Ғафур Ғулом Аҳмаджон заргар деган бир қадрдони билан боғ сайрига бориб, беш кун қолиб кетди. Хаёл билан бўлиб уйга огоҳлантириб кетиш эсларига келмабди.
Беш кундан кейин қайтиб келиб, уйга қандоқ киришни билмай, ўйланиб қолишди. Аҳмаджон ака кўчадаги автомат телефондан Ғафур аканинг уйига қўнғироқ қилди:
— Муҳаррам опа, хавотир олманг, Ғафур ака бизникида эдилар. Андижондан меҳмонлар келишган эди, қўзғолишнинг сира иложи бўлмади. Бугун албатта борадилар. Хотиним бечора меҳмон кутаман, деб чарчаб қолди.
Муҳаррам опа жавоб қнлди:
— Хотинингиз сизни қидириб бизникига келганлар. Ҳозир ёнимда туриптилар. Трубкани берайми?
Аҳмаджон ака бўшашиб трубкани жойига илиб кўйди. Иш чатоқ. Энди ҳеч қанақа баҳона ўтмайди.
— Аҳмаджон, — деди, Ғафур ака. — Қўлга тушдик. Эгилган бошни қилич кесмайди. Айда кетдик.
Икки ўртоқ дастрўмолларини оқ байроқ қилиб эшикдан киришди.
— Таслим бўламиз, бир қошиқ қонимиздан кечинглар, — дея гуноҳ қилган ёш боладек ҳиқиллаб тураверишди.
Муҳаррам опанинг кечиришдан бошқа иложи қолмаган эди.