Қамчибек Кенжа. Эрон бўйлаб (лавҳалар)

МАСЖИДДА ТУНАЛГАН КЕЧА Соат бизнинг вақтимиз билан кечки олти ярим, Эронда беш (ўн етти) бўлаётган эди. Раҳбарлар кетиб қолишган экан. Навбатчилар паспортларимизни шошилмай, синчиклаб, анча муддатда текширувдан ўтказишди. Энг асосийси, автоуловни расмийлаштириш кўп фурсат талаб этарди. Шунинг учун автобусимиз божхонада давоми…

Қамчибек Кенжа. Жума ёмғири (ҳикоя)

У жазм қилган ишига икки кундан бери тайёргарлик кўрарди. Аввалги куни ҳовлини айланиб, бежо ётган ўтин-чўп ва бошқа майда-чуйдаларни йиғиштириб саранжомлади, кучи етмаганларни ўғлига буюрди. Келинга ҳовли анча ивирсиб кетибди, эртага супуриб-тозалаб қўйинг, деб тайинлади. Кеча тунда ҳамма ухлагани ўз давоми…

Қамчибек Кенжа. Кўктой (ҳикоя)

Оқ-қорани ажратиш палласига қадам қўйган чоғлариданоқ шахсий “ҳаётий дастур” тузиб, унинг илк бандига “узоқ умр кўриш” моддасини киритган ва ҳануз ўз маслак-ғояларидан оғишмай, қинғаймай, жавлон уриб яшаб келаётган Фотиҳ Бурҳонович нафақа ёшидан аллақачон ошган бўлишига қарамай, нуфузли бир корхонанинг ҳайҳотдай давоми…

Қамчибек Кенжа. Лафз (ҳикоя)

Кеч кузда оддий тумов баҳона ётиб қолган Деҳқонбой аканинг дарди секин-аста оғирлашиб, кўкламда баттар исканжага олди. Отасига дори истаб туман марказига борган Одил журналист Карим Аҳадни Тошкентга кузатиш муносабати билан темир йўл бекати биқинидаги чойхонада уюштирилган зиёфатга тасодифан қўшилиб қолди. давоми…

Қамчибек Кенжа. Муҳаббат бадали (ҳикоя)

Мазкур воқеани бир неча йиллар аввал Ҳиндистоннинг номдор шаҳарларидан бири Лакновда эшитган эдим. * * * Надим икки бора рўзғор тутган, аммо фарзанд кўрмаган, аёллар эса турли баҳона-сабаблар билан уни ташлаб кетишганди. Эндиликда отамерос ҳужрасида танҳо кун кечирар, эрталабдан қаро давоми…

Қамчибек Кенжа. Индамас одам (ҳикоя)

Журъат тўйхонага кирганида базм бошланиб кетган эди. Уни чеккароқдаги столлардан бирида, иккинчи қават билан бўйлашиб турган қорагилос остига ўтқазишди. У ўнг биқинидаги ёши ўтинқираган кўз таниш кишига сустгина қўл узатиб, “яхшимисиз”, деб қўйди-да, ён-верига олазарак назар ташлади. Негадир яқин қўшнилари давоми…

Қамчибек Кенжа. Балиқ ови (ҳикоя)

Мен биринчи синфга қатнардим. Акам еттида ўқирди. Отам хўжалик мудири эди. Уйимизга тез-тез меҳмон келиб турарди. Ҳар сафар ҳар хил кишилар: ориқ, семиз, новча, пакана, мўйловли, мўйловсиз… Уларнинг кўпини танимасам-да, ўзимда йўқ севиниб кетардим. Чунки меҳмон келса, акам иккимиз, албатта, давоми…


Мақолалар мундарижаси