Зулфия Қуролбой қизи. Етим уй (ҳикоя)

Янги участкани қабул қилиб олган кунимнинг эртаси эди. Ишни нимадан бошлашни билмай, аслида биламан, ахир шу соҳада суягим қотган, аммо нима учундир кўнглимни аллақандай ғашлик, дилгирлик, кимдандир, нимадандир норозилик туйғуси қамраб олганидан, қўлим ишга бормай, битта-ярим бехосдан эшикдан бош суққудай давоми…

Зулфия Қуролбой қизи. Бойвучча (ҳикоя)

Қуёш ўлди. Уни қонсираган шафақ еб қўйди. Шамол турди. Шамол қуёшнинг нимпушти қони сачраган уфқнинг чекка-чеккасида дайдиб юрган булутларни ҳайдай бошлади. Аммо… зум ўтмай осмонни қоп-қора булут қоплади. Ҳовлига туман ва қоронғилик бостириб кирди. Аёл зим-зиё дераза олдида турарди. Хонага давоми…

Зулфия Қуролбой қизи. Ёмғирли йўлка (ҳикоя)

Бозорда ортиқ ўтиргиси келмади. Ерга тўшалган шолча устига ёйилган нарсаларини йиғиштирди-да, сумкасини елкасига ортмоқлаганча уйига пиёда йўл олди. Минг кўзли бозор ортда қолди. Қаппайган қоринлар, чақчайган нигоҳлар шовқини ва чириган пиёзларнинг ҳиди ҳам. Уфқдан кўтарилган булут шаҳар осмонини қоплай бошлади. давоми…

Зулфия Қуролбой қизи. Касал қуш (ҳикоя)

“Бугун ҳам кечгача сенинг қўнғироғингни кутдим.Сиҳатгоҳга келганимга олти ой бўлди, шу вақт ичида деярли ҳар куни хабар кутаман, лекин сен жимсан.Бу аҳволда ақлдан озиш ҳеч гапмас. Бўлди, энди кутмайман, дейман-у, қўл телефонимни отиб юбориб, ҳамшира Ойдинойнинг ҳай-ҳайлашига қарамай, ҳовлига чиқиб давоми…

Зулфия Қуролбой қизи. Аёл (ҳикоя)

Деворлари оппоқ хона. Дераза ойнасидан тўкилаётган оппоқ нур аёлнинг юзида жилва қилди, юмуққовоқларини қизартирди, бармоқларидаги узукнинг олмос кўзчаларида акс этди. Аёлкўзларини очди. Шуъла энди унинг қорачиқларида аксланди. “Қандай ёқимли… Тирикликнинг яна бир тонги отди, — аёл кўзларини юмиб, қуёш нурларини давоми…

Зулфия Қуролбой қизи. Холиқ амаки (ҳикоя)

Холиқ амаки…Ўши эллик беш-эллик олтиларга борган; ўрта бўй, буғдойранг, қисиқ кўзларининг атрофини, торгина пешонасини сон-саноқсиз ажинлар қоплаган, ёшлигидан нос чекиб ўргангани боисми ё бошқа сабаби борми, тишлари аввалига сарғая бошлаган, сўнг кўкимтир тус олган, яқиндан буён қорайиб кетган — кулганида давоми…

Зулфия Қуролбой қизи. Куйган шаҳар (ҳикоя)

Кампир етмишларга борган, чўпдай озғин, ияги эртаклардаги ялмоғиз кампирнинг иягидай олдга туртиб чиққан, лаблари ҳаётнинг шўриш азобларини татиб кўраверганидан тиришиб-буришиб қолгандай сўлғин ва қуруқ, бурни сўппайган, киртайган кўзлари чуқур ботган – маъюс боқар, аммо жаҳли чиққанида нафақат кўзлари хунукдан хунук давоми…

Зулфия Қуролбой қизи. Икки манзил (ҳикоя)

– Ҳаммасини сен учун қилдим! Сени деб! Сен бўлсанг…Юзи докадек оқарган, титраётган эркак бир соат бурун худди шундай деди қўрққанидан деворга суянганча оғир курсини ўзига қалқон қилиб кўтариб турган, зўриққанидан кўра ку-тилмаган вазиятдан қаттиқ ларзага тушган қизга…Бу бир соат, атиги давоми…

Зулфия Қуролбой қизи. Қадимий қўшиқ (ҳикоя)

* * * «Ана у! Келяпти! Ана, анави ёқдан келяпти. Кара, қарагин. Нимага тўхтаб қолдинг? Бормайсанми олдига?— Вой шарманда! Вой юзсиз… Анави юзсизни қара!— Тангрига ибодат қилиш ўрнига…— Ктсзим, жон қизим, иймон келтир, тавба қил. Энди у ёқнинг кераги йўқ давоми…


Мақолалар мундарижаси