Икром Отамурод. Харитага тушмаган жой: Шеърлар ва достонлар. — Тошкент, «Шарқ», 2011
Икром Отамурод битикларида ажиб ҳазинлик бор. КАНГУЛ ҳазинлиги бор. Шоир кечинма ва туйғуларини рангли ҳолатларда, руҳий манзараларда, мантиқои мушоҳадаларда шакллантирган. Борлиққа муносабат ҳисси гоҳ шиддат билан, гоҳ сокинлик билан ҳаракатланади. Бу ҳисларнинг бирикув майдони – муқаддас КАНГУЛ.