Дилбар Ҳайдарова. Озарбайжон шеърияти антологияси
Озар адабиётининг бугунги залвори Низомийдан руҳ олган, Насимийдан оловланган, Фузулийдан фасоҳатланган, ҳозирги давр замонавий Озар шеъриятини ҳам безамоқда, гуллатиб-яшнатмоқда.
Бахтиёр Ваҳобзода, Нусрат Касаманли, Зелимхон Ёқубов, Анор, Расул Ризо, Собир Рустамхонли каби шеърият тоғлари, боғлари бор катта адабиёт даргоҳида қатор шоирлар сафида аёл шоираларнинг ҳам бўйи баланддир. Ватанга садоқат, ишқ оловларида ёнмоқ, куймоқ, ҳар сатрида ёлқинланган шоирлар қатори бўй кўрсатиб турибди.
Бу асарлар таниқли ўзбек шоираси Дилбар Бону томонидан маҳорат билан ўзбек тилига ўгирилди. Кези келганда шуни ҳам алоҳида таъкидлаш ўринлики, ўзбек ва озар адабиёти ўртасидаги адабий кўприк кўп асрлик тарихий анъаналарга эга бўлиб, мазкур антология ҳам икки қардош халқ ўртасидаги азалий дўстлик ришталарини янада мустаҳкамлаш билан бирга, маънавий қадриятларнинг муштараклагини ҳам истифода этади.
Азиз китобхон антологиядан жой олган Озарбайжон шоирларининг оташин шеърлари Сизнинг ҳам маънавий мулкингизга айланиб қолади, деган умиддамиз.