Тулки билан товус

Эртагиё эртаги, эчкнларнинг бўртаги, қирғовул қизил экан, қуйруғи узун экан, кўк музга минган экан, мурути синган экан, ғоз карнайчи экан, ўрдак сурнайчи экан, ола қарға азончи, қора қарға қозончи, чумчуқ чақимчи экан, тўрғай тўқимчи экан, бўри баковул экан, тулки ясовул давоми…

Ҳандалак полвон

Бир подшонинг хушрўй қизи бор экан. Бир куни бу қизга айиқполвон хуштор бўлиб қолибди. Қизни қўлга туширишга анча ҳаракат қилибди-ю, тушира олмабди. Кунлардан бир кун айиқполвон тулки билан жўра бўлиб қолибди. Тулкига ўз сирини айтибди:— Э жўра, мен подшонинг қизига давоми…

Бўри билан мерган

Бор экан, йўқ экан, оч экан, тўқ экан, бўри баковул экан, тулки ясовул экан, қарға қақимчи экан, чумчуқ чақимчи экан, ғоз карнайчи экан, ўрдак сурнайчи экан, товуқ тоқ этди, билмадим қаққа кетди.Бир мерган бор экан. У мерган овга чиқибди. Бўри давоми…

Жовур чол

Бор экан-да, йўқ экан, оч экан-да, тўқ экан, бурунги замонда чол-кампир бор экан. Дунёда фарзанд юзини кўрмай, жуда ҳам камбағал яшаган эканлар. Чол ўтин сотиб, пулига чорак ғалла олиб кун ўтказар экан. Даладан ўтин таший-таший орқаси жовур  бўлиб кетибди. Шунинг давоми…

Навоий билан ямоқчининг ўғли

Ўтган замонда бир ямоқчи бўлган экан. Унинг ёлғиз ўғли бўлиб мактабга қатнар экан.Бир кун мактабга кетаётиб, йигит катта бир болохонада ўтирган чиройли қизни кўрибди-да, унга ошиқи беқарор бўлиб қолибди. Орадан бир неча кун ўтгач, қиз кўринмай қолибди. Йигит севганини бир давоми…

Шоир севгиси

Навоий йигитлик чоғларида бир қизни яхши кўрар экан. Қизга хат ва шеърлар ёзиб, у билан алоқа қилиб юрар экан. Бир куни Ҳусайн Бойқаро бу сирдан хабардор бўлибди.У «Навоий ўзининг бу сиридан мени ҳам огоҳлантирар, шу тўғрида мен билан маслаҳатлашар», деб давоми…

Навоий кимни ёмон кўрган?

Кунлардан бир кун, Султон Ҳусайн, вазирларининг ёлғон сўзларига ишониб, Навоийни зиндонга буюрибди. Кўп вақт ўтмай, Навоийнинг гуноҳсизлиги маълум бўлибди. Султон Ҳусайн Навоийни зиндондан чиқаришларини буюрибди. Навоий чиқишга унамабди. Подшонинг қамаш ва чиқариш ҳақида берган фармонига ажабланганини билдирибди.Навоийни зиндондан чиқариш учун давоми…

Дунёда нима лаззатли?

Ҳусайн мирзонинг қирқ вазири бор экан. Қирқинчиси Алишер Навоий экан. Бир кам қирқ вазир Навоийни Ҳусайн мирзога ёмонлай берибди. Ҳусайн мирзо Алишерни вазирликдан бўшатибди.Бир куни Ҳусайн мирзо бир кам қирқ вазирдан:— Дунёда нима лаззатли? — деб сўрабди. Вазирлар билган ва давоми…

Навоий билан мардикор

Бир ўспирин йигит мардикорчилик қилиб кун кечирар экан. У, юрган йўлида одамлар ўртасида бўлган жанжалларни бостириб, бировнинг араваси лойга тиқилиб қолса, биргалашиб чиқаришиб, халққа ёрдами тегиб юрар экан. Бу йигитдаги хислатни кўрган Алишер, уни ҳурматлаб, качон кўрса ундан олдин салом давоми…

Навоий ва Ҳусайн

Алишер Навоий Ҳусайн Бойқаро саройида бош мунший экан. Подшо ҳамма вақт Навоийнинг деганларига қулоқ солар экан. Кунлардан бир куни Ҳусайн Бойқаро эрталаб саройга кириб кетаётиб, Навоийга қарабди-да, кўрсатгич бармоғи билан бошини кўрсатибди. Навоий ҳам шу бармоғи билан тилини кўрсатибди. Ҳусайн давоми…