Аҳмад Аъзам. Ҳали ҳаёт бор… (қисса)
Асарнинг тўлиқ вариантини сақлаб олинг.
Аҳмад Аъзам – ёзувчи, мунаққид, ссенарист, тележурналист. 1949 йили Самарқанд вилояти, Жомбой туманидаги Ғазира қишлоғида туғилган.1971 йили Самарқанд давлат университетининг ўзбек ва тожик филологияси факултетини битирган. Шу йили Алишер Навоий номидаги музейда иш бошлаган. Кейин “Гулистон” журнали, “Ўзбекистон адабиёти ва санъати” газетаси, “Совет Ўзбекистони санъати” журнали редаксияларида, Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмасида ишлаган, сиёсий фаолият билан шуғулланган, “Бирлик” халқ ҳаракати ҳамраиси, “Эрк” демократик партияси бош котиби бўлган. Олий Мажлис депутатлигига сайланган (1999-2004 йиллар).1995 йилдан Ўзбекистон телевидениесида бош муҳаррир, “Ўзбекистон” телеканали бош директори,. “Ўзбектелефилм” студияси бош директори лавозимларида ишлаган. Ўзбекистон телевидениесида юзлаб кўрсатувлар ва ҳужжатли филмлар қилган, улардан энг машҳурлари: “Ўзлик”, “Халқнинг кўнгли”, Тўртинчи ҳокимият” .“Ойнинг гардиши”, “Бу куннинг давоми”, “Асқартоғ томонларда”, “Соясини йўқотган одам”, “Ҳали ҳаёт бор” деган насрий асарлар, “Масъул сўз” деган адабий-танқидий мақолалар тўпламлари, “Ўзи уйланмаган совчи”, “Рўё ёхуд Ғулистонга сафар” романлари чоп этилган. Аҳмад Аъзам 2014 йил 4 январь куни Тошкент шаҳрида вафот этди.
Асарнинг тўлиқ вариантини сақлаб олинг.
Асарнинг тўлиқ вариантини сақлаб олинг.
Асарнинг тўлиқ вариантини сақлаб олинг.
Бир мунг келади, қадимлардан тўғри чиқиб, кўкрагимни қийиб ўтганича эртанги кунимга тортилиб туради бу ингичка сим дор. Болалик кунларим шу дорга тизилган. Ойим, тиззаларида тикиш, нигоҳлари игна тешигидан ўтиб, узоқ-узоқларга – қизликлари ўтган узоқ тоғдаги Гараша деган қишлоққа кетиб қолган. давоми…
Ўшанда менга нима бўлганини ўзим ҳам билмайман, буни ҳозир ҳам тушунтириб беролмайман. Ҳеч нарса бўлмагандек юрибман. Лекин бунга кўниккунимча жуда кўп нарсалар бўлиб ўтди.Бир куни чўзма лағмон еб ўтирган эдим, ўзимча шундан кўраман, бирдан оёққўлим бўшашиб, бошим бўм-бўш бўлиб, ичим давоми…
Ўзи ғалати кун бўлди. Ҳаво ҳам шунга ўхшаган. Қандайдир дим, бўғилиб кетаётгандек бўласан-у, чуқур нафас оламан десанг, ҳаво бемалол, кўкрагинг тўлади, “Ҳаво етмаяпти-я!”, деб ёзғирмоққа чоғланган одамга алам қилади.Нима хоҳлаётганингни ўзинг ҳам билмайсан.Ўзи-ку, одам деган худойим берган ҳар бир кунга давоми…
Яхшигина изғирин, юрганда баҳарнав, бетни ялайди, фақат қулоқни жиз-жиз ўради, лекин бир жойда турганда этакдан кириб, баданни дилдиратади, ёқадан худди оқаётгандек қуйилади – бўйнимни қисиб олганман, анчадан бери турганимдан елкам қўнишибқотиб, худди бир умр шундай бўйнимни қисиб яшаб келаётгандекман, хаёлимга давоми…
Отаси уни ҳеч қачон урмаган, ҳатто чертмаган ҳам, лекин қаттиқроқ гапирганда, у бўйнини қисади, елкаларида титроқ туради.Отаси у қадар, киши юрагига ваҳм соладиган ҳайбатли, девқомат эмас, ҳамма қарияларга ўхшаган оддий мўйсафид, фақат бўйи баландроқ, ёши олтмишдан ошган бўлса-да, қоматини тик давоми…
Лоф эмас, Яламада Шерқўзидек мулойим, ундан ҳалимроқ кишини топиш мушкул. Мана, ёши қирқдан ҳам ошибдики, биров билан сан-манга борганини ёки, ақалли номига бўлса-да, кимсага дўқ урганини ҳеч ким кўрмаган-эшитмаган. Лекин Ялламанинг ман-ман деган бўйни йўғони ҳам унинг қаршисида қўл қовуштириб давоми…
Карим — пастаккина, кўримсизроқ йигит, лекин жуда кучли, чайир; муштумлари юм-юмалоқ, тошдек қаттиқ. Карим тош кўтариб, эспандер билан қўлларини роса пишитган. Агар иккита ёнғоқни кафтида сиқса, ёнғоқлар эзилиб, мағзи пўчоғига ўтиб кетарди. Қалпини топиб урса, ҳар қандай йигитни ҳам қулатади. давоми…