Ҳабиб Абдуназар. Ҳужра (ҳикоя)
Тўрт йиллик талабаликдан кейин биринчи бор баҳорни соғиниб келишим. Қишлоғим ҳам ичимга кириб қолгандек; у билан қўшилиб нафас оламан, томирларимга яшил қон югуради. Тепалик оша даштга ёйилиб кетган бостирма уйларга қарайман. Мана бу ўнгирларда, мана бу дўнгликларда чопиб юрган болалигим давоми…