Луқмон Бўрихон. Сут сотувчи бола (ҳикоя)

— Э-ҳе-е-е, мен келдим! Су-ут, қаймо-оқ! Бу товушдан чўчиб тураман. Ҳар саҳар шундай. Худди қўмондоннинг “уйғо-о-он!” деган ҳайқириғига шай аскардек,мен ҳам сут сотувчи боланинг чорловидан сўнг беихтиёр ўрнимдан сапчиб тураман. — Э-ҳе-ҳе, чиқингла-а-ар! Свежи-ий мо-ло-ко-о! Сут сотувчи боланинг жез жарангидек давоми…

Луқмон Бўрихон. Кутилмаган ташвиш (ҳикоя)

Салим АШУРГА Шерқўзи шошилмай кийиниб, ясан-тусан қилиб бўлган ҳам эдики, туйқус телефон жиринглаб қолди. Ҳасан қўнғироқ қилаётган экан.— Эй, донишманд, — деди у одатдаги ҳазилкашлик билан, — уйингдан чиқдингми? Ё ўтирибсанми лаллайиб?Шерқўзи дўстининг нима демоқчи эканлигини билса-да, ўзини буткул бехабар, давоми…

Луқмон Бўрихон. Сирли муаллим (қисса)

Муаллим ҳақида сўзим ушбудир:Муаллим камолот ичра кўзгудир.Абдулла Орипов Нажот Ғайбулла деганлари ҳақидаги миш-миш бизнинг таҳририятга ҳам етиб келди.– Эртагаёқ сафарга чиқасиз, – деди бош муҳаррир мени ҳузурига чорлаб. – Бориб билинг-чи, нима гап? Қаламга илашгулик ҳоли бўлса шартта бирор нарса давоми…

Луқмон Бўрихон. Бир томчи ёш (қисса)

Умид – ерда ётган полапон.Расул Жумаев I Бу гал ҳам қарз ундира олмади. Шаҳарнинг қоқ киндигидаги гавжум бозорда дўкон очиб, олди-сотдига кўнгил қўйиб анчагина бойиб қолган, талабалик таъмини бирга тотган дўсти Ўктам ҳам мижғовланиб бир дунё баҳонани қалаштириб ташлади. Шу давоми…

Луқмон Бўрихон. Кутилган кун (ҳикоя)

Бир ёруғлик излаймиз ҳамонРауф ПАРФИ …Бойхон бу кунни илҳақ кутган эди. Узоқ даштда улоқиб қолган, ирор ўткинчи улов шарпасига умидвор кўз тиккан йўловчидан у ҳам шу кунга муштоқ эди.Бойхон танаси тарам-тарам бўлиб кетган дарахтга беҳол суяниб, чуқур-чуқур нафас олди. Кулранг давоми…

Луқмон Бўрихон. Ялангоёқ (ҳикоя)

Poezd navbatdagi shaharchaga sudralib kirib kelayotgan bir paytda Halim sho‘ri quriganini sezib qoldi — tuflisi yo‘q! Sakkiz oycha burun Halimga nasib etgan «import» tufli gumdon bo‘libdi!U aniq eslaydi: poezd o‘sha shaharchadan o‘tganda, u bilan bir bo‘lmada kelayotgan yo‘lovchilarning eng keksasi давоми…

Луқмон Бўрихон. Қўноқ (ҳикоя)

Уни кўрдиму юрагим орқага тортиб кетди. У тобутдек тебраниб бораётган вагон тамбурининг бир бурчида чўнқайиб ўтирар, ҳар бир ўтиб қайтувчини қон нуқси урган кўзлари билан қизиқсиниб-қизиқсиниб, бош-оёқ кузатиб  қоларди.Мен тамбурга чекиш учун чиққандим. Унга кўзим тушди-ю, сесканиб кетдим, бу ҳам давоми…


Мақолалар мундарижаси