Маҳмуд Ражаб (1963)

Маҳмуд Ражаб 1963 йилда туғилган. Бухоро Давлат педагогика олийгоҳининг мусиқа факультетини битирган. “Дард мавсуми”, “Кўзлардаги кўзгу”, “Ойкокил”, “Застенчивый месяц” шеърий китоблари чоп этилган. ОЙГА ҚАСИДА 1 Ҳей, ой! Қуёшдан аразлаб Кетма кўп булутлар ортига. Эртамас, индин Юз юзга тушади, барибир. давоми…

Момохол Элмуродова (1949)

Момохол Элмуродова 1949 йилда туғилган. 1970 йилда Наманган Давлат педагогика олийгоҳининг филология факультетини тугатган. “Қалдирғоч”, “Аёл муҳаббати”, “Юракка санчилган игналар”, “Орзуларнинг узун йўли”, “Онамга ёзилмаган мактублар” каби шеърий тўпламлари чоп этилган. Ўзбекистон халқ маорифи аълочиси. КЎНГИЛ МУЛКИ Кўнгил мулкин бойликлари давоми…

Муҳтарама Туркой (1957)

Муҳтарама Туркой 1957 йилда Навоий вилояти, Хатирчи туманида туғилган. Низомий номидаги Тошкент Давлат педагогика институтини тамомлаган. “Туронгул”, “Кечиккан баҳор”, “Соҳир оқшомлар”, “Ишқ найсонлари”, “Кўнгилга мактуб” каби китоблар муаллифи. ЭСКИ СУВРАТ Уй тўрида қадимий бешик, Чақалоққа зор кўринади. Куёвнавкар кирмаган эшик давоми…

Ашурали Боймурод (1957)

Ашурали Боймурод 1957 йилда таваллуд топган. Жиззах давлат педагогика институтини тамомлаган. Шоирнинг “Садоқат”, “Соғинч”, “Меҳристон”, “Қушлар тилга кирганда” номли шеърий тўпламлари, “Меҳр” сайланмаси нашр этилган. Айни дамда “Туркистон” газетасида ишлайди. ОНА ВАТАН Бу замин оловдир, бу замин — оташ, Кўксини давоми…

Шаҳодатбону Имомназарова (1982)

Шаҳодатбону Имомназарова 1982 йилда Қўқон шаҳрида туғилган. Тошкент давлат маданият институтини тамомлаган. “Райҳон нафаси” номли шеърий тўплам муаллифи. Ўзбекистон Фанлар Академияси Тил ва адабиёт институтининг илмий ходими. * * * Ўксима, кўнглим-а, хокисор кўнглим… Орзулар армонга кетса қоришиб. Қўрқинчли тушларга давоми…

Дадахон Муҳаммадиев (1989)

Дадахон Муҳаммадиев 1989 йилда Самарқанд вилоятининг Пахтачи туманида туғилган. Навоий Давлат Педагогика институти талабаси. “ЮРАК” НОМЛИ ХОНА Манов уй эшиги, манави калит, (Калит шарт ҳам эмас, эшик соб бўлган) Киринг, кираверинг, бу ўша хона, Сизга айтгандим-ку – ҳувиллаб қолган. Туфлингизни давоми…

Олқор Дамин (1947)

Олқор Дамин 1947 йили Иштихон туманида таваллуд топган. Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси аъзоси. СамДУнинг ўзбек филологияси факультетини тамомлаган. “Салом яхшилик”, “Сабр ҳайкали”, “Ассалом, Наврўз!”, “Ўлмас даҳолар”, “Афсона шаҳрим”, “Қирқ мухаммас”, “Қўш ирмоқ”, “Қучоқлайман баҳорни”, “Наво” номли шеърий, “Муаттар ўйлар” танланган асарлари давоми…

Гавҳар Усмонова (1970)

Гавҳар Усмонова 1970 йилда Нарпай туманида туғилган. СамДУнинг ўзбек филологияси факультетини тамомлаган. СЕН – ГУЛСАН Пойида изғирин гуллаган, Розини зоғларга сўйлаган, Хазонлар қўшиғин куйлаган, Сен – гулсан! Бағрингга яшириб ишқ ёдин, Тингламай булбулнинг фарёдин, Гўзаллик изладинг дунёдин, Сен – гулсан! давоми…

Рамазон Ашур (1960)

Рамазон Ашур 1960 йилда Бойсун туманида туғилган. ТошДУнинг журналистика факультетини тугатган. Айни пайтда “Афросиёб ПРЕСС” газетасининг масъул котиби. Шеърлари, мақолалари республика матбуотларида мунтазам чоп этилади. СЕВГИ БЕЧОРА Мен уни авайлаб, асраб юргандим, Не қилай, йўқотдим энди начора. Томирсиз дарахтдек титраб давоми…

Норхидир Ҳайдар (1960)

Норхидир Ҳайдар 1960 йилда Бойсун туманида туғилган. 1989 йилда Ўзбекистон Республикаси ИИВ Академиясини тамомлаган. “Хотира”, “Юртим наволари”, “Умид ёғдуси” шеърий тўпламлари муаллифи. ШОИР ҚИСМАТИ Ҳаёт ҳақиқатга ўргатса ҳамки, Юрак мўъжизага интилар ҳамон. Дилда муҳаббатнинг енгилмас кучи Илоҳий гўзаллик излайди мудом. давоми…