Мазкур монография шу давргача илмий истеъмолга киритилмаган кенг кўламли архив ҳужжатлари, вақтли матбуот ва турли адабиётларни ўрганиш асосида яратилган бўлиб, унда чор Россияси ва совет империясининг бир асрдан ортиқ ҳукм сурган даврида Туркистон ва Ўзбекистоннинг миллий бойликларини талаб кетиш жараёни таҳлил қилиниб, унинг моҳияти очиб берилади. Шунинг билан бирга, мустамлакачилик сиёсати бир бўлган икки тузумдан ўзбек халқининг чеккан азиятлари, унинг моддий турмуш ва маънавиятига етказилган улкан зарар ҳақида гувоҳлик берувчи манбалар шоҳидлигида бу тарихнинг аччиқ саҳифалари ёритилади.
Ушбу асар тарихимиз фанида янги бир поғона бўлибгина қолмай, балки яқин ўтмиш тарихи ҳақидаги холис ҳақиқатни билишга, миллий бойликларимизни кўз қорачиғидек авайлаб сақлашга, бугунги ёш авлодни ватанпарварлик руҳида тарбиялашга хизмат қилади. Шунингдек, чоризм давридан буён камситиб келинган юртимизнинг аслида нақадар бой маънавиятга эга эканлигидан далолат беради.
Китоб Ватанимиз тарихи билан қизиқувчи барча китобхонларга мўлжалланган.
МУНДАРИЖА
Кириш
I боб. Чоризм ва совет-тоталитар тузумлари мустабид сиёсатининг таловчилик табиати
1-§. Чоризмнинг Ўрта Осиё минтақасидаги стратегик режалари ва мустамлакачилик сиёсати
2-§. Совет мустабид тузуми чоризм мустамлакачилик сиёсатининг вориси ва давомчиси
II боб. Ўзбекистоннинг табиий, хом ашё ва инсон ресурсларининг оммавий эксплуатация қилиниши
1-§. Чор империясининг Туркистон моддий ва табиий бойликларини ўзлаштириш сиёсати
2-§. Совет тузумининг ишлаб чиқарувчи кучларни жойлаштиришдаги мустамлакачилик асоси. Фойдали қазилмалар марказни бойитиш хизматида
3-§. Совет даврида пахта яккаҳокимлигининг қарор топиши ва унинг оқибатлари
III боб. Ўзбек халқининг маънавий куч-қудратини заифлаштириш сиёсати. Икки тузум усулларининг моҳиятан бирлиги
1-§. Ўзбек халқи маданияти тарихига қисқача шарҳ
2-§. Миллий-маданий бойликларнинг ҳудуддан зўравонлик билан олиб кетилиши
3-§. Мустабид тузумнинг ўзбек халқининг маданий-маънавий меросига бўлган ҳуқуқини чеклаш сиёсати
III бобга иловалар
Хулоса