Узлат (1752/58 – XIX аср)

Асли исми Муҳаммад Шариф бўлиб, Узлат (Узлатий), Маҳжур, Нодир (Нодирий), Шариф (Шарифий) тахаллуслари билан ўзбек ва тожик тилларида ижод этган бу шоир Қўқон адабий муҳитидаги сўз санъаткорлари қаторига киради. Шоир Узлат ҳаётига доир айрим маълумотлар шоирнинг ўз асарларида ва Фазлийнинг давоми…

Шавқий Каттақўрғоний (1785-1861)

Шавқий Каттақўрғоний (тахаллуси; исми Муҳаммад Шариф) (1785 — Каттақўрғон тумани — 1861) — шоир. Бухородаги Говкушон мадрасасида таҳсил олган. Ўзбек, тожик ва араб тилларида ижод қилган. Унинг бир девон ва турли баёзлардаги лирик шеърларининг умумий ҳажми 3000 мисра атрофида. Булар давоми…

Равнақ (1725-1805)

Паҳлавонқули Равнақ (1725—Хоразм — 1805) — шоир. Хивадаги Шерғозихон мадрасасида ўқиган. Дастлаб Хива хони Абулғози Соний (1742—47) ни мақтаб шеърлар ёзган. 1768 йилда тахтга ўтирган Ғойибхон таъқибидан қочиб, бир неча йил сарсон-саргардонликда юрган. Сўнг Хива мадрасаларидан бирининг ҳужрасида фақирликда ҳаёт давоми…

Роқим (1742-1814)

Роқим (тахаллуси; исми номаълум, 1742 — Хоразм — 1814/15) — шоир, хаттот. Ижодда Навоий ва Фузулийга эргашган. Ўзбек ва форс тилларида, мумтоз бадииятнинг деярли ҳамма жанрларида ижод қилган. Анъанавий ишқий лирикаси ва ижтимоий масалаларга оид шеърлари ижодида муҳим ўрин тутади. давоми…

Андалиб (1712-1780)

Андалиб (Булбул) (асл исми Нурмуҳаммад Ғариб; тахминан 1712—Урганч— 1780) — туркман шоири. Ўзбек ва туркман тилида ёзган. Хива мадрасаларида ўқиган. Андалиб мумтоз адабиётнинг ғазал, рубоий, мурабба, мухаммас, мусаддас, мусабба, мувашшах ва бошқа жанрларида ижод қилган. Навоий, Фузулий, Жомий ғазалларига мухаммаслар давоми…

Гадоий (XV аср)

Гадоий (тахаллуси; асл исми ҳозирча номаълум) (1403/04 — 15-аср охири) — шоир. Ғазал жанри,  аруз илми ва шеърият қоидаларини яхши билган. Асосан туркий (ўзбек) ва қисман форс тилида ғазал, қитъа, туюқ, мустазод, қасидалар яратган. Гадоий ўз ижоди билан 15-аср ўзбек давоми…

Туғлихўжа (XIV аср)

* * * Нигоро, кўз учи бирла боқинг мен қул қароқинға,Кўзум ёши оқа тутшу тушубман бу қаро қинға. Кўзумдин онча сел оқти, оқиндин тўлди бу олам,Узум гирда борур чўбтек, борур бўлдум ҳар оқинға. Аё, эй кўрк эли хони, олиб олмас давоми…

Мавлоно Имод Мавлавий (XIV аср)

* * * Дилбарим нечага тегру, мен қулин қинда тутар,Мен қиличмуман, ажабким, мени ул қинда тутар. Бу қиличтек мени қинда тутмасин, қилсин назар,Ким қилич кўп турса қинда, юзин пас қинда тутар. Мен турурмен бу қин ичра мубтало ожиз бўлуб,Ул улашу давоми…

Мавлоно Исҳоқ (XIV аср)

* * * Назар қил бизга бир соат, аё маҳбуби руҳоний,Анингтек бизни хуш кўрким, бекансун аҳли рух они. Кўзумнинг бобаки ичра хаёлинг нақш эрур мутлақ,Яна ақлим сенинг ҳуснунг тангирғаб фикри ҳайрони. Занахдонинг қудуғинда кўнгул Искандари толиб,Ажабтур анда бўлмаса Хизрнинг оби давоми…

Мавло Қози Муҳсин (XIV аср)

* * * Севдугум бан одамийлар жонидур,Қаму хўблар хўбининг султонидур. Кечти Лайли, кечти Ширин хўблиғи,Ушбу кун меним шаҳум давронидур. Бандасидур бўйининг сарву чинор,Ою гунаш юзининг ҳайронидур. Янгоқи сайрулара олма сотар,Дудоғи дардийларнинг дармонидур. Не янгоқким мот этар тоза гули,Не дудоқким Мисрий давоми…