Тўлқин Ҳайит. Шахс (ҳикоя)

Қиш куни бир тутам, кўзлаган ишни битираман, дегунча қош қораяди. Ташқари совуқ эди, оқшомги изғирин одамни жунжиктириб юборарди. Марказдан келган оддий амалдор Ҳаким Тўхтаев иссиқ хонадан ташқари чиқиши билан юзига урилган совуқдан эти увишиб, аъзои бадани дир-дир титради. Ғудраниб тамшанганча давоми…

Тўлқин Ҳайит. Бемор (ҳикоя)

Кенг осмонни хира булут босса, ­Нигорахоннинг ойдек чеҳрасига қора соя тушиб, руҳи ҳорғин тортади. Ўл-а қолсин-а, бугун ҳам шу аҳвол: эрталабдан ҳовлининг юзи ҳам хира осмондан ранг олибди, ёзнинг ўнинчи кунида-я! Нон ҳиди уфуриб турган қўлини пахса қилиб, осмонга, қўрғошинранг давоми…

Тўлқин Ҳайит. Ўғузхоннинг сўнгги қурултойи (қисса)

1 Тонг юзида бокира қиз жилмайиши, майсада ҳавас, зилол сувнинг кумуш жамалакларида иддао. Нега? Нега Кун нуридан Бош Қўрғонга камалак ёғду тушди? Нега бизга эмас?! Дарахт шохлари ҳасадни супуриб ташлаб, нозик қўлчаларини ҳавасга узатди. “Бизга ҳам ўша ёғдудан бир қатим давоми…

Тўлқин Ҳайит. Одамнинг яхшиси (ҳикоя)

Тут шохлари чирсиллаб ёниб, қуюқ қора тутун тун қўйнига сингийди, узоқ-узоқлардан гоҳо отнинг пишқириб кишнагани, гоҳо қўй-қўзиларнинг маъраши қулоққа чалинади, ёнгинангизда чирилдоқлар чириллаб, ёшлик паллаларини, ажиб туйғуларни, иссиқ ёз оқшомларини ёдга солади. Бундай пайтларда одам дегани ҳардамхаёл бўлиб, ўтган завқли давоми…

Тўлқин Ҳайит. Сабоқ (ҳикоя)

Катта-кичик арчалар орасидан қорли чўққилар кўзга ташланади. Тик келган қуёш оппоққорларни кумушдай ярқиратади. Ойнадек силлиқ музлар ёриғидан оқаётган зилол сув шилдирайди. Адир бағридаги қизил, кўк ва яшил тунука томли уйлар мўриларидан чиқаётган тутун кўкка ўрлайди.Тоғда ўқ товуши эшитилиб, акс-садо беради. давоми…

Тўлқин Ҳайит. Ошиқ (ҳикоя)

Қўшни қишлоқдаги тўйдан қайтган Очил бобо хуфтон намозидан сўнг, бошини деворга тираганича:– Кўргали ҳуснингни зору мубтало бўлдум санга, – дея хиргойи қилиб қолди.– Ҳай, чол, сизга нима бўлди? Кул-пул босиб келдингизми? Бу нима алжираш? Уялмайсизми? – деди Ҳанифа кампир қирмизи давоми…

Тўлқин Ҳайит. Кампир ош (ҳикоя)

Ҳожар она айвон чеккасидаги тахта сўрида мук тушганча гуруч тозаламоқда эди. Ичкари уйдан чикқан ўғли патила соч, ингичка мўйловли Ҳосилмат:— Яна ошми, момошка! Қўйинг, нима қиласиз… қизлар кулади, — деди жавраб.— Туғилган кунингни эшитиб, Асал дугонам билан Меҳрининг томоғи тушади, давоми…


Мақолалар мундарижаси