Ашурали Жўраев. Кичик Ватан (ҳикоя)

Ўшанда тўртинчи синфда ўқирдим. Оиламиз бош¬қа қишлоққа кўчадиган бўлди. Кўчишдан бир кун олдин акам билан отам молларни ҳайдаб янги уйимизга кетишди. Уларга итимиз ҳам эргашди. Кўчамиз, деган кундан бошлаб бобом қандайдир безовталаниб келди. Ранг-рўйи ўзгариб, нигоҳларига ғамгинлик инди. Хушчақчақ бобом давоми…

Ашурали Жўраев. Чўз, ҳо чўз! (ҳажвий монолог)

Ҳе, чўзмай кет! Чўзмай ҳар бало бўлгур! Илоё, чўзмай чўзилгур! Нима қилардинг чўзиб-чўзиб, нима қилардинг чўзишга ўргатиб? Охир-оқибат ўзинг ҳам чўзилдинг, чўздириш касалига йўлиққан чўзмачи бошлиқни ҳам ўлик илондай чўздинг. Шу чўзилганича чўзилиб ётибди чўзилгур!Чўзиш ҳам касаллик, чўздириш ҳам. Биров давоми…

Ашурали Жўраев. Қармоқ (ҳажвий монолог)

Ҳе, қуриб, чириб кетгур қармоқ, ярамас қармоқ, келиб-келиб… Илоё, ўтга тушгур қармоқ, куйиб кул бўлгур қармоқ, келиб-келиб… Ҳаҳ, тиғинг тошга урилгур қармоқ, пайинг узилиб кетгур қармоқ, келиб-келиб… Илоё, занглаб кетгур қармоқ, йитиб-йўқолиб кетгур қармоқ, келиб-келиб…Сенга улкан кўлларда, катта-катта дарёларда, қанча-қанча давоми…

Ашурали Жўраев. Гапсотар (ҳажвий монолог)

Ҳой, гапсотар, гапсотар, айт, қачон жағинг қотар? Тиним билмай сайрайсан, бунча жағинг қайрайсан. Бир нафас тин олсанг-чи, гапдан сал-пал қолсанг-чи. Иш деса гап сотасан, гапдан қачон ортасан? Гап сотиш ёмон иллат, бундан юрак ейди лат.Ҳой, гапсотар, гапсотар, айт, қачон гапинг давоми…

Ашурали Жўраев. Ғусса (ҳикоя)

Беш ойдирки, Роҳила каллаи саҳарлаб туради. Аввал кўрган узуқ-юлуқ тушини эсламоқчи бўлади. Лекин эслолмайди. Сўнг тўзғиган, ок толалари кун сайин кўпайиб бораётган сочларини тузатади. Кейин ёнгинасида пишиллаб ухлаб ётган, юзлари кир-чир болаларига термуладию юраги эзилиб кетади. Чуқур хўрсиниб, эрталабки нонуштага давоми…

Ашурали Жўраев. Кетмон юзидаги ой (ҳикоя)

Кетмоннинг юзига ойнинг акси тушмай қўйди. Юзи кичрайиб, хира тортиб, занг босиб бораётган кетмон эса ойни жудаям соғинган эди. Ой унинг эски дилдоши, дарддоши ва ушалиб-ушалмаган орзу, армонлари эди. Афсуски, кетмон туш кўрмайди. Боши банд, хотираси ёғочга айланган. Агар у давоми…

Ашурали Жўраев. Сирли сирға (ҳикоя)

Янги йил кутилмаган воқеалари, ғаройиб саргузаштлари билан ҳам эсда қолади. Янги йил кириб келишини ҳамиша катталардан кўра, болалар кўпроқ ҳаяжон билан кутадилар. Айниқса, хонадонларга Қорбобонинг совға-салом билан келиши болаларнинг қувончига қувонч бағишлайди, ҳайратини оширади.Асилбек ҳам Қорбобонинг узун соқолларини силкиллатиб, оппоқ давоми…


Мақолалар мундарижаси