Абдурауф Фитрат. «Шўройи исломия»нинг хатоси (1917)

Мақоламизнинг шу унвони, ўқувчиларимизнинг ҳайрат ва таажжублариға сабаб бўлса керак. Узимиздағи шул мақолани буюк бир ҳайрат ва таажжуб ичинда ёзиб турибмиз. Масала шу: «Шўройи ислом» жамиятининг[1] сайлов тўғрисинда «уй эгалари»[2] отли бир рус партияси билан иттифоқ қилғанини барчамиз билиб олдик давоми…

Абдурауф Фитрат. Мусулмонлар, ғофил қолманг! (1917)

Яқинда шаҳар думаси[1] очилур. Шаҳар думаси, шаҳаримизнинг покизалик ва ободлиғи, мактабларимизнинг тараққий ва интизоми, болаларимизнинг тарбияси ва халқимизнинг тинчлиги учун керак бўлган ишларни ўз қўлига олур. Шаҳримиздан хазинага киратурган оқчаларни шу йўлларда сарф қилмоқчи бўлур. Бу олдимиздаги шаҳар думаси эски давоми…

Собиржон Тошканов. Ҳажв тиғи (1992)

Ажойиб ҳажв устаси Саид Аҳмад яқинда бир адабий учрашувда қизиқ бир фикрни айтиб қолди: «Эркин Воҳидов ҳажвиясини ёқтираман»,— деди у. Кулги устасининг кутилмаганда билдирган бу эътирофи кишини сергак торттирмай қўймайди. Ахир шеърият ихлосмандлари Эркин акани лирик шоир сифатида эъзозлайдилар, севадилар. давоми…

Исломбек Турсунов. Туркистон ва ташқи дунё (1992)

Собиқ иттифоқдаги барча жумҳуриятлар томонидан давлат мустақиллиги эълон қилиниши уларга туташ бўлган минтақаларда сиёсий вазиятни ўзгартириб юборди. Бу аҳвол айниқса бешта мустақил давлатни ўз ичига олган Туркистонга тааллуқлидир. 1991 йил охирига келиб, бу ерда одатдагидек бўлмаган сиёсий мувозанат сезила бошлади. давоми…

Қутлуғхон Шокиров. Икки Туркистон ғурури (1992)

Бисмиллаҳир роҳманир роҳийм. Улуғ тангримиз — Оллоҳга чексиз шукрлар бўлсинким, яқин бир ярим аср давомида озодликнинг ҳаётбахш шарбатига чанқоқ Туркистон аҳлининг кўпчилигига ҳуррият насиб бўлди. Бунинг шарофатидан шонли тарихимизни сохталикнинг ўлакса қобиқларидан тозалай бошладик, маънавиятимизни яхши ниятлар-ла тафтиш қилмоқдамиз, улуғларимиз давоми…

Одил Ёқубов. Ўлмас сиймо

Устод Ойбек ҳақида ўйлар Халқимизда ўлмас сиймо, деган яхши бир гап бор. Ҳалқ ўзининг энг катта мутафаккирлари, улкан олим ва санъаткорларини шундай деб атайди, бу билан халқ ўзининг чексиз меҳри, иззат-ҳурмати, буюк ифтихорини изҳор этади. Ана шундай ўлмас сиймолардан бири давоми…

Нусрат Раҳмат. Биз ва хитойликлар (2014)

Биз анчайин бой ва қудратли мамлакатда яшаймиз. Ота-боболаримиз тежамкор, тадбиркор бўлишган. Шу анъаналарни тиклаш инқирозга қарши энг қудратли тўсиқдир. Шу билан бирга пешқадам мамлакатлар тажрибасига таяниб иш кўриш бугуннинг зарур шартидир. Бундан бир неча йил муқаддам Хитой Халқ республикасида бўлгандим. давоми…

Ортиқбой Абдуллаев. Сўғдлар «тост» айтишганми? ёки бир «адабий тадбиркорлик» ҳақида (2009)

Истаймизми-йўқми, бозор адабиёти ҳам пайдо бўлди. Саёз, енгил-елпи асарлар қайта-қайта нашр этилиб турибди. Адабий танқидчилик эса уларга вақтида баҳо бермай сукут сақламоқда. Лекин бугун анча-мунча урф бўлаётган бозор адабиёти билан ишбилармонлик, тадбиркорлик орасида катта фарқ бор. Бу хусусда жиддий ўйлаб давоми…

Аҳмаджон Мелибоев. “Илм эрур бешак, билингиз, дардимизнинг чораси…” (2009)

Қўшиқ ихлосмандлари орасидан “Манам Мажнуни ишқ, дўстларки, бир Лайлони изларман, Жамоли гул, сочи сунбул, кўзи шаҳлони изларман”, деб бошланувчи машҳур ашулани эшитмаган, тинглаб роҳат қилмаган мухлисни топиш қийин бўлса керак. “Бизни ташлаб қайга кетди ул қаро қошим менинг, Термулиб йўлида давоми…

Отабек Жўрабоев. Илоҳий тараннумлар соҳиби (2009)

“Маънавият” нашриёти томонидан чоп этилган Вадуд Маҳмуднинг “Танланган асарлар”и (2007) адабиёт аҳлига ўзига хос туҳфа бўлди, десак янглишмаган бўламиз. ХХ асрнинг 20-йилларида ўзига хос “вадудона” (Фитрат таърифи — О.Ж.) чиқишлари билан адабий танқидчилигимиз хазинасини бойитган бу мунаққиднинг асарлари, хусусан, мақолалари давоми…