Ашурали Жўраев. Юрак алдамайди (ҳикоя)

Ҳали олис ўша қутлуғ кун, Парвозингни баланд ол, юрак! Курашларда енгмоғим учун Узоқ умр кўрмоғим керак. Машраб БОБОЕВ Касалхонада даволаниш учун ётганимда юрагимни кардиограмма қилишди. Уни кўздан кечирган докторлардан бири: “Сиз тик оёқда инфаркт ўтказиб юборгансиз. Мана бу чандиқлар инфарктнинг давоми…

Ашурали Жўраев. Азроил кечикмайди (ҳикоя)

Бунча кўп киряпман ернинг тушига. Ҳалима АҲМАД Жалил бобонинг хотираси лип-лип ёниб-ўчадиган эски чироққа ўхшаб қолган. Бир “пуф”га муҳтож. Бобо тўқсон олтини тўлдириб, тўқсон еттига ўтган таваллуд кунини фарзандлари келиб, бирга нишонлашдилар. Ҳали ҳаёт бўлган, шарти кетиб-парти қолган бир-икки дўстлари, давоми…

Ашурали Жўраев. Мансура (ҳикоя)

“Адабиётга туғма муҳаббатимни изҳор қилишга қаттиқ бел боғладим. Нима муяссар бўлди, нима бўлмади. Аммо ҳеч қачон тулпорларни тақалаганларида мен четда туриб оёғимни кўтармадим”. Иброҳим ҒАФУРОВ Болалигидан адабиётга, адабиёт сабаб китобга астойдил – бутун борлиғи ва жону жаҳони билан қатъий меҳр давоми…

Ашурали Жўраев. Кетмон юзидаги ой (ҳикоя)

Кетмоннинг юзига ойнинг акси тушмай қўйди. Юзи кичрайиб, хира тортиб, занг босиб бораётган кетмон эса ойни соғинган эди. Ой унинг эски дилдоши, дарддоши ва ушалиб-ушалмаган орзу, армонлари эди. Афсуски, кетмон туш кўрмайди. Боши банд, хотираси ёғочга айланган. Агар у туш давоми…

Ашурали Жўраев. Ғусса (ҳикоя)

Беш ойдирки, Роҳила каллаи саҳарлаб туради. Аввал кўрган узуқ-юлуқ тушини эсламоқчи бўлади. Лекин эслолмайди. Сўнг тўзғиган, оқ толалари кун сайин кўпайиб бораётган сочларини тузатади. Кейин ёнгинасида пишиллаб ухлаб ётган, юзлари кир-чир болаларига термулади-ю, юраги эзилиб кетади. Чуқур хўрсиниб, эрталабки нонуштага давоми…

Ашурали Жўраев. Дўпписи йўқ дунё (туркум ҳикоялар)

Қабрнинг эшиги йўқ Унинг бошини нам тупроққа оҳиста қўйишди. У ҳамон қимир этмай, тошдай қотиб ётарди. Хайрият, аввал жағини, сўнг қўлларини бўшатишди. Ишқилиб, нафас олаётганини биров сезиб қолмасайди. Сезса барчаси барбод бўлади… Унинг тириклигини фақат хотини эшитмасин, эшитса тамом, ҳаммаси давоми…

Ашурали Жўраев. Оқсоқол (ҳикоя)

Фидоий инсон Бобоқул Турдиевнинг порлоқ хотирасига бағишлайман Дарвоза бугун ҳам тонг отар-отмасдан тақиллади. Аллақачон уйқудан уйғониб покланиб, калима қайтариб ўтирган Бекназар тоға оёғига калишини илиб, дарвозахона томон илдам юрди. — Кираверинг, дарвоза очиқ, — деди у. Ҳақиқатан дарвоза очиқ эди. давоми…

Ашурали Жўраев. Дўпписи йўқ дунё (чимдим ҳикоялар)

ЯХШИ ХОТИН – Мухторжон, нима гап? Уйда жанжал бўлдими, дейман?– Хотин билан яна озгина жанжаллашдик-да, оқсоқол.– Жанжал қилдингми ё келинни урдингми?– Шу, тили чаён. Гап қайтарганида оғзи ёпилмайди. Шунга урдим.– Урганингда хотининг кўчага қочдими ё уйга кирдими?– Ўзини дарров уйга давоми…

Ашурали Жўраев. Шошаётган одам (эссе-монолог)

Азиз инсон, сенга нима керак?Қайларга шошасан, қайда манзилинг?Асқад Мухтор Ҳар қадамда шошаётган, шошилаётган одамга дуч келасиз. Рўпарангиздан нуқул қаёққадир шошаётган ё шошилишга шай турган одам чиқиб қолаверади, қолаверади… У шошиб ёнингиздан ўтаверади, ўтаверади… Сиз эса ҳайрон бўлиб тураверасиз, тураверасиз… Қай давоми…

Ашурали Жўраев. Ширин пахта (ҳикоя)

– Ширин пахта! Ширин пахталар келди! Кимга ширин пахта?!Бу овоз ҳовлида ўйнаб юрган катта-кичик болаларга асалдай ёқади. Ширинлик ҳақидаги бу хушхабарни эшитиб, улар турган жойида қотади. Ҳатто ухлаб ётган болалар ҳам уйғониб кетиб “ширин пахта”, деб йиғлайди. Ширин пахтанинг мазасини давоми…


Мақолалар мундарижаси