Ёқубжон Хўжамбердиев. Қайта қуриш ва адабий жараён (1989)

Ўзбекистон ССР Ёзувчилар союзи правлениесининг пленуми ҳақида ҳисобот Газетанинг ўтган сонида хабар қилганимиздек, шу йилнинг 12 апрель куни Тошкентда Ўзбекистон ССР Ёзувчилар союзи правлениесининг «Қайта қуриш ва Ўзбекистонда ҳозирги адабий жараён» муаммоларига бағишланган пленуми бўлиб ўтди. Пленумда Ўзбекистон КП Марказий давоми…

Одил Ёқубов. Мурувватни унутмайлик! (1989)

Ёзувчи, Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси ҳайъатининг биринчи котиби, СССР Ёзувчилар уюшмаси ҳайъатининг котиби, СССР Ёзувчилар уюшмасидан депутат Одил Ёқубовнинг СССР халқ депутатларининг съездидаги нутқи Азиз дўстлар! Вақт ғанимат, шунинг учун ҳам ушбу маърузанинг оламшумул масалаларга оид қисмидан воз качиб, бирдан мақсадга давоми…

Шариф Юсупов. Ҳофизлар сардори (1990)

…Маҳалладаги тўйда, тавонхонада дунё юзини кўрган мурғак чинқириғи тўй устига тўй қўшиб юборди. Хотин-халаж уни йўргаклаб, бир оғиздан «Тўйчивой, Тўйчивой» деб суя кетдилар. Маҳалла дастурхончиси ва ҳаммом ходимгаридан таваллуд топган, ўзи ҳам эр йигит ёшига етгунча ходимгарликдан бўшай олмаган бу давоми…

Хуршид Даврон. Маърифат шижоатдир (1989)

Чингиз Айтматовнинг “Асрга татигулик кун” асаридаги манқурт ҳақидаги ривоят эсингиздами? Ўзининг кимлигини унутган, аждодлари тарихидан бехабар йигит ўзини излаб келган онасини ўлдиради. Бу ривоят замирида “Ўз халқи ўтмишини унутган, юрагида аждодлар ёди ўчган одам маънавий таназзулга, маънавий ўлимга маҳкумдир”, деган давоми…

Саидраҳмон Мирзаев. Мироблар — асосий куч (1990)

Мана, Ўн иккинчи чақириқ Ўзбекистон ССР Олий кенгаши Халқ депутатларининг биринчи анжумани ҳам тарихга айланиб қолди. Анжуман кунлари халқ вакилларининг фаолиятини кузатиб ўтирганлар ўзларининг холис ҳукмларини чиқарган бўлса ажаб эмас. Улар узоқ йиллардан буён кейинга суриб келинган масалалар босиқлик билан, давоми…

Бобомурод Даминов. Тил равнақи (1989)

Иттифоқимизга бирлашган миллатларнинг ҳаммаси тенг ҳуқуққа эга. Бироқ шахсга сиғиниш ва турғунлик даврида ленинча миллий сиёсатимиз принциплари бузилди. Уруш йиллари Қрим татарлари, Волга бўйи немислари, қалмоқ, Кавказ туркий халқларига нисбатан зўравонлик ишлатилди. «Дўстлик», «байналмилал» деган тушунчалар ҳам кўпинча бир ёқлама давоми…

Аҳмад Ўлмасов. Фаразлар, муаммолар (1990)

Мамлакатимизда амалга оширилаётган иқтисодий ислоҳот қайта қуришнинг энг муҳим жиҳати бўлиб, у ўз ривожидаги якуний нуқтага — бозор иқтисодиётига ўтиш билан боғлиқ бўлиб қолди. Бозор иқтисодиётига ўтиш орқали бошқаришнинг маъмурий-буйруқбозлик усули иқтисодий усул билан алмаштирилиши керак. Бозор иқтисодиёти деганда товарлар давоми…

Ҳайдарбек Бобобеков. Ўтмиш ва тасвир (1989)

Хуршид Давроннинг «Янги фаслларни кутиб…» сарлавҳали хатини «Ўзбекистон адабиёти ва санъати» саҳифасида ўқиб хурсанд бўлдим. Менга шоирнинг қуйидаги сатрлари жуда ёқди: «Фақат ўзимизга мос нарсаларнигина тарихдан юлиб олиб ўрганиш, охир-оқибатда тарихни билмасликка, энг даҳшатли чаласаводхонликка олиб келади. Фақат тўла ҳақиқатгина давоми…

Ёқуббек Яквалхўжаев. Дарёсини йўқотган қирғоқ (1990)

Ҳар қандай асар китобхонда муайян таассурот қолдиради. Китобхон ёзувчи тасвирлаётган воқеаларга ишониши ёки ишонмаслиги, эътироз билдириши ёки ундан қониқмаслиги ҳам мумкин. Эркин Самандаровнинг «Дарёсини йўқотган қирғоқ» романи шу жиҳатдан китобхонда бирмунча яхши таассурот қолдиради ва мунозарали фикрларни уйғотади, эътирозларга ҳам давоми…

Александр Файнберг. Келажакни ўйлаб (1989)

Олдиндан айтиб қўя қолай, Ўзбекистонда ҳаёти кечаётган ҳар бир одам республика туб аҳолисининг миллий тилини ўрганиши керак, деб фикр билдираётганларнинг сўзларига тўла қўшиламан. Лекин шу билан бирга кўнглимда туғилган баъзи фикрларни ҳам айтишим зарур, деб биламан. Миллий муносабатлар масаласида тил давоми…