Ота насиҳати

Бор экан-да, йўқ экан, оч экан-да, тўқ экан, бир деҳқон ўтган экан. Унинг учта ўғли бор экан. Уч ўғлидан иккитасини уйлантириб, жойлаган экан. Улар ўз оилалари билан алоҳида бўлиб чиқиб кетишган экан.Кенжа ўғли отаси билан қолибди. Отаси анча кексайиб қолган давоми…

Ақлсизга минг сўз оз

Бор экан-у йўқ экан, бир чол билан кампир бўлган экан. Уларнинг битта-ю битта ўғли бўлган экан. Бир куни чол:— Эй кампир, шу ўғилни уйлантирсак, сен ҳам, мен ҳам қаридик, рўзғор ишларини келин бажарса, қандай бўларди, — дебди. Кампирга бу гап давоми…

Хўжа тамбал

Бир бор экан, бир йўқ экан, бир Хўжа тамбал бўлган экан. У шунчалик тамбал эканки, ҳатто уйдан эшикка чиқишга ҳам эринар, юз-қўлини ювмас, иш қилмас, ялқовлигидан ўрнидан ҳам турмас экан.Овқатни ер экан-у, ухлар экан. Охири шундай шишиб кетибдики, овқат келтириб давоми…

Ўзига лойиқ иш

Кунлардан бир куни йўлда чўлоқ, кўр ва кар учрашиб қолишибди. Бундан кейин доим бирга бўлишга аҳдлашибди. Улар «қандай қилиб пул топсак экан», деб роса ўйлашибди. Охири бойнинг ёнига бориб, бирор енгилроқ иш сўрашибди.Бой уларнинг учовига ҳам иш тақсимлаб берибди. Чўлоқни давоми…

Етти дангаса

Бир куни етти дангаса бозорга ўйнагани чиқишибди. Юриб-юриб қоринлари очибди. Улар пул йиғишиб, еттита хурмачада қатиқ ва еттита нон олишибди. Олган нарсаларини ейиш учун жой излашиб, бир чеккага ўтишибди. Улар атрофга қарасалар, қўлларини ювиш учун сув кўринмабди. Шунда уларнинг энг давоми…

Машқ-да

Бир подшо ўз хотини билан овга чиқибди. Йўлда осмонда бир қушни кўриб, подшо хотинидан:— Мана шу учиб бораётган қушни отиб туширайми? — деб сўрабди. Хотини розилик берибди. Шунда подшо пойлаб туриб, милтиқдан бир ўқ узиб, қушни уриб туширибди. Подшо ҳузур давоми…

Ақлсиздан нодон маслаҳат олар

Кунлардан бир куни Эшчонбойнинг жўхорисига Матчонбойнинг туяси кирибди. Ўша замонларда анчайин гапга ҳам қозининг олдига бораверишар экан. Туяни уч киши тутиб турибди, бир киши қозининг оддига бориб:— Қани, қози бува, Эшчонбойнинг жўхорисига Матчонбойнинг туяси кирибди, ҳайдаб чйқайлик десак, жўхорини босқилаб давоми…

Дангасалар

Бир бор экан, бир йўқ экан, бир подшо ўтган экан. Бир куни подшога, «қишлоқнинг чекка жойида учта дангаса очликдан ўлай деб ётишса ҳам, меҳнат қилишни сира ҳам истамас эканлар», деган хабарни етказишибди.Подшо одамларига ўша уч дангасани олиб келишни буюрибди, энг давоми…

Ширин уйқу

Бир одамнинг учта ўғли бор экан. Шу одам ўлаётганида болаларига: «Уйқуни ширин қилиб ухланг, овқатни ширин қилиб енг», деб васият қилиб ўлибди. Бу гапни иккита катта ўғли бир хил тушунибди, кичик ўғли эса ундан бошқача тушунибди.Иккита катта акаси ерларга сув давоми…

Ҳар кимнинг меҳнати ўзига ширин

Бир ота-онанинг якка-ю ягона ўғли бўлган экан. Бола ота-онасининг тарбиясида катта бўлибди. Бола вояга етгач, отаси ўғлини чақириб:— Ўғлим, энди катта йигит бўлиб қолдинг, бирор ҳунар ўргангин, хор бўлмайсан, — дебди. Бола:— Хўп, — дебди.Эртаси ишга кетаётганида уни онаси тўхтатиб:— давоми…