ОТОИЙНИ ЎҚИГАНМИСИЗ?
Олтмиш учинчи йилнинг баҳор ойлари эди. Шарқ шунослик институтининг дастхатлар хазинасидан қўл ёзма олиб, қироатхонада ўтирган эдим. Соат ўн бирларга яқин чап қўлида бир китобни кўкрагига босиброқ ушлаб олган (кейин билсам, шу қўли урушда яраланган экан) кўзлари чақчайиб турган, кўринишда ҳамиша жонсаракдай, баланд бўйли, барвастароқ 45-50 ёшлардаги одам кириб келди.
У менинг ўнг томонимдаги стулга ўтириб, китоб мутолаа қила бошлади. Бир оз ўтгач, қўққисдан:
– Мулла, қайси институтда ишлайсиз? – деб сўраб қолди.
– Ўқийман, Низомий номидаги пединститут ас пирантиман.
– Раҳбарингиз ким, мавзуингиз нима?
Илмий раҳбаримни айтдим.
– “Шоҳ нома”нинг ўзбекча таржимаси ҳақида ил мий иш ёзмоқчиман.
– Нега у киши сизга раҳбар бўлади? У манбашунос эмас, эски дастхатларни ўқий олмайди.
– Йўғ-э, нега бундай дейсиз? Аспирантурага кириш пайтида мени Навоий рубоийларининг қўлёзмасидан ўқитиб кўрганлар.
– Билмадим. Бўлса-бўлаверсин. Аммо у киши Аҳмад Яссавийни “мистик шоир” деган. Бу нотўғри, – деди жаҳл билан.
– Ҳа, айтмоқчи, Отоийни ўқиганмисиз? – яна га пида давом этди суҳбатдошим.
– Ўқиганман. Унинг шеърлар девонини Эргаш Рустамов нашрга тайёрлаган.
– Ғазалларидан ёд биласизми?
– Биламан!
– Ўқинг-чи?
– Жамолинг васфини қилдим чаманда,
Қизорди гул уёттин анжуманда.
– Яна ўқинг!
– Қошларинг ёсин Отоий кўргали ҳусн ичра тоқ,
Субҳидам меҳробларда сураи Ёсин ўқир.
– Ана шу Эргаш Рустамов биз бўламиз, мулла.
Шу-шу Эргаш ака билан дўст бўлиб қолдик. Олим 50-йилларнинг бошларидан ўзбек адабиётининг ҳали кам ўрганилган даври – XV асрнинг биринчи ярмидаги ўзбек шеъриятини тадқиқ этиш билан жиддий шу ғуллана бошлади. Натижада “Ўзбек адабиётида му нозара жанри ва унинг тарраққиётида Яқинийнинг ўр ни” номли йирик тадқиқот юзага келди. Унда му нозара жанрининг ўзига хос табиати, санъаткор ғоя вий ниятининг мажозий тимсоллар орқали бадиий ифодаланиш сеҳри теран илмий таҳлил этилган. Айрим адабиётшуносларда мунозара ўзбек адабиётига араб ҳамда форс-тожик адабиётидан ўтган, деган ақида бор эди. Эргаш Рустамов Маҳмуд Кошғарийнинг “Де вони луғотит турк” асари ҳамда бошқа далилларга асосланиб, ўзбек адабиётидаги бу жанрнинг илдизи халқ оғзаки ижодига бориб тақалишини асослаб, ис ботлаган.
У жуда тезкор, шошилиб юрар, тез-тез гапирар, шиддат билан ишларди.
Ўша йиллари Эргаш ака кўҳна дастхатларни нук тадонлик билан ўрганиб, Отоий, Лутфий, Сак ко кийлар шеъриятининг асл нусхалари асосида из ланишлар олиб борди. Ана шу заҳматкашлик маҳсули ўлароқ Отоий девонининг илк нашри юзага келди. Шуни алоҳида таъкидлаш лозимки, мазкур даврда ўзбек матншунослиги ҳали катта тажрибага эга эмас эди. Шу туфайли классик матнлар нашрида кўп нуқсонларга йўл қўйилиб, матбуотда турли баҳслар пайдо бўлар эди. Отоий девонининг мазкур нашри ҳар жиҳатдан мукаммал, танқидий матнга яқинлиги билан илм-адаб аҳлининг эътирофига муяссар бўлди. Унда ношир шоир ижодий биографиясини ноёб манбалар, тазкираларга асосланган ҳолда яратишга эришган; ғазалларнинг ўқ мавзуси, образлар силсиласи, ғоявий йўналишини аниқ кўрсатиб бера олган. Хусусан, Отоий ғазалларидаги ишқ кўп қиррали эканлигига олимлар диққатини жалб этиб, лирик қаҳрамон руҳий олами масаласи яхши таҳлил қилинган. Нашр охирида ғазалларда учрайдиган номлар, атама, ибора ва қийин тушуниладиган сўзлар изоҳи берилганким, улар оддий китобхонгагина эмас, балки мумтоз шеърият таҳлили билан машғул илмий ходимларга ҳам катта маърифат беради. Хуллас, луғат ва изоҳлар ҳам ноширнинг чуқур илмий салоҳиятидан дарак бериб туради.
ЗАҲМАТ ЗИНАПОЯЛАРИ
Кунлардан бир куни қизғин, суҳбат асносида:
– Эргаш ака, сиз асли қаерликсиз? – деб сўраб қолдим.
– Ҳа, сизга менинг қаерданлигим нега керак бўлиб қолди?
– Шундай, ўзим билиб олай девдим, устоз-шо гирддай бўлиб қолдик.
У киши: – Мен ўзбекман, – дедилар-да, ўз сар гу заштларини гапириб бердилар: – Мен 1925 йили Чим кент вилоятининг Сайрам туманида деҳқон оила сида дунёга келганман. Ўрта мактабни тугатгандан сўнг бир оз вақт колхозда тракторчилик қилдим, ўзга юртларни кезиб чиқдим; бир неча йил Тожикистонда яшадим; иккинчи жаҳон урушида қатнашиб, 1943 йили чап қўлим ногирон бўлиб қайтдим. ТошДУнинг Шарқ факултетини тугатгач, Москвадаги Шарқшунослик институти аспирантурасида таҳсил кўрдим ва 1959 йили номзодлик десертациясини ҳимоя қилдим. 1964 йилгача шу институтда илмий ходим вазифасини ўтадим. Москвада тинимсиз меҳнат қилишга, вақтни қизғанишга тўғри кел ди. Натижада Бертелс домла сайланмасининг 4-жилди – “Жомий ва Навоий”ни му каммал изоҳлари билан нашрга тайёрладим; “Ўн бешинчи асрнинг биринчи ярмидаги ўзбек шеърияти” номли рисоламни нашр эттирдим. Бу йиллар менинг ижодимда энг машаққатли ва сермаҳсул йиллар бўл ди. Зероки, мен ўзбек адабиётининг ҳали ўрга нилмаган даври ҳақида биринчи сарчашмалардан кўплаб далиллар тўпладим, янги дастхатларни қўл га киритдим. Араб ва форс-тожик адабиёти буюк сиймолари ижодини ўзбек шеърияти билан қиёсий-типологик таҳлил учун мукаммал ўрганиб чиқдим. Бу ёғини ўзингиз кўриб-билиб юрибсиз.
Ҳақиқатан ҳам, Эргаш Рустамов 1964 йилдан бош лаб Ўзбекистон Фанлар Академияси Тил ва ада биёт институтининг классик адабиёт бўлимига ишга ўтди. Тиниб- тинчимас олим ўзи танлаган мавзуга содиқ қолиб, XV асрдаги ўзбек шеъриятини жанр, тема, образлар тизими, ғоявий йўналиш, санъаткорлик ма ҳорати, айрим анъанавий тимсоллару бадиий ун сурлар жиҳатидан араб ҳамда форс-тожик адабиёти билан атрофлича қиёсий ўрганишга киришди. Энди у кишини ҳар куни Беруний номидаги Шарқшунослик институтининг қироатхонасидан топардингиз. Ҳамон у кўҳна дастхатларга маҳлиё; ҳали қарасангиз қо рилардек ҳикмат ўқиётган, бошқа бир кун қарасангиз Гадоий девонидан мумтоз бир байтни кўчириб олаётган ёки Саккокий қасидаларини Шарқнинг бошқа машҳур қасиданавис шоирлари асарлари билан қиёслаётган бўлади ё бўлмаса, Яссавий ҳикматларининг дастхат ва нашрий нусхаларининг солиштирма мутолааси би лан банд бўларди.
Олимнинг бир неча йиллик меҳнатининг маҳсули бўлмиш “Ўн бешинчи асрнинг биринчи ярмидаги ўз бек шеърияти” китоби кўп жиҳатлари билан ада биётшуносларнинг диққатини ўзига тортди. Дастлаб шуни таъкидлаш керакки, таҳлилга жалб этилган далиллар – асарларнинг барчаси турли дастхатлар хазиналаридан янги топилган кашфиётлар эди. Ик кинчидан, нозикбин матншунос ҳар бир асарнинг мавзу, мундарижа, ғоявий йўналишини кўздан кечирар экан, уларни қай йўсинда, қандай либосда, услубда тасвирланганлигига – санъаткорлик маҳоратига эъти бор берган. Учинчидан, ўзбек ғазалиёти араб, форс-тожик ҳамда турк адабиётлари билан қиёсий-типологик усулда текширилар экан, ўзаро таъсир, сайёр сюжет, тимсол ва мавзуларни анъана ва ўзига хослик қонуниятидан келиб чиқиб баҳолаган. Ва ниҳоят, Эргаш Рустамов ушбу асарида ҳамкасблари орасида биринчи дафъа ўзбек мумтоз шеъриятига халқ оғзаки ижоди асарларининг баракали таъсирини синчковлик билан текширган ва жиддий илмий хулосалар чиқарган. Унинг бу борадаги назарий мулоҳазалари кейинчалик дўстлари ва шогирдларига қўл келди.
1967 йилнинг март ойи кунларидан бирида Эр гаш ака ишлайдиган бўлимга кириб борсам, домла ниманидир ёзиб ўтирган экан. Салом-аликдан сўнг:
– Авторефератим чиқувди, сизга олиб келдим, – дедим.
– И-йэ, рефератингиз ҳам чопқиллаб чиқа қол дими? – мийиғида кулди Эргаш ака.
– Сиз фотиҳа бергандан кейин чиқади-да, – дедим бир оз сергакланиб.
– Бўпти, кўриб чиқаман, – деб авторефератни олиб қолдилар.
Беш кун ўтгач, институт йўлагида турсам, Эргаш ака кўчадан кириб келди. Саломимга алик олгач:
– Мана тақриз. Буни сиз учун ҳам, устозингиз учун ҳам эмас, илмингиз учун ёздим, – деди. Тақриз лўнда, аммо ғоятда самимий, илмий теран ёзилганди. У кишининг тезкорлигига қойил қолдим.
Дарвоқе, Эргаш аканинг бетиним заҳматининг ҳу дуди йўқ эди. Бу орада у “Ўзбек қомуси”га мақолалар ёзди; беш жилддан иборат “Ўзбек адабиёти тарихи”- ни яратишда иштирок этди. Олим ўша йиллардаёқ бой адабий меросимизни “диний мистик адабиёт”, “феодал-клерикал адабиёт” деб чиқитларга чиқазиб ўрганишга қарши чиқувди. Ана шу ақидаларга со диқлиги туфайли дастлаб “Аҳмад Яссавий” де ган мақоласи “Тошкент оқшоми” газетасида, сўнг ра “Аҳмад Яссавий ҳик матларида тарих ва ҳаёт са доси” “Ўзбек тили ва адабиёти” (1972,4-5-6 сон лар) журналида босилди. Олимнинг ҳар бир ма қола ва тадқиқотида ўзига хос кашфиёт, янгилик бўл ганидек, бу ерда ҳам Яссавий шахсияти, илмий, адабий муҳит, ҳикматларининг моҳияти холис, теран текширилган; айрим ҳамкасбларининг Яссавийни “мис тик”, “таркидунёчилик ғоясини тарғиб этган” деган фикрларининг асоссиз эканлигини исботлаган; ҳик матларнинг ирфоний, маърифий моҳиятини тўғри кўрсатган. “Биз бу мақолани ёзишда, – дейди муаллиф, – биринчи галда Аҳмад Яссавий яшаган тарихий шароит ва ҳаётни ўзида акс эттирган ҳикматларни таҳлил этишга, уларнинг тарихий, адабий, фалсафий илдизларини аниқлашга ҳаракат қилдик” (Ўша журнал, 4-сон, 21-саҳифа). Коммунистик мафкуранинг “ҳар бир миллий маданиятда икки хил маданият бор” деган ақидаси ҳукмфармон бўлган бир даврда шоир ҳикматларининг “фалсафий илдизларини” аниқламай туриб, уни тўғри англаш мумкин эмаслигини дадил айтиш катта жасорат эди.
Шундан сўнг олимнинг “Бертелс домла”, “Лут фий”, “Саккокий” сингари бир неча мутлақо янги йў налиш ва қарашлар асосида ёзилган мақолалари эълон қилинди. “Маликул калом” Лутфийнинг ижоди филология фанлари доктори С.Эркинов ҳамда фи лология фанлари номзоди Эркин Аҳмадхўжаевлар томонидан хийла пухта ўрганилган. Эргаш Рустамов эса шоир лирикасининг халқона руҳи ва сеҳрини алоҳида нуктадонлик билан таҳлил қилган.
Маълумки, Саккокий шеърлари шарқшунос Қ. Муниров томонидан нашр эттирилди, мажмуаю дарс ликларда шоир ижодидан намуналар келтирилиб унинг ғазал ва қасидалари у ёки бу даражада таҳлил қилинди. Аммо шоир асарларининг ҳар томонлама чуқур таҳлили Эргаш Рустамов қаламига мансуб. Чунки олим “Саккокий” мақоласида биринчи манбалар асосида шоир ҳаёти ва ижодий биографиясини тик лашга интилган, ғазалларини тематик, ғоявий йў-налиш ва бидиийлик жиҳатдан яхлит таҳлил этган, шоир ижодида Ҳофиз Шерозий анъанасини ишонарли мисоллар орқали кўрсатган. Энг муҳими, нуктасанж олим Саккокийнинг икки қасидасини таҳлил этар экан, улар сюжет, тузилиши таркиби (насиб, гурезгоҳ, мадҳ) жиҳатидан Шарқ қасидачилигининг барча талабларига жавоб беришини кўрсатган. Қасидаларда тилга олин ган тарихий шахслар – Аҳмад Ҳожибек, Хожа Аҳмад, Хожа Муҳаммад Порсонинг ҳаёти ва маданий-ада бий ҳаётда тутган мавқеи хусусида китобхонларга батафсилроқ маълумот беради. Жумладан, Саккокий қасидаларида васф этилган “Хожа Муҳаммад Порсо нақшбанд сулукига мансуб бўлиб, замонасининг фо зил кишиларидандир. Унинг ўша вақтда жуда шуҳ рат қозонган ажойиб китобхонаси бўлган. Сар чаш-маларнинг гувоҳлик беришича, бу китобхона Бой сунқур китоб хазинасидан сўнг иккинчи ўринда турган”, – деб таъкидлайди олим.
ЎЗБЕКНИНГ ФИДОЙИ ФАРЗАНДИМАН
Юқорида таъкидлаганимиздек, Эргаш ака яқин ўн беш йиллик кузатишларини саралаб-якунлаб “Ўн бешинчи аср ўзбек шеъриятини бошқа Шарқ халқлари (араб, форс, турк) адабиётлари билан қиёсий ўрганиш” деган ном билан докторлик диссертацияси сифатида расмийлаштириб, ҳимояга тақдим этди. Ўзбекистон Фанлар академияси қошидаги тарих, тил ва адабиёт фанлари бўйича докторлик илмий даражаси берадиган ихтисослашган кенгашда ишнинг ҳимояси бўлди. Расмий ва норасмий ҳакам сифатида сўзга чиққанлар мазкур тадқиқотнинг илмий-назарий қимматига юксак баҳо бердилар.
Раислик қилувчи Э. Рустамовга сўз берди. У одатдагидек юраги ҳапқирган, оловдай ёниб турган бир тарзда шиддат билан минбарга яқинлашди:
– Азиз дўстлар, мен ўзбекнинг бир фидоий фар зандиман. Бу ишга менинг йигирма йиллик умрим кетган. Уни яратгунча мен не-не дастхатларнинг чангини ютмадим дейсиз… Ҳаммангизга ташаккур.
Кейин домла Москвага қулоғи динг бўла-бўла касалланиб қолди. Савил қолгур диплом келганда эса, ҳузурини кўрмай оламдан ўтди.
Баъзи ҳамкасбларнинг салоҳиятига менсимай қараши, тадқиқотлари қадрини астойдил эътироф эт маслиги, таҳлилга жалб этган далилларига ишон қирамаслиги ҳам Эргаш акадаги қайсарлик, ўзбек адабиёти тарихига оид илмий иш фақат биринчи манбаларга асосланиши лозим, илм вагонига “чиптасиз чиқмаслик” керак, деган ақидасининг натижалари эди. Аслида у чин олимни қадрлайдиган, иқтидорли, фидоий ёшларнинг пешонасини силаб, елкасига қо-қадиган раҳнамолардан эди. Мана, сафдошлари, ҳамкасблари у киши ҳақида нима дейди:
Академик Азиз Қаюмов:
– Эргаш Рустамов тинимсиз ишлайдиган олим эди. Унга икки буюк инсоннинг – Бертелс домла, Ғафур акаларнинг назари тушганди. Москва илмий сафарида бўлган кезларида шарқшунос Е.С.Бертелс маслаҳати ва раҳнамолигида ишлаган. Э.Рустамов 1959 йили Отоий девонини чоп этди. Бир машҳур тилшунос матбуотда катта мақола эълон қилиб, ноширни шоир тахаллусини нотўғри ёзишда айблади. Шунда Ғафур Ғуломнинг “Атоий эмас, Отоий” мақоласи эълон қилинди. Устознинг бу далдаси Эргаш Рустамовга қа нот бахш этди.
Филология фанлари доктори, профессор И.Абдул лаев:
– Биз ТошДУнинг Шарқ факултетида Эргаш ака билан бир вақтда ўқиганмиз. Дорилфунунда, моддий жиҳатдан қийналиб бўлса ҳам, зўр ўқиди. Форсий тилни мукаммал билгани, илмга жиддий тирмашгани учун яхшигина манбашунос бўлиб етишди. Шунинг учун ҳам у кишининг рисоласию мақолалари асл сарчашмалар асосида ёзилган. Эргаш ака энг мураккаб даврда Яссавийнинг ижодий биографиясини яратди. “Девони ҳикмат”нинг асл моҳиятини илм-адаб аҳлига тўғри кўрсатиб берган.
Филология фанлари доктори Э.Каримов:
– Эргаш ака туғма олим, нуктафаҳм матншуносу манбашунос эди. У илм фидоийси эди, шу йўлда ўзини адо этди.
Эргаш ака зўр китоблар ёзди, сара мақолалар бит ди. Мана, чорак асрдан зиёд вақтдан бери улардан қанчадан-қанча толиби илмлар, адабиёт муҳиблари баҳраманд бўлиб, муаллиф номини яхшилик билан эслаб юрибдилар. Бу энг буюк мукофот. Зеро, шоир айтмоқчи, ҳалол, яхшилик билан яшаган одам ана шу яхшиликлари билан тириклар тилида ҳамиша зикр этилиб, барҳаёт юради.
“Ёшлик” журнали, 2011 йил, 9-сон.