Ойбек. Гулнор опа (ҳикоя)

Кўчаларни чангитиб тўп ўйнардик. Мен янги сотиб олган қора тўпимни ташлаганда, Вали усталик билан бир урган эди, тўп ғиз этиб юқориланди-да, қайтиб кўчага тушмади. Ўйновчилар турган жойларида қотиб қолишди: – Аҳ, қандай яхши тўп эди, Шокир аканинг боғчасига тушди-я. Эссизгина… давоми…

Ойбек. Қуёш қораймас (роман)

БИРИНЧИ БОБТим қоронғи изғиринли кеча. Ёмғир худди жонга игна санчигандай эзиб, муттасил саваларди. Ўрмон бўйлаб чўзилган катта йўлда, жиққа ҳўл бўлган батальон лой сачратиб, мудроқ ҳолда оғир одим отарди. Олдинги қаторда Асқар полвон билан Бсктемир; энг охиргида, ҳамма вақтдагидек, сафдан давоми…

Ойбек. Улуғ йўл (роман)

БИРИНЧИ БОБI Кун совуқ. Қуёш дам очилиб, кўнгилларни ёритиб юборади, дам ёпилади-да, тумшайиб олади. Дарахтлардан тўкилиб улгурмаган япроқлар ора-сира ширт-ширт узилади, салқин ҳавода бир-икки айланиб тун изғиринида қатқалоқланган, энди эса сумалаклана бошлаган кўча лойига ғарибона ясланади.Кун совуқ, лекин бозор қайнайди. давоми…

Ойбек. Қутлуғ қон (роман)

БИРИНЧИ БОБ I Вақт пешиндан оққан эди. Июль ойинииг қуёши ҳамма ёқни олов сели билан тўлдирган, ҳаво аллақандай оқ аланга билан жимгина ёнгандай… Кенг дала йўлида қатновчилар сийрак: эски кир қалпоғини бурнига қадар тушириб, иссиқдан мудраган ва ҳорғин ориқ отининг давоми…

Ойбек. Навоий (роман)

Биринчи боб Баҳор қуёши кўкнинг тиниқ ферузасида Ҳиротнинг Гавҳаршод мадрасасининг ҳайбатли гумбази устида порлар, гумбазнинг азамат пештоқларининг нақшлари шўлаларда жонли, ҳавоий бир чаманзор каби турли-туман олов ранглар чақнатар, кабутарлар дам учиб, дам сирпаниб қўниб, гумбаз теварагида қувонч билан иноқ ўйнашар давоми…

Ойбек. Бола Алишер (қисса)

Кафтига қуёш қўндирилгандай чарақлаган, кенг чорхари меҳмонхонада янги явмуд гилам устида тиғиз давра қурган қўноқлар, яқин дўстлар самимий суханварлик ила суҳбат қилурлар. Катта кашмирий шол дастурхон узра писта-бодом, мағиз, асал, хилма-хил ҳолвалар тўкилган. Меҳмонлар ошаб ичиш ила турли қизиқ воқеалардан давоми…

Ойбек. Болалик (хотира-қисса)

Тор кўчада, қўшнимизнинг эски, шалоқ эшиги олдида менинг чол бобом ўз ўртоғи — узун соқолли, йирик жуссали, кар қулоқ мўйсафид билан нималар тўғрисидадир эзмаланиб сўзлашади. Бобом ориқ, кичкина гавдасини деворга суяб, чўққайган: ҳассасини тиззалари орасига қадаган. Ўртоғи эса қўпол, эски давоми…


Мақолалар мундарижаси