уларнинг елка ўркачи суякдан эмас, балки тоғайлардан давоми…

Эркин Аъзам. Фиделдан салом (ҳикоя)

Хабар келдики, бобомиз чорлаётганмиш. Ҳаммани: ўғилларини, қизларини, невара-чевараю бошқа-бошқаларни. (Биз охиргисига кирамиз.) Икки-уч ойдан бери шифтга тикилиб ётган банда бошига одам тўпладими, билаверинг, масала ҳал – рози-ризолик! Бемор дегандек бўлдигу лекин шу чоққача бобонинг боши ёстиққа тегмаган-да. Ҳув, ишлаб юрган давоми…