Бахтиёр Генжамурод. Битикларим юрагимнинг манзараси (2012)

Тўрт-беш ёшимдаги гўдаклик пайтларим… Бобом Генжамурод Наҳан Қураш (Наҳан Қураш у кишининг лақаби – чўгирмадан ҳам катта телпак дегани) чордона қуриб, мени олдига олиб ўтирарди. Унинг ўғли Алламберган – менинг отам “Алпомиш”, “Қоблан”, “Эдигей”, “Қирқ қиз”, “Чориёр” достонларидан тўлғов ёки давоми…

Саъдулло Қуронов. Ибтидо ва модерн (2012)

ХIХ аср охирларига келиб фалсафа ва санъатда борлиқни ўзга бир йўсинда англашга, ифодалашга уринишлар кучая боради. Ф.Нитше, З. Фрейд, А.Бергсон, У.Жеймс каби мутафаккирларнинг қарашларидан таъсирланган ижодкорлар санъатга янги, модернизм йўналишини олиб кирадилар. Модернизм йўналишида ижод этувчи санъаткорларда миф, қадимги афсона давоми…

Суйима Ғаниева. Кўнгил шамчироғи (2012)

Адабиётга қизиқиш болалигимдан бошланган десам бир оз муболаға қилган бўламан. Тўғри, ёшлигимда хаёлпарастлик одатларим бор эди. Аммо адабиётга бўлган чинакам ихлос талабалик йилларида сезилди. Ўқитувчиларимиз тавсияси билан шеър ёдлаш ва ифодали ўқиш машғулотлари менда шеъриятга, хусусан, мумтоз адабиётга ҳа­вас уйғотди. давоми…

Назар Эшонқул. Оламлар бирлашадиган макон

Санъат тафаккурдан куч оладими ёки тафаккур санъатданми? Бу савол бир қарашда ғализ қиёслашга ўхшайди ва мазкур ғализлик масалага ёндашишга бирмунча халал беради. Бироқ барибир билгимиз келади: ижодкор асар яратганда қайси биридан кўпроқ куч олади? Дейлик, Навоий асарларида ўзигача бўлган санъат давоми…

Назар Эшонқул. Фалсафа ва маданият

Бугунги маданий дунёда «маданиятли» деганда кимни ва нимани тушунамиз?! Ким ва қайси ҳолатлар, қайси фазилатлар маданият намунаси бўла олади?! Кийинишидан тортиб юришигача замонавий, замонавий воситаларнинг барчасидан унумли фойдаланаётган, уни турмуш тарзига айлантирган, уйи тўла замонавий воситалар, ҳаёти, фаолияти замоннинг энг давоми…

Назар Эшонқул. Тасаввурга дош берсанг бўлди…

Санъат тилсимланган қўрғонга ўхшайди. Унинг эшиги «сим-сим» деган калитни топмагунча очилмайди. Ҳар қалай, тилсимланган қўрғоннинг эшигини топгунча қанча қосимлар бу қўрғон олдидан ўтиб кетишган. Ўтиб кетишади ҳам. Лекин баъзи-баъзида кимнингдир оч қолган «туяси» ўз соҳибини беихтиёр эшик олдига бошлаб келади. давоми…

Назар Эшонқул. Ҳам ҳаётда, ҳам адабиётда шахс эди

2005 йил ўзбек адабиётининг иккита катта устуни бизни ташлаб кетди. Мен бу ижодкорларни «вафот этди» деёлмайман. Улар бизни ташлаб кетишди. Адабиётдан, сўздан узоқлашган ўз ҳолимизга, ўзимиз ўралашиб қолган майда ташвишларимизга, шақирлаб бўлса ҳам кетиб бораётган ўз сўзидан холи аравамизга ташлаб давоми…

Назар Эшонқул. Абдулла Орипов

Абдулла ака, шубҳасиз, ХХ аср ўзбек адабиётининг бармоқ билан санарли номаяндаларидан биридир. Унинг шеъриятида Ойбекка хос нозик поэтик ташбеҳ, Чўлпонга хос ҳиссиёт, Ҳ.Олимжонга хос жўшқинлик, Ғ.Ғуломга хос донишмандлик уйғунлашиб, 60-йилларда ўзбек шеъриятини одам қалби билан баробарлашган поғонага кўтариб қўйди. Давр давоми…

Назар Эшонқул. Борхес

Жаҳон бадиий танқидчилигида Борхес ҳақидаги баҳсу мунозаралар 60-йиллардаёқ бошланган эса-да, ҳануз тингани йўқ. Бу мунозараларда асосан Борхес ўзи ким, ёзувчими, шоирми, файласуфми, мутафаккирми ёки китоблардан олган таассуротларини шунчаки ўта шахсий тарзда конспект қилган кишими ёки адабиётларни бир-бирига синтез қилган олимми давоми…

Назар Эшонқул. Ўзига-ўзи гапираётган одам

70-йилларда адабиётга кириб келган авлод ичида Аҳмад Аъзамнинг ўз ўрни бор. Аввало, бу ўрин дастлабки даврда адабиётни ҳеч қандай сиёсий мақсадларсиз, мафкурабозликларсиз кўришга ва англашга интилиш шаклида бўлса, кейинчалик адабиёт орқали ўз даври ижтимоий  тафаккурини уйғотиш қиёфасини олди. Ёзувчининг адабиётшунослар давоми…