Ҳожиакбар Шайхов. Жодугарнинг эри (қисса)
Асарнинг тўлиқ вариантини сақлаб олинг.
Ҳожиакбар Шайхов (Ҳожиакбар Ислом Шайх) 1945 йил 25 мартда Хитой Халқ Республикасининг Шинжон вилоятидаги Чугучак шаҳрида туғилган. Ўзбек илмий-бадиий фантастикасининг асосчиларидан. Ўзбекистонда хизмат кўрсатган маданият ходими (1997). Ота-боболари асли тошкентлик бўлиб, Шарқий Туркистонга кучиб кетишган ва 1955 йил ватанига қайтишган. Тошкент политехника институтининг энергетика факултетини тугатган (1971). 30 дан зиёд илмий-фантастик ҳикоялар, қиссалар ва романлар муаллифи. «Рене жумбоғи», «Залворли одимлар» (1977), «Еттинчи операция» (1979), «Ғаройиб кўланка» (1980), «Олмос жилоси» (1983), «Сўнгги аждарнинг ҳалокати», «Ҳаётбахш хаёллар» (1985), «Аждодлар хотираси» (1986), «Ёнар дарё» (1986), «Мактаб саҳнаси» (1988), «Сеҳрли қиз» (1989), «Телба дунё» (1990), «Туташ оламлар» (1996), «Жодугарнинг эри» (1999), «Икки жаҳон овораси» (2001) ва бошқа фантастик қисса ва романлари бор. Публицистик асарлар ҳам ёзган («Фан фидойиси», 1987; «Замин шайдоси», 1990).Ёзувчи 2002 йил 27 майда Тошкент шаҳрида вафот этган.
Асарнинг тўлиқ вариантини сақлаб олинг.
Болтабой ярим кечаси ётган жойида кўзларини очди-ю, бир зум ҳеч нарса тушунмай, анграйиб қолди. Икки укаси эрон гилами устида маст одамлардай бесўнақай ҳолатда думалаб ётишар, бутун айвон худди даҳшатли зилзила юз бергандай ағдар-тўнтар қилиб ташланган эди. Шунда кеча тунда бўлиб давоми…
Мириқиб хуррак отаётган генерал Нажот Оллоёр ўнг томонидаги ялтироқ жавончага қўйилган қирмизи телефоннинг асабий жирингидан уйғониб кетди. Деразадан оппоқ тонг мўралай бошлаган, хонага субҳидамнинг кумуш ёғдулари бамисоли шаффоф шалоладай оқиб кираётган эди. Генерал афтини тириштириб, ўлганининг кунидан дастакни қулоғига тутди-да, давоми…
Кўҳна қипчоқ даштларинн баҳор танқис гуллари билан безаган. Қонталаш рангдаги улкан қуёш баркаши чоратрофга аёвсиз тиғ уради. Унча катта бўлмаган қум тепаликлар, барханлар орасида янги чиққан тўртта ўтов қад ростлаган Ўтовларнинг атрофида тўқсон икки бовли ўзбек уруғларидан бири одатдаги кундалик давоми…
Кўзимни аранг очиб, бир оз ўзимга келганимда, бутун танам дўқиллаб оғрир, миям жойидан худди ўпирилиб чиқмоқчига ўхшарди. Буиинг устига оғзим ниҳоятда бемаза, аллақандай дори-дармон, одамлар, қон, тер ва юзлаб бошқа нарсаларнинг ҳидлари димоғимни ёриб юборгудай вужудимни зирқиратар, назаримда бунчалик ғайритабиий давоми…
Биз ҳикоя қилмоқчи бўлган бу воқеа узоқ келажакда содир бўлган. Ие, келажакда бўлса, ҳали содир бўлмабди-да, деб сўрарсиз. йўқ, биз чиндан ҳам келажакда бўлиб ўтган воқеалар ҳақида ҳикоя қилмоқчимиз. Негаки кўпчилик илмий-фантастик асарларда келажакдаги воқеалар худди ўтмишда содир бўлиб ўтгандек давоми…
Улуғбек! Улуғбек! Мен — биринчи. Қалай эшитяпсиз? Қабул.— Биринчи! Биринчи! Мен — Улуғбек! Сизни яхши эшитяпман. Нима янгиликлар бор? Қабул.— Нур тарқатаётган нуқта кўздан ғойиб бўлди.— Ғойиб бўлди?.. Нега? Қачон?— Бир неча дақиқа аввал мен сайёра атмосферасига кирдим, нурланаётган нуқта давоми…