Иқбол Қўшшаева. Сиз нима дейсиз, Ҳожи бобо? (2010)

“…Ҳожи бобо, китобдаги (“Жангномайи Абомуслим Соҳибқирон” назарда тутиляпти, — И.Қ) бир масалага шубҳа қилиб қолдик. Або Муслими соҳибқирон билан Насирисайёр Беор дашту Хуросонда жанг қилганда ул жанобнинг бошларига-ку Насирисайёр тўқсон олти минг ботмонлик гурзигарон билан урган эди. Шунда ул жаноб давоми…

Ғулом Каримий. Мутахассис масъулияти (2010)

Адабиёт газетамизда матншунослик муаммоларига бағишлаб мақолалар эълон қилинаётгани айни муддоа бўлди. Чунки бугунги кунда матншунослик, айниқса, Ўзбекистон учун долзарб аҳамиятга эга. Ҳозир ўлкамиз тарихи ва маданиятига оид юзлаб бебаҳо асарлар нашр этилмасдан қўлёзма ҳолида сақланмоқда.Шуларни ҳисобга олиб, сўнгги йиллари ЎзР давоми…

Муҳаммаджон Холбеков. Жаҳон адабиётида умуминсоний тамойиллар (2010)

Жаҳон халқлари ўртасида иқтисодий ва маданий алоқалар XVIII асрнинг иккинчи ярмидан кенг миқёсда ривожлана бошлади. Бу жараён бир-биридан узоқ минтақалардаги халқлар бадиий адабиётларининг ўзаро алоқалари, таъсири кучайишига омил бўлди ҳамда жаҳон маданиятининг сифат ва мазмун жиҳатдан янги босқичга кўтарилишини таъминлади. давоми…

Нодир Норматов. Буюк хазина мўъжизалари (2010)

Яқинда Сурхондарёнинг олис тоғ қишлоқларида бўлдим. Бу ерларда турли хил элат-уруғлар яшайди: қатаған, турк, қўнғирот, жуз, барлос, кенагас… хуллас, элшунос, тилшунос, шевашунослар учун турган-битгани хазина. Ана шундай жойларда қурилган мактаблару коллежларнинг янги, кўркам биноларидан дил яйрайди. Мен ўзим учун ҳали давоми…

Дамин Тўраев. Фикр тоғларидан дур қазиб (2010)

Ўтган асрнинг 50-йилларида адабиёт майдонига кириб келган Ўзбекистон халқ шоири Жуманиёз Жабборов ижоди умуминсоний, ижтимоий, ахлоқий-маънавий муаммоларни дадил кўтариб чиққани боис ўша даврдаёқ кенг эътибор қозонди. Айни шу фазилатлари туфайли ҳам ижодкорнинг кейинги йилларда чоп эттирган ўнлаб шеърий тўпламлари, мазмундор давоми…

Абдусаттор Жуманазар. Матн ва… бутун саволга яримта жавоб (2010)

“Мабдаи нур” ва “Кимё” асарлари муаммоси туфайли Бобораҳим Машраб тарихига доир бирламчи ва энг муҳим манбалардан бири сифатида “Тазкираи қаландарон” асарига эътибор қаратилганди. Тахминга кўра, у “Қиссаи Машраб” ва бошқа манбаларга нисбатан ишончлироқ далилларга сероб бўлиши керак эди. Бу асарни давоми…

Орзиқул Эргаш. Таъзим (2010)

Устоз, бу галги мактубимни сизга очиқ хат тарзида йўллашни истадим. Нега бундай қиляпман, балки, устоз ва шогирд ўртасидаги мулоқот, муносабатлар жуда ҳам хусусий бўлмагани сабабли уни кўпчилик билан баҳам кўришни истадимми, ишқилиб шундай йўл тутдим. Бундан эллик йил муқаддам, 1 давоми…

Омон Мухтор. Узайтирилган умр (2010)

У тикланиш (реанимация) бўлимида эди. Бир ҳафта бурун уйига бориб уни кўрган эдим. Лекин аҳволи оғирлашиб яна касалхонага ётқизилганини эшитгач, сабрим етмай хабар олгани бордим. Бўлим эшиги белидаги дарчани тақиллатдим. Эшик орқасида ҳамшира бир аёл кўринди. — Одил акани кўрмоқчиман, давоми…

Ўткир Раҳмат. Тиниқ туйғулар куйчиси (2010)

Матназар Абдулҳаким бугун орамизда йўқ. Кимдир: “Матназар деганлари қанақа одам эди?”, деб сўраб қолса, уни яқиндан билган, асарларини ўқиганлар: “Яхшилар ичра яхши, ҳақиқий шоир, ҳақиқий дўст, кўнгли осмонга талпиниб яшаган инсон эди”, деб жавоб қилиши аниқ. Дарҳақиқат, у осмонни севарди, давоми…

Аҳмаджон Мелибоев. Асар умрини бадиийлик белгилайди (2010)

Нобель мукофотига тобингиз қалай? Кейинги юз йил ичида адабиёт соҳасида Нобель мукофотига сазовор бўлган ижодкорларнинг ҳаёти ва ижоди, дунёқараши, мукофотни топшириш чоғидаги маърузалари, умуман, бу нуфузли соврин атрофидаги расмий-норасмий, ошкора-пинҳона гап-сўзлардан иборат қизиқарли маълумотлар билан танишар эканман,кўнгилда баъзи мулоҳазалар ҳам давоми…