Хадича Сулаймонова (1913.3.6, Андижон шаҳри — 1965.26.11, Тошкент) — ҳуқуқшунос олим. Ўзбекистонда хизмат кўрсатган фан арбоби (1954), юридик фанлари доктори (1951), профессор (1952), Ўзбекистон Фанлар академияси академиги (1956).
Ўзбекистон ССР МИК ҳузуридаги Совет қурилиши ва ҳуқуқи институтини тугатган (1935). Москва юридик институти аспиранти (1939-41), Тошкент юридик институти жиноят ҳуқуқи кафедраси ассистенти, доценти, сўнг мудири (1941—54), институт ректори (1954—55). Ўрта Осиё университетининг юридик факултети декани (1955—56). ЎзССР Адлия вазири (1956—59), ЎзССР Министрлар Совета чузуридаги Адлия комиссияси раиси (1959—64). 1964 йил дан ЎзССР Олий суди раиси бўлиб ишлаган.
Илмий ишлари жиноят ҳуқуқи, хусусан, Ўзбекистонда ҳуқуқшунослик фанининг вужудга келиши ва ривожланиши, хотин-қизлар ҳуқуқи масалаларига бағишланган. Ўзбекистон Фанлар академияси Фалсафа ва ҳуқуқ институтини (1958), республика Адлия вазирлиги ҳузуридаги Суд экспертизаси илмий тадқиқот институтини (1959) ташкил этиш ташаббускорларидан.
Тошкент шаҳри даги кўчалардан бирига, суд экспертизаси илмий текшириш института (ҳозирги Республика суд экспертиза маркази)га Хадича Сулаймонова номи берилган, Тошкент юридик институтида Хадича Сулаймонова музейи бор.