Эстетик идеал ўтган асрнинг 80-90 йилларида адабиётимизда ўз ўрни ва овозига эга Аъзам Ўктам асарларида янгича мазмун-моҳият касб этди ва шаклланди. Шоирнинг “Кузатиш”, “Кузда кулган чечаклар”, “Зиёрат”, “Қирқинчи баҳор”, “Саодат манзили”, “Осмон олис”, “Саҳар вақти юрак йиғлар” сингари тўпламлари ва “Хабар” қиссаси лирик қаҳрамон эстетик идеали қиёфасини белгилаб беради. Монографияда шоир эстетик идеалини очувчи “ошиқ”, “маъшуқа”, “рақиб” ва “дўст” образларининг ўзига хос хусусиятлари ҳақида сўз юритилади. Илмий тадқиқотдан шу соҳада изланиш олиб бораётган тадқиқотчилар, олий ўқув юрти талабалари ҳамда адабиёт ихлосмандлари фойдаланишлари мумкин.
Илмий раҳбар: Ҳабибулла ЖЎРАЕВ, филология фанлари доктори, профессор.
Масъул муҳаррир: Мўминжон СУЛАЙМОНОВ , филология фанлари номзоди, доцент
Тақризчилар: Муҳайё ЙЎЛДОШЕВА, филология фанлари номзоди, доцент
Комилжон АБДУЛЛАЕВ, педагогика фанлари номзоди, доцент.